Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадирова Гўзал Шуҳрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Миср Араб Республикаси ташқи сиёсатида ислом омили”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ss225.
Илмий раҳбар: Джумаев Рустам Зиятович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, PhD/03/30.12.2021/Ss/Tar.21.02 
Расмий оппонентлар: Муҳаммадсидиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли, сиёсий фанлар доктори,  профессор; Абдуллаев Нодир Абдулхаевич, сиёсий фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Миср ташқи сиёсатида исломнинг роли, ислом омилининг ижтимоий-сиёсий вазият ва ташқи сиёсий жараёнларга таъсирини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Яқин Шарқдаги ҳарбий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жараёнларга салбий таъсир қилаётган конфессиялараро зиддиятлар Қоҳира ташқи сиёсат стратегиясида деструктив ташқи омилларни эҳтиёткорлик билан айланиб ўтиш, минтақавий жараёнларга устуворлик бериш ва Миср атрофида хавфсиз ва барқарор муҳит яратиш тактикасини қўллашга урғу бераётгани далилланган;
мамлакатни “Мусулмон биродарлар” бошқарган даврда иқтисодий инқироз, ижтимоий таранглик тобора кучайганлиги,  қарама-қарши тарафлар ўртасидаги доимий ички сиёсий курашлар вазиятни издан чиқарганлиги, радикал ислом тарафдорларининг ҳокимиятда узоқ тура олмаганлигининг асосий сабаби бўлганлиги очиб берилган;  
Мисрнинг сиёсий тараққиётни белгилашда динийликнинг сиёсийлашуви ва ислом омили билан боғлиқ ташқи таъсирларни инобатга олиши зарурати, бошқа давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олиш ҳамда диний ва дунёвийлик тамойилларига қатъий амал қилиш ички ва ташқи сиёсатнинг барқарорлигини таъминловчи асосий омил эканлиги кўрсатилган;
Миср давлат бошқаруви тизимида динлараро бағрикенглик тамойилининг устуворлиги мамлакат барқарорлигини таъминлашнинг асосий омили эканлиги, дин билан боғлиқ давлат ва жамият муносабатларининг самарали тартибга солиниши келажакдаги сиёсий янгиланиш имконияти сифатида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Миср ташқи сиёсатида ислом дини омилининг ўрни бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
Яқин Шарқдаги ҳарбий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жараёнларга салбий таъсир қилаётган конфессиялараро зиддиятлар Қоҳира ташқи сиёсат стратегиясида деструктив ташқи омилларни эҳтиёткорлик билан айланиб ўтиш, минтақавий жараёнларга устуворлик бериш ва Миср атрофида хавфсиз ва барқарор муҳит яратиш тактикасини қўллашга урғу бераётгани борасидаги илмий натижалардан  Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йил 3 мартдаги 18/8302-сон маълумотномаси). Натижада, Миср ташқи сиёсатида ислом дини билан боғлиқ илмий ва таҳлилий материаллар, соҳага оид маълумотлар базасининг кенгайишига хизмат қилган. 
Мисрнинг сиёсий тараққиётни белгилашда динийликнинг сиёсийлашуви ва ислом омили билан боғлиқ ташқи таъсирларни инобатга олиши зарурати, бошқа давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олиш ҳамда диний ва дунёвийлик тамойилларига қатъий амал қилиш ички ва ташқи сиёсатнинг барқарорлигини таъминловчи асосий омил эканлиги борасидаги тадқиқот натижалари ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг жойларда маънавий-маърифий тарғибот ишларининг самарадорлигини янада ошириш ҳамда турли оқимлар таъсирига тушиб қолган шахсларни соғлом ҳаёт тарзига қайтаришга қаратилган ишларда ҳам фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2021 йил 9 мартдаги 02-03/1488 -сон маьлумотномаси). Мазкур илмий натижалар диний-ижтимоий жараёнларни ўрганишнинг ахборот-таҳлил базасининг такомиллашишига, мазкур соҳада олиб бориладиган тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигининг ошишига, динлараро бағрикенглик мухтининг шаклланишига хизмат қилган. 
Мамлакатни “Мусулмон биродарлар” бошқарган даврда иқтисодий инқироз, ижтимоий таранглик тобора кучайганлиги, қарама-қарши тарафлар ўртасидаги доимий ички сиёсий курашлар вазиятни издан чиқарганлиги, радикал ислом тарафдорларининг ҳокимиятда узоқ тура олмаганлигининг асосий сабаби бўлганлиги борасидаги илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ахборот-таҳлилий материаллар ва ҳисоботлар тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2021 йил 9 мартдаги 05-5/219-сон маьлумотномаси). Натижада, мазкур соҳадаги ахборот-таҳлилий маълумотларнинг кенгайишига хизмат қилган ҳамда турли ёт ғояларга қарши курашишнинг илмий асосларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish