Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубова Элнора-хан Талабхановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Саноатни диверсификациялаш ва ихтисослаштиришнинг ҳудудий хусусиятлари (Тошкент вилояти мисолида)”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Iqt1340.
Илмий раҳбар: Зокиров Сайидфозил Сайидакбарович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти,Dsc.14/30.12.2019.I.84.01.
Расмий  оппонентлар: Содиқов Авазбек Мадаминович, иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор; Якубов Искандар Одилович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилояти саноатини ихтисослаштириш ва диверсификация қилиш бўйича илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлардаги кам қувватли, бўш турган ишлаб чиқариш объектларидан самарали фойдаланиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни фаоллаштириш мақсадида Тошкент вилоятнинг Юқоричирчиқ, Оққўрғон, Бўка ва Пскент туманларида фаолият юритмаётган машина-трактор парклари ҳамда Дўстобод тажриба-механика заводи (Қуйичирчиқ тумани) негизида кичик саноат зоналарини ташкил этиш таклифи асосланган;
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ёқилғи-энергетика ("Angren issiqlik elektr stansiyasi" АЖ, "Yangi Angren issiqlik elektr stansiyasi" АЖ ва "O'zbekko'mir" АЖ асосида), Бекобод шаҳри ва туманида металлургия ("O`zbekiston metallurgiya kombinati" АЖ базасида) ва Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги (“Chirchiq transformator zavodi” AЖ ва “Chirchiq qishloq xo'jaligi texnikasi zavodi” AЖ базасида) кластерларини ташкил этиш таклиф қилинган;
Тошкент вилоятининг Зангиота, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ, Тошкент туманларида фармацевтика препаратлари; Оққўрғон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Пскент туманларида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари; Зангиота, Тошкент, Қибрай туманларида электр ускуналар ва маҳсулотлар; Оҳангарон, Бўстонлиқ, Юқоричирчиқ, Чиноз туманларида қурилиш материаллари; Зангиота тумани ва Чирчиқ шаҳрида машинасозлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича рақобатдош устунликларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларнинг ривожланиш драйверлари асосланган;
Тошкент вилояти саноат ишлаб чиқариш ўсишининг 2040 йилгача бўлган давр учун уч вариантли прогноз сценарийси ҳамда ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган саноатни таркибий ўзгартиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон ҳудудлари саноатини диверсификация қилиш ва ихтисослаштириш хусусиятларини аниқлаш бўйича диссертация ишидан олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудлардаги кам қувватли, бўш турган ишлаб чиқариш объектларидан самарали фойдаланиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни фаоллаштириш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ, Оққўрғон, Қуйичирчиқ, Бўка ва Пскент туманларида фаолият кўрсатмаётган машина-трактор парклари негизида кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш ва Дўстобод тажриба-механика заводида (Дўстобод ш.) кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.08.2017 йилдаги №ПК 3191-сон “Тошкент вилоятида кичик саноат зоналари ташкил этиш тўғрисида”ги қарори”да) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 24 декабрдаги 03/14-01-10/4567-сон маълумотномаси). Натижада, 2020 йил якунига қадар Тошкент вилоятида 19 та кичик саноат зонаси фаолият кўрсатиб, уларда 182 та янги иш ўринлари ташкил этилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг улуши вилоят умумий саноатининг 0,2% ташкил этган;
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ёқилғи-энергетика ("Angren issiqlik elektr stansiyasi" АЖ, "Yangi Angren issiqlik elektr stansiyasi" АЖ ва "O'zbekko'mir" АЖ асосида), Бекобод шаҳри ва туманида металлургия ("O`zbekiston metallurgiya kombinati" АЖ базасида) ва Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги (“Chirchiq transformator zavodi” AЖ ва “Chirchiq qishloq xo'jaligi texnikasi zavodi” AЖ базасида) кластерларини ташкил этиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2026 йилларда Тошкент вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 11 октябрдаги 04/16-04-10-4066-сон маълумотномаси). Натижада Тошкент вилояти ЯҲМда саноатнинг улуши 2018 йилдаги 42,2 фоиздан 2020 йилда 48,4 фоизгача ошган;
Тошкент вилоятининг Зангиота, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ, Тошкент туманларида фармацевтика препаратлари; Оққўрғон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Пскент туманларида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари; Зангиота, Тошкент, Қибрай туманларида электр ускуналар ва маҳсулотлар; Оҳангарон, Бўстонлиқ, Юқоричирчиқ, Чиноз туманларида қурилиш материаллари; Зангиота тумани ва Чирчиқ шаҳрида машинасозлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича рақобатдош устунликларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларнинг ривожланиш драйверлари асосланган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 24 декабрдаги 03/14-01-10/4567-сон маълумотномаси). Таклифларнинг ҳаётга татбиқ этилиши 2016-2020-йилларда Тошкент вилоятида саноат ишлаб чиқаришнинг юқори ўсиш суръатларини (131,3 фоиз) таъминлашга маълум даражада ёрдам берган. Бундан ташқари, ҳудудларда шаклланган (ихтисослашув индекси 1,0дан юқори) ва истиқболли (ихтисослашув индекси 0,750 дан 1,000 гача бўлган) саноат ихтисослашувини баҳолаш натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5552-сон Фармони 11-бандида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 24 декабрдаги №03/14-01-10/4567-сон маълумотномаси). Натижада мавжуд минерал-хом ашё, ер, сув, қишлоқ хўжалиги ресурслари, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти, ҳудудларнинг экологик ва бошқа шароитларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир туманнинг тармоқ ихтисослашуви белгиланган;
ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва диверсификация қилиш омилларини, жойлаштиришнинг самарали шаклларини (кичик саноат зоналари, эркин иқтисодий зоналар, кластерлар, технопарклар) фаоллаштиришни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган 2040 йилгача бўлган давр учун уч вариантли прогноз сценарийси ва мақсадли кўрсаткичлар, шунингдек 2022-2026 йилларда Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс дастурини ишлаб чиқишда инновацион компонентдан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 24 декабрдаги №03/14-01-10/4567-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган таклифлар ва тавсиялар ҳудудий дастурларни сифатли ва оқилона тайёрлашга хизмат қилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish