Отахонова Баҳрихон Ибрагимовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Электрон ахборот ресурсларида матнли маълумотларни интеллектуал таҳлиллаш алгоритмлари ва дастурий тaъминоти” мавзусидаги 05.01.04 – “Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/T2376
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Маматов Нарзилло Солиджонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети,DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентларнинг:Зайнидинов ХакимжонНасриддинович, техника фанлари доктори, профессор; Самандаров Батирбек Сатимович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон ахборот ресурсларида матнли маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш алгоритмлари ва дастурий тaъминоти ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
матнли маълумотлар таркибидаги сўзларда учрайдиган орфографик хатоликларни тузатиш алгоритми ишлаб чиқилган;
ўзбек тилидаги матнли ҳужжатларни таснифлаш ва таниб олишнинг анъанавий алгоритмлари кутубхонаси ишлаб чиқилган;
матнларни таснифлашнинг нейрон тармоқларига асосланган гибрид модели ишлаб чиқилган;
IDEF5 онтологик модели асосида ўзбек тилидаги сўзларни тузатиш ва матнларни таснифлашнинг мавжуд ҳамда таклиф этилган алгоритмларидан фойдаланиб дастурий мажмуанинг функционал тузилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлар иинститутида электрон мурожаатларга дастлабки ишлов бериш ва таснифлашни амалга ошириш мақсадида (Далолатнома, 15.11.2021 й). Дастурий таъминот қонунчилик институтига келиб тушадиган электрон мурожаатларга дастлабки ишлов бериш, орфографик хатоликларни бартараф этиш орқали мурожаатларни 92-95% аниқликда таснифлашни амалга оширилишини кўрсатган. Бу мурожаатларни таҳлил қилиш ва таснифлашга сарфланадиган вақтни ўртача 12% га қисқартириш имконини берган.
“Мадад” - муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотида ҳуқуқий кўмак сўраб қилинган электрон мурожаатларга дастлабки ишлов бериш ва таҳлил қилиш орқали мурожаатларни аниқликда таснифлаш мақсадида (Далолатнома, 25.10.2021 й).Дастурий таъминот ҳуқуқий кўмак сифатида қилинган электрон мурожаатларга дастлабки ишлов, бериш орфографик хатоликларни бартараф этиш ва таҳлил қилиш орқали мурожаатларни 90-95% аниқликда таснифлашни таъминламоқда. Бу мурожаатларни таҳлил қилиш ва таснифлашга сарфланадиган вақтни ўртача 10% га қисқартириш имконини берган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига келиб тушадиган электрон ариза, шикоят ва мурожаатларга дастлабки ишлов бериш, турли орфографик хатоликларни бартараф этиш мақсадида (Далолатнома, 20.12.2021 й). Дастурий таъминот Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига келиб тушадиган электрон ариза, шикоят ва мурожаатларга дастлабки ишлов бериш, турли орфографик хатоликларни бартараф этиш орқали мурожаатларни 85-90% аниқликда таснифлашни амалга оширмоқда. Бу мурожаатларни таҳлил қилиш ва таснифлашга сарфланадиган вақтни ўртача 8% га қисқартириш имконини берган.