Sayt test rejimida ishlamoqda

Асланов Абдували Пулатовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий Суғднинг ўрта асрлар даври тарихий топографияси”, 07.00.06–Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tar714.
Илмий раҳбар: Аҳмадали Асқаров, тарих фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий археология маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSс.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: Бобоёров Ғайбулла, тарих фанлари доктори; Ғофуров Жасур Исоқович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади археологик ва ёзма манбалар асосида Марказий Суғднинг IX-XII асрлар бошларига оид тарихий топографиясини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёзма манбалар ва археологик материалларни ГАТ ёрдамида қиёсий таҳлил қилиш натижасида Марказий Суғд рустоқларининг тарихий жойлашув чегараларини ўз ичига олган археологик харита яратилган;
Марказий Суғддаги археологик ёдгорликларни тарҳи, географик жойлашуви ва уларни ёзма манбалар билан қиёслаш асосида Дарғом рустоқи маркази Дўрмонтепа археологик ёдгорлиги билан, Абгор - Каттатепа, Ҳазора Жўш-Бекқўғонтепа, Зормон эса шу ном билан юритилган ёдгорлик билан локализация қилинган;
археологик ёдгорликларни локализацияси, улар орасидаги масофалар асосида Исбискат ва Иштихон орқали Самарқанд - Бухоро йўли, Жом ва Тахтиқорача довонлари орқали Самарқанд – Насаф – Кеш - Термиз йўли,  Самарқанд-Видор - Марбон – Ҳазора-Жўш орқали Суғднинг Шимолий Темир дарвозаси йўли каби Буюк Ипак йўли тармоқлари харитаси ишлаб чиқилган;
Чуяқўрғон ёдгорлигида олиб борилган археологик изланишлар, ёдгорликнинг жойлашуви ва тарихий топографияси асосида ёдгорлик Ҳазора-Жўш шаҳри ҳамда Нурота оралиғидаги карвонсарой вазифасини бажарганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Марказий Суғднинг ўрта  асрлар даври тарихий топографияси» мавзусидаги фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Марказий Суғднинг ўрта асрлар даврига оид ёдгорликларининг жойлашуви харитаси, археологик ёдгорликларни тарҳи, географик жойлашуви ва уларни ёзма манбалар билан қиёслаш асосида аниқланган Дарғом рустоқи маркази Дўрмонтепа, Абгор - Каттатепа, Ҳазора Жўш-Бекқўғонтепа, Зормон эса шу ном билан юритилган ёдгорликлар билан қилинган локализацияси,  шунингдек, Кофирқаъла, Добусия каби археологик ёдгорликларидан қўлга киритилган маълумотлардан ЎзР ФА Археологик тадқиқотлар институтида 2014-2017 йилларда бажарилган ФА-А1-Г012 “Жанубий Суғднинг қадимги ва ўрта асрлар даври тарихий топографияси (археологик ва ёзма манбалар асосида)” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 16 ноябрдаги 3/1255-3180-сон маълумотномаси). Натижада, қадимги Суғднинг ўрта асрлар даври археологик ёдгорликлари ҳисобга олинди ва ҳозирги кунда уларнинг сони ва географик жойлашувига аниқликлар киритилган;
Буюк Ипак йўлининг савдо йўллари, Ҳазора-Жўш шаҳри ҳамда Нурота оралиғидаги карвонсарой вазифасини бажарганлиги Чуяқўрғон ёдгорлиги, Кофирқалъа ва Қулдортепа ёдгорликларининг тарихий топографияси, географик ўрни, унда олиб борилган археологик тадқиқотлар таснифи, қурилиш меъморчилиги ҳақидаги маълумотларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги «Dunyо bo’ylab» телеканалининг «Экспедиция», «Сув ёқалаб», «Тафсилот» ва «Ўтмишга саёҳат» каби телекўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Dunyо bo’ylab» телеканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 16 июндаги 08-14-164-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувлар томошабинларни ўрта асрлар Суғд тарихи, савдо йўллари,  моддий ва маънавий маданиятига доир янги маълумотлар билан танишишга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish