Жалолов Ривожиддин Рухитдин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рух оксиди наноструктуралари ва улар асосидаги нанокомпозит материалларнинг оптик ва фотокаталитик хоссаларини тадқиқ этиш”, 01.04.05 – Оптика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2022.1.PhD/FM681
Илмий раҳбари: Шаймарданов Зафар Шапаатович физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ҳодим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSс.02/30.12.2019.FМ.65.01
Расмий оппонентлар: Махманов Урол Кудратович, физика-математика фанлари доктори, каттаилмийҳодим; Халманов Актам Тошкуватович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.Турли усулларда рух оксиди наноструктураларини ва полиол усулида кумуш нанозарраларини синтез қилиш, уларнинг морфологик характеристикаларини ҳамда наностуктуралар ва улар асосида яратилган нанокомпозитларнинг оптик, фотокаталитик хоссаларига таъсир қилувчи омилларни тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тагликлар юзасида ҳосил қилинадиган нанокристал куртаклар ёрдамида ZnO нанородларининг ҳамда эритмага қўшиладиган сув миқдорини ўзгартириш орқали ZnO нанокристалларининг морфологик характеристикаларини бошқариш мумкинлиги аниқланди;
полиол усули ёрдамида диаметрлари ~30 нм бўлган сферик кўринишдаги кумуш нанозарраларини синтез қилиш технологияси ишлаб чиқилди;
сувли эритмаларда синтез қилинган ZnO наноструктуралари ўлчамининг ортиб бориши уларнинг кристал структурасидаги хусусий нуқсонлар миқдорини ортиб боришига ва фотолюминесценция спектридаги нурланиш полосалари максимумларининг қизил силжишига сабаб бўлиши аниқланди;
газли фазада элтиш усули ёрдамида синтез қилинган ZnO нанородлари импульсли ультрабинафша нурлари таъсирида уйғотилганда юзага келадиган ҳажмий рекомбинацион жараёнларда ~389 нм тўлқин узунлигида жойлашган нурланиш полосаси устунлик қилади ва бу нурланиш асосан нанородларнинг юқори асосидан чиқади, ~382 ва ~395 нм тўлқин узунлигида жойлашган нурланиш полосаларини ҳосил қилувчи нурланиш марказлари нанородларнинг ён сирти яқинида жойлашади ва натижада, улар сиртий рекомбинацион жараёнларда устунлик қилади;
паст температураларда сувли эритмаларда синтез қилинган ZnO нанородларининг кристаллик сифатини яхшилашда концентрланган қуёш нурлари ёрдамида термоишлов бериш муфел печида қиздиришдан кўра самаралироқ эканлиги аниқланди;
кимёвий чўктириш усулида синтез қилинган ZnO нанокристалларига концентрланган қуёш нурлари ҳамда муфел печида термоишлов берилганда нанокристалларда сиртий нуқсонлар миқдори концентрланган қуёш нурлари таъсирида қиздирилганда юқори бўлиши аниқланди;
гидротермал усулда зангламайдиган пўлат тўр сиртида ўстирилган ZnO нанородлари ультрабинафша нур билан ёритилганда, уларнинг органик бўёқларни парчалаш хусусияти аниқланди;
кимёвий чўктириш усулида синтез қилинган ZnO нанокристалларининг фотокаталитик хоссалари нанокристалларда кузатиладиган хусусий нуқсонларнинг табиатига боғлиқ бўлиб, кристаллографик нуқсонлар концентрациясининг ошиши ва сиртий нуқсонларнинг пайдо бўлиши органик бўёқ эритмаларининг парчаланиш тезлигини ортишига сабаб бўлиши аниқланди;
ZnO ва Ag интерфейслари орқали зарядли зарраларнинг миграцияси туфайли электрон- ковак жуфтининг рекомбинацияланиш эҳтимолининг камайиши ZnO нанородлари ва ZnO/Ag нанокомпозит материалларининг фотолюминесценция спектри интеграл интенсивлигининг камайишига ҳамда уларнинг фотокаталитик самарадорлигининг ортишига олиб келиши аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рух оксиди наноструктуралари ва улар асосидаги нанокомпозит материалларнинг оптик ва фотокаталитик хоссаларини тадқиқ этишнатижалари асосида:
газли фазада элтиш усули ёрдамида синтез қилинган ZnO нанородлари импульсли ультрабинафша нурлари таъсирида уйғотилганда юзага келадиган ҳажмий ва сиртий рекомбинацион жараёнларнинг комплекс хоссалариЖанубий Корея Республикаси Донггук Университети (Nano Information Technology Academy, Department of Physics and Semiconductor Science Dongguk University) да бажарилган №. 2018R 1D1A1B07051406 сонли илмий лойиҳасида фойдаланилган. Илмий натижалардан фойдаланиш юқори температурада газли элтиш усулида синтез қилинган ZnO нанородларидаги рекомбинацион жараёнларни чуқурроқ тушуниш имконини берган.
сувли эритмaлaрдa синтез қилинган ZnO наноструктураларига юқори ҳароратда муфел печида ва концентрланган қуёш нурлари таъсирида термоишлов берилганда наноструктураларда кузатилган нуқсонлармодификацияси Ўзбекистон Фанлар Академияси (Физика-техника институти, “Физика-Қуёш” ИИЧБ) да бажарилган № ФА-Атех-2018-234 сонли илмий лойиҳасида фойдаланилган. Илмий натижалардан фойдаланиш термоишлов бериш натижасида ZnO наноструктураларидаги нуқсонлар модификацияси структуранинг кристаллографик ва спектрал-кинетик хоссаларининг яхшиланишига имкон берган.