Sayt test rejimida ishlamoqda

Козимжонов Аброрбекнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хўжалик юритувчи субъектларда қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08–“Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1810.
Илмий раҳбар: Абдусаломова Нодира Баходировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Болтаев Аброр Сайитмурадович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади донни сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарида қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар ҳисобини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар ҳисобини юритишда харажатларни «актив сифатида тан олинадиган харажатлар» ва «актив сифатида тан олинмайдиган харажатлар»да ҳисобга олиб бориш таклиф этилган;
донни қайта ишлаш ва сақлаш корхоналарида капитализация қилинадиган харажатларни ҳисобга олишда 2400 – «Қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар» номли ишчи счётини очиш ҳамда 2410 счётини амалий қўллаш бўйича бухгалтерия ўтказмалари тизими таклиф этилган;
турли хил фоиз ставкадаги банк кредитлари бўйича капиталлаштириш ставкасини фоиз харажатларга нисбатан ўртача тортилган миқдори орқали аниқлаш таклиф этилган;
хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботига илова сифатида капитализация қилинган харажатлар ва капиталлаштириш ставкалари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирувчи изоҳли шакл ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хўжалик юритувчи субъектларда қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар ҳисобини такомиллаштиришбўйича олинган илмий натижалар асосида:
қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар ҳисобини юритишда харажатларни «актив сифатида тан олинадиган харажатлар» ва «актив сифатида тан олинмайдиган харажатлар»да ҳисобга олиб бориш таклифи «Асака дон маҳсулотлари» АЖ нинг МҲХС бўйича 2021 йил учун тузилган «Ҳисоб сиёсати»га киритилган («Ўздонмаҳсулот» АКнинг 2022 йил 27 январдаги   14-1-23/85-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида квалификацияланган активни яратишда қарз мажбуриятлари бўйича харажатларни капитализация қилиш методикаси ва босқичларини қўллашда қарз мажбуриятлари бўйича харажатларни тан олиш, тан олишни тўхтатиб туриш ва капитализацияни тугатиш ишларида ижобий натижага эришган;
донни сақлаш ва қайта ишлашкорхоналарида капитализация қилинадиган харажатларни ҳисобга олишда 2400 – «Қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар» номли ишчи счётини очиш ҳамда 2410 счётини амалий қўллаш бўйича бухгалтерия ўтказмалари тизими таклифи «Асака дон маҳсулотлари» АЖ томонидан 2021 йил 6 сентябрдаги 1-сон билан тасдиқланган МҲХС бўйича хисоб сиёсати билан амалиётга жорий этилган («Ўздонмаҳсулот» АКнинг 2022 йил 27 январдаги  14-1-23/85-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жамият томонидан амалга оширилаётган қарз мажбуриятлари бўйича харажатларни йил давомида «Қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар» номли ишчи счётида жамғариб бориб ҳисобот даври мобайнида капитализация қилинадиган суммани аниқлашда, аниқлик ва шаффофликка эришилган;
турли хил фоиз ставкадаги банк кредитлари бўйича капиталлаштириш ставкасини фоиз харажатларга нисбатан ўртача тортилган миқдори орқали аниқлаш таклифи «Асака дон маҳсулотлари» АЖ томонидан 2021 йил 6 сентябрдаги 1-сон билан тасдиқланган МҲХС бўйича хисоб сиёсати билан амалиётга жорий этилган («Ўздонмаҳсулот» АКнинг 2022 йил 27 январдаги № 14-1-23/85-сон маълумотномаси). Ушбу методда тавсия қилинган формулалар амалиётга жорий этилиши натижасида «Ўздонмаҳсулот» АК таркибидаги «Асака дон маҳсулотлари» АЖ МҲХС бўйича ҳисоботида 2021 йилда амалга оширган қарз мажбуриятлари бўйича харажатларнинг 16,1%и капитализация қилинишига эришилган ва бунинг натижасида, соф фойда 0,7 % га кўпайган.
хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботига илова сифатида капитализация қилинган харажатлар ва капиталлаштириш ставкалари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирувчи изоҳли шакл «Асака дон маҳсулотлари» АЖ томонидан 2021 йил 6 сентябрдаги 1-сон билан тасдиқланган МҲХС бўйича хисоб сиёсати билан амалиётга жорий этилган («Ўздонмаҳсулот» АКнинг 2022 йил 27 январдаги 14-1-23/85-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жамият томонидан капитализация қилинган харажатлар тўғрисидаги маълумотлари БҲХС (IAS) 1 «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш» талаблари асосида тавсия қилинган шакллардан фойдаланиш натижасида молиявий ҳисобот фойдаланувчилари учун ахборотнинг ишончлилиги ва шаффофлигига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish