Sayt test rejimida ishlamoqda

Кравченко Ленара Шодиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида врачларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш», 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1345.
Илмий раҳбар: Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Азиз Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шифокорларнинг тиббий-ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ва уни амалга ошириш учун тегишли тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббиёт ходимларининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашган, касбий фаолиятига тўсқинлик ҳамда тажовуз қилган шахсларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича “тиббиёт ходимларини ўз хизмат бурчларини кўрсатишда қаршилик кўрсатиш” каби алоҳида моддаларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритиш зарурияти асосланган;
тиббиёт ходимларининг ҳуқуқлари, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, беморлар билан низоли вазиятларни малакали ҳал этиш, касб эгалари учун муносиб меҳнат шароитини яратиш ва бу борада таълим сифатини оширишни эътиборга олган ҳолда мустақил экспертиза марказини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
илк бор соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғин тиббиёт ходимлари орасида хиссий чарчоқ даражасини келтириб чиқарувчи омилларни (паст ва ўта эмпатия, ўзини ҳурмат қилиш ва ўзига паст баҳо бериш, реактивлик, интраверсияга мойиллик) аниқлашда психоэмоционал ёниш синдромининг юқори прогностик аҳамияти асосланган;
шифокор фаолиятига бевосита тегишли бўлмаган объектив (ташкилий, молиявий, хуқуқий) ва субъектив (тиббий этика ва деонтология) вазиятларда содир бўлиши билан боғлиқ зиддият сабабларини олдини олиш бўйича якка ва жамоа тартибида низоларни ҳал этиш ҳамда  жавобгарликка тортиш шароитида тиббиёт ходимларига қилинган туҳмат ва ҳақоратларда амалга ошириладиган харакатлар тартиби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикасида шифокорлар ҳуқуқларини тиббий-ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тиббиёт ходимларининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашган, касбий фаолиятига тўсқинлик ҳамда тажовуз қилган шахсларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича тегишли моддаларни “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексига киритиш бўйича таклифлари Ўзбекистон врачлар ассоциацияси томонидан (2021 йил 31 мартдаги 10-сон хати) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига тақдим этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 апрелдаги 05/3-07-3440-сон хати). Илмий натижалар шифокорлар ва беморлар орасидаги зиддиятли вазиятларда амалга ошириладиган ҳаракатларни тўғри қўллашга хизмат қилади;
беморларни даволашда содир бўладиган зиддиятли вазиятларда шифокорлар ҳаракатлари бўйича таклифлари «Беморларни даволашда содир бўладиган зиддиятли вазиятларда шифокорлар ҳаракатларининг алгоритмлари» мавзусида тасдиқланган услубий тавсияномасига киритилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 майдаги 8н-д/154-сон маълумотномаси). Илмий натижалар шифокорлар ва беморлар орасидаги зиддиятли вазиятларда амалга ошириладиган ҳаракатларни қонун доирасида қўллашга хизмат қилади;
тиббиёт ходимларининг ҳуқуқлари, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, беморлар билан низоли вазиятларни малакали ҳал этиш, касб эгалари учун муносиб меҳнат шароитини яратиш ва бу борада таълим сифатини оширишни эътиборга олган ҳолда мустақил экспертиза марказини ташкил этиш бўйича таклифлари асосида Ўзбекистон врачлар ассоциацияси ва Тошкент вилояти Қибрай туман тиббиёт бирлашмалари қошида мустақил экспертиза марказлар ташкил этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 январдаги 08-09/86-сон маълумотномаси). Мустақил экспертиза марказларини ташкил этилиши шифокорларнинг руҳий-эмоционал ҳолатини бузилишини олдини олиш ҳамда амалиётчи шифокорларни “қийин” беморлар билан ишлашда муҳофаза қилиш тадбирлари самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish