Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Хайрулла Хайитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қашқадарё вилояти туризм-рекреация салоҳиятини баҳолаш ва туризм инфратузилмасининг ҳудудий тизимларини такомиллаштириш», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Gr97.
Илмий раҳбар: Назаров Маматқодир Исматиллаевич,  география фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Турдимамбетов Изимбет Рахметович, география фанлари доктори; Маҳмудов Муҳаммадисмоил Мухитдинович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё вилоятининг туристик-рекреация салоҳиятини комплекс баҳолаш ва туризм-рекреация инфратузилмасини ҳудудий тизимларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва  тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилоятини маъмурий-ҳудудий бирликлари бўйича ҳудудларнинг туристик-рекреация ресурслар салоҳиятини комплекс баҳолаш методикаси ва рейтинги ишлаб чиқилган;
Қашқадарё вилоятидаги туристик объектлар ва ресурслар акс эттирилган туркум карталар (“Қашқадарё вилоятининг  туристик-рекреация салоҳияти картаси”, “Қашқадарё вилоятининг  туристик районлари картаси” ва “Қашқадарё вилоятининг  туризм-рекреация инфратузилмаси картаси”) илк бор ArcGIS, CorelDraw дастурида яратилган;
вилоятнинг табиий-иқлимий, тарихий-маданий ва ижтимоий-иқтисодий туристик-рекреация ресурсларидан оқилона фойдаланишда комплекс (зиёрат, тарихий, археологик, эко, агро, астрономик, геотуризм, экстремал, спелео, рекреация, гастрономик, бизнес, саноат) турдаги янги туристик маршрутлар ва уларнинг намунавий паспортлари ишлаб чиқилган;
Қашқадарё вилоятининг туристик-рекреация ҳудудлари (текислик, тоғ олди ва тоғ)да туризм инфратузилманинг ривожланиш даражасини аниқлаш, уларни ҳудудий таркибини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қашқадарё вилояти туризм-рекреация салоҳиятини баҳолаш ва туризм инфратузилмасининг ҳудудий тизимларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қашқадарё вилояти маъмурий-ҳудудий бирликлари бўйича туристик-рекреацион ресурслар салоҳиятини комплекс баҳолаш методикаси ва рейтингидан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 3 декабрдаги 03-17-02/11383-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятда мавжуд туристик-рекреацион ресурслардан оқилона фойдаланиш, рекреация фаолиятини ва истиқболда туризм ва рекреациянинг кўплаб турларини ривожлантириш имконияти яратилган;
Қашқадарё вилоятининг табиий-иқлимий, тарихий-маданий,  ижтимоий-иқтисодий туристик-рекреация ресурслари салоҳияти ва имкониятлари акс эттирилган 1:1000000 масштабдаги “Қашқадарё вилоятининг туристик-рекреацион салоҳияти картаси”дан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 3 декабрдаги 03-17-02/11383-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятнинг табиий-иқлимий, тарихий-маданий ва ижтимоий-иқтисодий туризм рекреация салоҳиятини комплекс баҳолаш, шунингдек, ҳудудларнинг умумий туристик рейтингини аниқлаш имкониятини берган;
Қашқадарё вилоятига ташриф буюрган сайёҳларнинг ҳудудлар бўйича таҳлили, туристик-рекреация ресурсларини туризм ва рекреацияни ривожлантириш мақсадларда баҳолаш мезонлари таҳлил қилинган 1:1000000 масштабдаги “Қашқадарё вилояти туристик районлари” картаси Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 3 декабрдаги 03-17-02/11383-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятда янги туристик объектлар, маршрутлар ва уларнинг паспортлари, жумладан, ҳудудларнинг туризм-рекреация салоҳиятидан самарали фойдаланишни такомиллаштириш, ҳудудларда янги туризм инфратузилма объектларини ва маршрутларини жойлаштириш имконини берган;
Қашқадарё вилоятининг туристик-рекреация ҳудудлари (текислик, тоғ ва тоғ олди)да туристик-рекреация инфратузилмасининг ривожланиш даражасини аниқлаш, уларни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 3 декабрдаги 03-17-02/11383-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятдаги туристик объектларда туризм инфратузилма тизимларини ривожлантириш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish