Sayt test rejimida ishlamoqda

Адашева Мавлудахон Уматалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи “Жисмоний тарбия” фанини ўқитишда ахборот коммуникация технологияларини қўллаш методикасини такомиллаштириш (умумтаълим мактаблари мисолида), 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси; 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1438.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12. 2019.Ped 28.01.
Илмий раҳбарлар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Акрамов Абдумалик Абдумуталович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Шодмонова Шоира Саидовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Мехриддин Жунайдуллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида “Жисмоний тарбия” фанини ўқитишда ахборот коммуникация технологияларини қўллаш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактабларида “Жисмоний тарбия” фанидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларида йўл қўйиладиган старт ҳолатидан чиқишдаги техник камчиликар (қўл ҳолатини стартдан чиқишдан нотўғри туриши, гавдани оёқ кучланишига пропорционал эмаслиги), теннис коптогини улоқтиришда депсиниш оёғига параллел олиб борилмаслиги ва учиш бурчагини тўғри амплитудада амалга оширилмаслиги (коптокни бармоқлар учки қисмида тўғри ушланмаганлиги) каби типик хатолар видео таҳлил ва эксперт баҳолаш асосида элементларни модел кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳисобига техник ҳаракат имкониятлари такомиллаштирилган;
дастур бўлинмаларини ўргатиш жараёнида бажариладиган оддий ва мураккаб координацион характерга эга техник ҳаракатларни амалга оширишда электрон мультимедиа воситалари интерфейснинг соддалиги, мавзулар мундарижасининг мактаб дастурига мослиги, назарий ҳамда амалий ҳаракат уйғунлиги таъминланганлиги спорт ўйинларида бажариладиган тўпсиз майдондаги асосий туриш ҳолатлари ва тўп билан бажариладиган тўпни узатиш ҳамда қабул қилишдаги гавданинг айрим қисмлари ўртасидаги ўзаро мувофиқлиги каби техник элементлар ишлаб чиқилган; 
умумтаълим мактабларида “Жисмоний тарбия” фанинини ўқитишда ахборот коммуникация технологияларининг интегратив ёндашуви асосида ўқитишга йўналтирилган андроид операцион тизимда қўллаш учун мультимедиа воситаларини қўллаш усуллари ўқувчиларнинг психологик ривожланиш имкониятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
андроид ва электрон ҳисоблаш машиналари дастурли тизимида ишлаш фаолияти мобиль иловалар ёрдамида такомиллаштирилган электрон ўқув қўлланмалар 5-синф ўқувчиларининг пандемия шароитида интернетсиз, уй шароитида ҳаракат тайёргарлигини такомиллаштириш, индивидуал ривожланиш имкониятлари енгил атлетика, гимнастика, футбол, баскетбол, гандбол, волейбол ва кураш спорт турларида бажариладиган фазаларнинг негизи, звеноси, деталлари техник ҳаракатларнинг траекторияси хусусиятлари бўйича кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Жисмоний тарбия” фанини ўқитишда ахборот коммуникация технологияларни қўллаш методикасини такомиллаштириш (умумтаълим мактаблари мисолида) юзасидан ўтказилган тажрибалар асосида: 
“Жисмоний тарбия” фанидан енгил атлетика, футбол, қўл тўпи спорт турларида ҳаракат тайёргарлиги бўйича ўзлаштириш кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда мультимедиа воситалари Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 282-умумтаълим мактабида қўлланилган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги 89-03-1619-сон маълумотномаси). Натижада, “Стартга!”, “Диққат!”, “Югур!” буйруқларини аниқ бажариш 18%га, теннис тўпини улоқтиришда дастлабки ҳолат 21%га, тўпни ушлаш ва улоқтириш 19%га, теннис тўпини 1-2 қадам ташлаб узоққа улоқтириш 25%га, турган жойдан узунликка сакраш 21%га яхшиланган;
умумтаълим мактабларида спорт турларида дастлабки ўргатиш жараёнида бажариладиган оддий ва мураккаб координацион характерга эга техник ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этадиган мускуллар фаолияти алгортимининг бажари¬лиш траекторияси асосида юзага келадиган типик хатоларнинг содир бўлиш ҳолатларини инобатга олган ҳолда 5-синф ўқувчиларини ўқитишда электрон мультимедиа воситалари ишлаб чиқилиб, Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 282-умумтаълим мактабида қўлланилган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги 89-03-1619-сон маълумотномаси). Натижада, футбол спорт тури бўйича тўпсиз ҳаракатланиш 18%га, тўп билан ҳаракатланиш 23%га, тўпни оёқ юзасининг ички, пастки (товон) қисмлари билан тўхтатиш техник усулларини бажариш 25%га, тўпни оёқ юзасининг ички томони билан тепиш 27%га, тўпни оддий ва айлантириб тепиш техникаси 26%га яхшиланган;
умумтаълим мактабларида “Жисмоний тарбия” фанинини ўқитишда ахборот коммуникация технологияларининг интегратив ёндашуви асосида ўқитишга йўналтирилган андроид операцион тизимда қўллаш учун мультимедиа воситаларини қўллаш усуллари ишлаб чиқилиб Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 282-умумтаълим мактабида қўлланилган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги 89-03-1619-сон маълумотномаси). Натижада, баскетбол спорт тури бўйича тўпни жойида туриб сакратиш машқлари 19%га, тўпни шеригига узатиш ва қабул қилишни бажариш техникаси 28%га, тўп билан ҳаракатланиб келиб тўпни ҳалқага ташлаш ҳаракатини бажариш техникаси 21% яхшиланган; 
андроид ва электрон ҳисоблаш машиналари дастурли тизимида ишлаш фаолияти мобиль иловалар ёрдамида такомиллаштирилган электрон ўқув қўлланма Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 282-умумтаълим мактабида қўлланилган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги 89-03-1619-сон маълумотномаси). Натижада, қўл тўпи спорт тури бўйича ўйинчиларнинг майдонда жойлашиш ва тўпсиз ҳаракатланиш техникаси 25%га, жойида туриб 6-7 метрдан тўпни дарвозага отиш ҳаракатини бажариш техникаси 23%га, чалиштирма қадам билан тўпни дарвозага отиш ҳаракатини бажариш техникаси 21,4%га яхшиланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish