Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматкулова Яйра Дилмурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш йўллари», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Iqt1430.
Илмий раҳбар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Саттаров Одил Бердимурадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Шолдаров Дилшод Азимиддин ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этиш таклиф этилган;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун ёшга доир пенсиянинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча тўлов жорий этиш таклиф этилган;
«Саховат» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида яшовчи ёлғиз пенсионерларга шахсий сарф-харажатлари учун камида тўланадиган ойлик пенсия миқдорини амалдаги 10 фоиздан 20 фоизгача ошириш таклиф этилган;
фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида пенсия ва нафақаларни паспорт ёки идентификация картаси асосида тайинлаш тизимини жорий этиш таклиф этилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш йўллари бўйича олинган натижалар асосида:
белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июндаги «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6241-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 17 ноябрдаги 20-01-34/293-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф амалиётга жорий қилиниши натижасида 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб энг кам ёшга доир пенсия миқдори (513 350 сўм) ва ундан кам пенсия олувчиларнинг барчасига белгиланган миқдорда пенсиясига қўшиб тўлаб берилган;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун ёшга доир пенсиянинг 50 фоизидан кам бўлмаган қўшимча тўлов жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июндаги «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6241-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 17 ноябрдаги 20-01-34/293-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф амалиётга жорий қилиниши натижасида 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 440 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўлаш амалга оширилган;
фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида пенсия ва нафақаларни паспорт ёки идентификация картаси асосида тайинлаш тизимини жорий этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги «Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5102-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 17 ноябрдаги
20-01-34/293-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф амалиётга жорий қилиниши натижасида пенсия ва нафақаларни тайинлашда соддалаштирилган тизим яратилиб, кекса фуқароларни ҳамда пенсионерларнинг пенсия ва нафақага чиқиш билан боғлиқ оворагарчиликлари бартараф этишга эришилган;
«Саховат» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида яшовчи ёлғиз пенсионерларга шахсий сарф-харажатлари учун камида тўланадиган ойлик пенсия миқдорини амалдаги 10 фоиздан 20 фоизгача ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги ПФ-6195-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 17 ноябрдаги 20-01-34/293-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф амалиётга жорий қилиниши натижасида 2021 йил 1 майдан қариялар ва ногиронлар интернат уйларида (пансионатларида) яшовчи ёлғиз пенсионерларнинг пенсиялари қайта ҳисобланди ва оширилган суммада тўлаш белгиланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish