Sayt test rejimida ishlamoqda

Шомансурова Зилола Абдувахитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акциядорлик жамиятларида инновацион лойиҳаларни молиялаштириш», 08.00.07–“Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt2016.
Илмий раҳбар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университетида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятлари инновацион лойиҳаларни молиялаштиришни такомиллаштиришга бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори технологияли тадбиркорлик лойиҳалари-стартап инновацион лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш учун ташкил қилинган венчур фондларини барча турдаги солиқ тўлашдан озод этиш таклиф этилган;
умуммиллий характерга эга бўлган, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини оширишга таъсир кўрсатадиган инновацион лойиҳаларни қайтариб берилмаслик асосида молиялаштиришни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
устав фондида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятларининг инновацион лойиҳаларини 50 фоизидан кам бўлмаган қисмини “Инновацион ривожланишни ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
«Дори-Дармон» акциядорлик компаниясида инновацион лойиҳаларни қайтариб берилмаслик асосида молиялаштириш, венчур фондларини барча турдаги солиқ тўлашдан озод этиш ва жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Акциядорлик жамиятларида инновацион лойиҳаларни молиялаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юқори технологияли тадбиркорлик лойиҳалари-стартап инновацион лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш учун ташкил қилинган венчур фондларини барча турдаги солиқ тўлашдан озод этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5583-сон “Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 06/04-02-32/2998-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида инновацион лойиҳаларни молиялаштирган венчур фондлари ихтиёрида 16,7 млрд. сўм маблағ қолишига эришилган;
умуммиллий характерга эга бўлган, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини оширишга таъсир кўрсатадиган инновацион лойиҳаларни қайтариб берилмаслик асосида молиялаштиришни амалга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5583-сон “Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 06/04-02-32/2998-сон маълумотномаси). Натижада бундай лойиҳаларни амалга ошириш учун бюджетдан ташқари манбалар ҳосил қилиш ва ундан самарали фойдаланиш механизми ишлаб чиқилган. Бу биринчи навбатда бюджетдан ташқари фондларига тегишли бўлиб, маблағларининг бир қисми инновацион лойиҳаларда фойдаланилаётган халқаро патентларни қўллаб-қувватлаш, миллий ва хорижий патентлашни молиялаштириш учун сарфланган;
устав фондида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятларининг инновацион лойиҳаларини 50 фоизидан кам бўлмаган қисмини “Инновацион ривожланишни ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан молиялаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5583-сон “Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 06/04-02-32/2998-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятларининг инновацион лойиҳаларини “Инновацион ривожланишни ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 31,2 млрд. сўм молиялаштирилган;
«Дори-Дармон» акциядорлик компаниясида инновацион лойиҳаларни қайтариб берилмаслик асосида молиялаштириш, венчур фондларини барча турдаги солиқ тўлашдан озод этиш ва жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари «Дори-Дармон» акциядорлик компаниясининг инновацион фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 06/04-02-32/2998-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида акциядорлик жамиятларининг ииновацион лойиҳаларини молиялаштириш ҳажми 2026 йилда 67,6 фоизга ошиши прогноз қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish