Худойбердиев Аслиддин Ғуломиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Анизотропик квант магнитларида қуйи температурали фаза ўтишлар», 01.04.07 – конденсирланган ҳолат физикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/FM242
Илмий раҳбар: Рахимов Aбдулла Маннабович, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/T.33.01.
Расмий оппонетлар: Джуманов Сафарали, физика-математика фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Фатхулла Хабибуллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади паст ҳароратларда анизотроп квант магнитлари учун Хартри-Фок-Боголюбов яқинлашуви ва Бозе-Эйнштейн конденсат назариясини такомиллаштириш ва улардаги фазавий ўтишларни тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
антиферромагнит материаллар, яъни анизотроп квант магнитлари учун асосий майдон назарияси ёрдамида критик температурадан қуйи (Т≤Тc) соҳа учун Ҳартри-Фок-Боголюбов аппроксимацияси такомиллаштирилган;
илк бор квант магнитларининг анизотропик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда иккита конденсат интерференцияси ва Жозефсон эффекти кузатиш мумкинлиги кўрсатилган;
Дзялошинский-Мория анизотропиясини ҳисобга олган ҳолда илк бор конденсатланган заррачаларнинг зичлиги Т>Тc да асимптотик тарзда камайиб борганлиги учун иккинчи тур фаза ўтиш кроссоверга айланиши, шунингдек, конденсат тўлқин функциясининг фаза бурчаги фақат дискрет қийматларга эга бўлиши исботланган;
Ҳартри-Фок-Боголюбов аппроксимацияси ёрдамида TlCuCl3 антиферромагнит материалидаги қуйи ҳароратларда магнитланганлик учун олинган экспериментал натижалари тўлиқ тавсифланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Анизотропик квант магнитларида қуйи температурали фаза ўтишларни тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
антиферромагнит материаллар, яъни анизотроп квант магнитлари учун Ҳартри-Фок-Боголюбов ишлаб чиқилган аппроксимацияси хорижий тадқиқотчилар томонидан қўлланилган (халқаро журналларда ҳаволалар: Physical Review B, 97, id.140405, 2018, Physical Review B, 98, id.144416, 2018, 34rd Youth Academic Annual Conference of Chinese Association of Automation, 18886028, 2019, International Journal of Modern Physics, 35, id.2150018, 2020, Physics Letters A, 384, id.126313 2020). Илмий натижаларнинг қўлланилиши антиферромагнитларда Тан контактнинг ҳисоблаш имконини берган;
квант магнитларининг анизотропик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда иккита конденсат интерференцияси ва Жозефсон эффекти иккита материя тўлқинининг фазалар фарқи ёрдамида кузатилиши хорижий тадқиқотчилар томонидан қўлланилган (халқаро журналларда ҳаволалар: International Journal of Modern Physics B, 35, id.2150018, 2021, Journal of Physics: Condensed Matter, 33, id.465401, 2021). Илмий натижаларнинг қўлланилиши фаза бурчагининг назарий тавсифини ишлаб чиқиш имконини берган;
Дзялошинский-Мория анизотропиясини ҳисобга олган ҳолда, конденсатланган заррачаларнинг зичлиги Т>Тc да асимптотик тарзда камайиб борганлиги учун фазанинг кроссоверга ўтиши, шунингдек, конденсат тўлқин функциясининг фаза бурчаги фақат дискрет қийматларга эга бўлиши хорижий тадқиқотчилар томонидан қўлланилган (халқаро журналларда ҳаволалар: International Journal of Modern Physics B, 35, id.2150018, 2021, Journal of Physics: Condensed Matter, 33, id.465401, 2021, Physics Letters A, 384, id.126313 2020). Илмий натижаларнинг қўлланилиши квант антиферромагнитларида (CsFeCl3) квант фаза ўтишларини тавсифлаш имконини берган;
Ҳартри-Фок-Боголюбов аппроксимацияси ёрдамида TlCuCl3 антиферромагнит материалидаги қуйи ҳароратларда магнитланганлик учун олинган экспериментал натижаларини тўлиқ тавсифланиши хорижий тадқиқотчилар томонидан қўлланилган (халқаро журналларда ҳаволалар: International Journal of Modern Physics B, 35, id.2150018, 2021, Journal of Physics: Condensed Matter, 33, id.465401, 2021). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Бозе системаларида Тан контактнинг критик хусусиятларини аниқлаш имконини берган.