Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонов Носирали Тохировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Шимолий Нурота тоғ олди текислигининг инженер-геологик шароитларини ҳудудни комплекс ўзлаштириш учун баҳолаш», 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/GM119.
Илмий раҳбар: Мавлонов Аслан Акрамович, геология–минералогия  фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, DSc.24/30.12.2019.GM.96.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Вахитхан Алиханович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Закиров Мираббас Мирсаатович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Нурота тоғларининг шимолий тоғолди текисликларининг муҳандислик-геологик шароитларини баҳолаш ва ҳудудни комплекс ўзлаштириш учун муҳандислик-геологик шароитларнинг маконда ўзгарувчанлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тоғ олди текисликларида мухандис-геологик шароитларининг маконда ўзгарувчанлиги, тўртламчи даврдаги эрозион-аккумулятив жараёнларнинг ўзига хослиги, чўкиндиларнинг тўпланиши ва ер ости сувларининг хозирги холати билан боғлиқлиги аниқланган ;
ер ости сувларининг режими, табиий холда сувли қатламлар тўйинадиган инфильтрацион турига мансублиги ва Тузкон кўли фақатгина  қирғоқ олди зонасига таъсир кўрсатиши аниқланган;
юқори тўртламчи пролювиал ётқизиқлар литологик тузилишнинг ўзига хослиги, уларнинг нисбатан юқори қаттиқлиг ва деформацион хусусиятларга эгалигини белгилаб бериши аниқланган;
муҳандис-геологик районлаштириш асосида, турли хилдаги қурилишлар учун қулайлик даражасини белгиловчи худудни комплекс ўзлаштириш учун, хариталар таьминоти яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Шимолий Нурота тоғ олди текислигининг инженер-геологик шароитларини комплекс баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
АЭС қурилиши жойлашадиган устувор майдонини танлашда районнинг геологик ва геоморфологик тузилиши, кўзда тутилган майдонлар доирасида ва ёндош ҳудудлардаги сувли қатламларнинг гидрогеологик параметрлари, тоғ жинсларининг муҳандислик-геологик хусусиятлари  тўғрисида олинган янги маълумотлар «Ўзгашклити» ДУК фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 6 июлдаги 09-06/8171-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудда АЭС қурилиши жойлашадиган устувор майдонни танлашга имконият яратган; 
Нурота тизмаси шимолий тоғолди пролювиал текисликлари доирасидаги тўртламчи давр ва палеозой фундаментини қопловчи ётқизиқларидаги сувли қатламнинг гидродинамик ва гидрокимёвий параметрлари, шунингдек ташкил қилувчи жинсларнинг физик-механик, мустаҳкамлик ва деформацион хусусиятлари тўғрисидаги аниқ маълумотлар “Ўзгашклити” ДУК фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 6 июлдаги 09-06/8171-сон маълумотномаси). Натижада, АЭС қурилиши кўзда тутилган майдонларда муҳандислик изланиш ишларининг биринчи ва иккинчи босқичини мувоффақиятли якунлаш имконини берган;
АЭС қуриладиган майдонда ва ёндош ҳудудларда ер ости сувлари режимини шаклланиш қонуниятлари тўғрисидаги хулосалар “Ўзгашклити” ДУК фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 6 июлдаги 09-06/8171-сон маълумотномаси). Натижада, худуддаги сувли горизонтлар ҳолатини табиий ва техноген омиллар остидаги таъсирларда ўзгаришини баҳолаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish