Sayt test rejimida ishlamoqda

Нематов Инатилло Убайдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг маркетинг стратегияси (Ўзбекистон Республикаси мисолида)”, 08.00.11 – Маркетинг  ва 08.00.05 Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt1133.
Илмий раҳбар: Карриева Якутджан Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSс.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Асланова Дилбар Хасановна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор; Очилов Акрам Одилович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг маркетинг стратегияларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларини нуфузли хорижий университетлар билан ҳамкорликда билимлар трансферини таъминлаш асосида трансформация қилиш ҳамда ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини таълимни бошқаришнинг умумий ахборот тизими портали ёрдамида жорий этиш орқали олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини халқаро маркетинг стратегиялари асосида ривожлантириш таклиф этилган; 
муқобил ечимлар занжирини қуриш имконини берувчи маркетинг қарорларини қабул қилишга асосланган «комбинациялашган» маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш моделига мувофиқ олий таълим хизматларига бўлган эҳтиёжни сиртқи ва кечки таълимга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилиш орқали қондириш таклиф этилган;
олий маълумотли кадрларнинг ички меҳнат бозори талабларига мувофиқлик даражасини «иш берувчи учун муҳим», «олий таълим муассасаларини ривожлантиради» ва «битирувчилар малакага эга» каби мезонлар асосида аниқлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
олий таълим муассасасининг маркетинг стратегиясини амалга ошириш самарадорлигини турли ўлчов тизимига эга бўлган асосий кўрсаткичлардан фойдаланиш негизида стратегияни амалга оширилганлик даражасига кўра «муваффақиятли эмас» (100% дан юқори), «муваффақиятли» (80%-100%), «амалда муваффақиятли деб топиш мумкин» (60%-79,9%), «қониқарли» (30%-59,9%), «қониқарсиз» (30% дан кичик) каби мезонлар асосида баҳолаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг маркетинг стратегияларини такомиллаштиришга оид илмий янгиликлар асосида: 
олий таълим муассасаларини нуфузли хорижий университетлар билан ҳамкорликда билимлар трансферини таъминлаш асосида трансформация қилиш, ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини таълимни бошқаришнинг умумий ахборот тизими портали ёрдамида жорий этиш орқали олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини халқаро маркетинг стратегиялари асосида ривожлантириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон «Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда  2020 йил 27 октябрдаги 655-сон «Олий таълим муассасаларини нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига киритилган (жумладан, концепциянинг мақсадли кўрсаткичларини шакллантиришда, олий таълим муассасаларини нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда трансформация қилишнинг меёърий-ҳуқуқий асосларини ҳамда Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган), шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 30 октябрдаги 568-сонли ва 2021 йил 5 январдаги 7-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 17 ноябрдаги 84-06-770-сон маълумотномаси) Натижада барча олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнига кредит-модуль тизими ҳамда олий таълим тизимига олий таълим муассасаларини нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда трансформация қилиш тартиби жорий этилган; 
муқобил ечимлар занжирини қуриш имконини берувчи маркетинг қарорларини қабул қилишга асосланган «комбинациялашган» маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш модели асосида олий таълим хизматларига бўлган эҳтиёжни сиртқи ва кечки таълимга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартибини жорий этиш орқали қондириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 ноябрдаги 675-сон «Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг  2021 йил 9 ноябрдаги 472-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 17 ноябрдаги 84-06-770-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида талабаларни тўлов-контракт асосида қўшимча қабул қилиш кўрсаткичи 11%га ошган. Шунингдек, олий таълим муассасалари томонидан 6,2 млрд.сўмлик қўшимча даромад олишга эришилган;
олий маълумотли кадрларнинг ички меҳнат бозори талабларига мувофиқлик даражасини «иш берувчи учун муҳим», «олий таълим муассасаларини ривожлантиради» ва «битирувчилар малакага эга» каби мезонлар асосида аниқлаш таклифи Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 23 июлдаги 314-сонли ҳамда 2019 йил 22 июлдаги 661-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 607-сон «Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналарини тасдиқлаш тўғрисида» қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 17 ноябрдаги 84-06-770-сон маълумотномаси). Натижада давлат олий таълим муассасаларида «Карьера марказ»лари ташкил этилган, бакалавр ва магистр дипломларининг янги намунаси (ахборот олиш имкониятлари кенгайтирилган) тасдиқланган. Шунингдек, 10 дан ортиқ янги олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилган, янги 22 та бакалавриат таълим йўналишлари ва 31 та магистратура мутахассисликлари ташкил этилган, битирувчиларни ишга жойлашиш даражаси 11% га, ёшларни олий таълим билан қамров даражаси қўшимча равишда 3% га ошган;
олий таълим муассасасининг маркетинг стратегиясини амалга ошириш самарадорлигини турли ўлчов тизимига эга бўлган асосий кўрсаткичлардан фойдаланиш негизида стратегияни амалга оширилганлик даражасига кўра «муваффақиятли эмас» (100% дан юқори), «муваффақиятли» (80%-100%), «амалда муваффақиятли деб топиш мумкин» (60%-79,9%), «қониқарли» (30%-59,9%), «қониқарсиз» (30% дан кичик) каби мезонлар асосида баҳолаш таклифи олий таълим муассасаларида жорий этиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 17 ноябрдаги 84-06-770-сон маълумотномаси). Илмий натижани қўлланилиши олий таълим муассасалари томонидан маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш самарадорлигини аниқ мезонлар асосида баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish