Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Исмоилжон Ибрахимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи“Омниум” пойгаларида ихтисослашувчи юқори малакали велосипедчи-трекчиларнинг мусобақа олди тайёргарлигини тузиш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1PhD/Ped833.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12. 2019.Ped 28.01.
Илмий раҳбар: Черникова Елена Николаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Хонкельдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маткаримов Рашид Машарипович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Омниум” пойгалар дастурида ихтисослашувчи юқори малакали пойгачиларнинг мусобақа олди босқичида интеграл тайёргарлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пойга жараёнида олдинги чарх тишлар сони, велосипед эгарининг баландлиги ҳамда оёқ болдир-кафт бўғими жойлашган ҳолатининг биомеханик бурчакларини инобатга олиб, педаллаштириш зоналаридаги нисбий импульслар, ҳаракат асимметрияси ва куч кўрсаткичларини ўзгартириш йўли орқали педаллаштириш техникасини такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган;
“Омниум” пойгалар дастурида ихтисослашувчи пойгачиларнинг мусобақа олди тайёргарлигида белгиланган масофани ўтишда аэроб, анаэроб, куч, аралаш иш режимларидан келиб чиқиб, куч, тезкор-куч компонентлари ва махсус чидамкорлик кўрсаткичлари асосида спринт йўлагига киришда тезланишларни машғулот микроциклига қўшиш ҳисобига велотрек майдони айланаси бўйлаб ҳаракатланишда босқичма-босқич натижаларга эришиш имконияти кенгайтирилган;
“Омниум” пойгалар дастурида ихтисослашувчи юқори малакали пойгачиларнинг мусобақа олди тайёргарлик циклида велотрек майдони айланасидаги ҳаракатланишнинг ўртача тезлигини ошириш учун «Watt» кўрсаткичлари ёрдамида мавсумнинг асосий мусобақалари дастури давомида шатунларнинг ҳар бир айланасида трек майдони йўлаклари  бўйлаб  педаль босиш шиддатини тақсимлаш эвазига куч ва юқори тезлик компонентларини юқори даражада сақлаб қолиш имконияти такомиллаштирилган;
“Омниум” пойгалар дастурида ихтисослашувчи пойгачиларнинг куч ва тезкор-куч хусусиятлари асосида фаол куч типологик йўналишдаги «Scratch race» ва «Tempo race»  ҳамда куч типологик йўналишдаги «Elimination race» ва «Points race» пойгаларини инобатга олиб, ҳаракатланишнинг ўртача тезлигини ошириш учун  юқори  узатмалар нисбатларидан фойдаланиш ҳисобига  пойга турлари бўйича  мусобақа фаолиятининг миқдорий модель тавсифлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори малакали велосипедчиларда велосипед чархларининг нисбатини ўзгартириш бўйича олиб борилган жорий тадқиқотлар ва педагогик тажриба натижалари хамда уларнинг киёсий таҳлили асосида:
“Омниум” пойгалар дастурида ихтисослашувчи юқори малакали трекчи велосипедчиларда вилосипед эгарининг баландлик ҳолати ҳамда оёқ болдир-кафтбўғими жойлашишининг беомеханик бурчаклари,  педаллаштириш зоналаридаги нисбий импульслар, ҳаракат асимметрияси ва унинг асимметрия кучи, ҳаракат кучининг фойдали коэффициентлари ҳамда олдинги чарх тишлар сонини ошириш модели «Спорт педагогик маҳоратини ошириш (велоспорт)» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғига асосан 434-294 рақамли гувоҳнома). Натижада юқори малакали велосипедчи-трекчиларнинг педаллаштириш техникаси 7.6% га яхшиланган;
“Омниум” пойгалар дастурида ихтисослашувчи пойгачиларнинг мусобақа олди тайёргарлигида велосипеддаги чархлар узатмаларининг юқори нисбатларини кўллаш услуби Республика олий спорт маҳорати мактаби велоспорт бўлимининг машғулотлар жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 11 августдаги 03-17-02/4913-сон маълумотномаси). Натижада велосипедда ҳаракатланиш ўртача тезлиги 6,1 % га яхшиланган; 
“Омниум” пойгалар дастурида ихтисослашувчи юқори малакали пойгачиларнинг мусобақа олди тайёргарлик босқичида пойга турлари бўйича ҳаракатланишда шатунларнинг ҳар бир айланасида педални босиш қуввати ва ўртача тезликни оширишдаги «Watt» кўрсаткичлариЎзбекистон ёшлар терма жамоасининг машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 11 августдаги 03-17-02/4913-сон маълумотномаси). Натижада велотрек полотноси айланаси бўйлаб ҳаракатланиш тезлигининг босқичма-босқич ўсиши 11.2 % га яхшиланган;
“Омниум” пойгалар дастурида ихтисослашувчи юқори малакали трекчи велосипедчиларни мусобақа олди тайёргарлик моделиЎзбекистон терма жамоасининг машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 11 августдаги 03-17-02/4913-сон маълумотномаси). Натижада куч ва тезлик-куч имкониятларини юқори даражада сақлаб қолиш 0,4% ҳамда мусобақа фаолияти кўрсаткичлари 10,4 % га яхшиланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish