Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурманов Каржаубай Тилеубаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалиги корхоналарида стратегик бошқарув ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш»,08.00.08–«Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1601.
Илмий раҳбар: Хасанов Баходир Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматкулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори,доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкентдавлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади стратегик бошқарув ҳисоби ва таҳлили услубларини такомиллаштиришга қaрaтилгaн тaклиф ҳамда тaвсиялaр ишлaб чиқишдaн ибoрaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шоличилик кластерларида таннарх ва баҳонинг шаклланиши ҳақидаги ахборот билан таъминловчи, активлар ва мажбуриятларни баҳолаш, кечиктирилган солиқлар, берилган субсидиялар, резервларни ҳисобга олиш имконини берувчи 1700-«Калькуляция қилинадиган стратегик харажатлар», 3000-«Келгуси давр харажатлари ва кечиктирилган стратегик харажатлар», 8860-«Мақсадли стратегик молиялаштириш» синтетик счетларни очиш ва корхонанинг ҳисоб сиёсатига киритиш таклиф этилган;
операцион бюджет(режа) таркибидаги ишлаб чиқариш технологик харитасининг «Молиявий фаолият» бўлимига 010-«Стратегик харажатлар» сатри ва 060-«Стратегик даромадлар» сатрини киритиш тавсия этилган;
бухгалтерия балансининг «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» 450-сатри билан молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни «Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)» 270-сатрини ўзаро боғлаш учун ўсиб борувчи тартибдаги «Ҳисобот давридаги ўтган йилларнинг фойдаси (зарари)» 271-сатрни киритиш тавсия этилган;
шоличилик фермер хўжаликларида соф фойданинг ўсишига маҳсулотнинг ҳаётий цикли, соф тушум, хусусий капитал ва мажбуриятлар омиллари таъсирининг 2025 йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида стратегик бошқарув ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш бўйича олинган илмий нaтижaлaр aсoсидa:
шоличилик кластерларида таннарх ва баҳонинг шаклланиши ҳақидаги ахборот билан таъминловчи, активлар ва мажбуриятларни баҳолаш, кечиктирилган солиқлар, берилган субсидиялар, резервларни ҳисобга олиш имконини берувчи 1700-«Калькуляция қилинадиган стратегик харажатлар», 3000-«Келгуси давр харажатлари ва кечиктирилган стратегик харажатлар», 8860-«Мақсадли стратегик молиялаштириш» синтетик счетларни очиш ва корхонанинг ҳисоб сиёсатига киритиш бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 25 мартдаги 5-сон баённомаси билан вазирлик тизимидаги корхоналар амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 29 мартдаги 01/667-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича кластер тизимида фаолият юритаётган шоличилик фермер хўжаликларида маҳсулот таннархини 5,1 фоизга камайтиришга, фойдани 10 фоизга оширишга ва 195 та фермер хўжаликларида ўртача ҳосилдорлик гектарига 50 центнерга, жами 2553 гектар майдондан 12765 тонна шоли етиштиришга эришилган.
операцион бюджет(режа) таркибидаги ишлаб чиқариш технологик харитасининг «Молиявий фаолият» бўлимига 010-«Стратегик харажатлар» сатри ва 060-«Стратегик даромадлар» сатрини киритиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 27 апрелдаги 8-сон баённомаси билан вазирлик тизимидаги корхоналар амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 30 апрелдаги 04/032-1873-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида 2019 йилда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб бораётган шоличилик корхоналарида ўртача ҳосилдорлик 51,02 ц/га, жами ҳаражат 253 млрд.сўм, жами даромад 282 млрд.сўм, фойда 28,7 млрд.сўм, рентабеллик даражаси эса 11,7 фоиз бўлишига эришилган;
бухгалтерия балансининг «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» 450-сатри билан молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни «Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)» 270-сатрини ўзаро боғлаш учун ўсиб борувчи тартибдаги «Ҳисобот давридаги ўтган йилларнинг фойдаси (зарари)» 271-сатрни киритиш бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 26 апрелдаги 10-сон баённомаси билан вазирлик тизимидаги корхоналар амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 3 майдаги СМ/09-10/2421-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида субъект фаолиятининг барча соҳалари ва жараёнларини комплекс таҳлил қилиш орқали “таннарх-баҳо-истеъмол қиймати” занжири асосида корхонанинг фойдаси ва истеъмолчининг манфаатлари мутаносиблиги таъминланган, шоличилик кластерлари ва фермер хўжаликларида харажатларни омилкорлик билан бошқариш, ишлаб чиқариш жараёнига йирик инвестицияларни жалб этмасдан, ҳаражатларни 5% гача камайтириш имконияти мавжудлиги аниқ ҳисоб-китоб қилинган;
шоличилик фермер хўжаликларида соф фойданинг ўсишига маҳсулотнинг ҳаётий цикли, соф тушум, хусусий капитал ва мажбуриятлар омиллари таъсирининг 2025 йилгача ишлаб чиқилган прогнозига оид таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 19 апрелдаги 7-сон баённомаси билан вазирлик томонидан хўжалик субъектлари амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 23 апрелдаги 11/547-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида фермер хўжалигининг соф фойдаси маҳсулотнинг ҳаётий цикли, соф тушум, хусусий капитал ва мажбуриятлар омиллари таъсирида 2016 йилнинг якунида 2672,61 минг сўм, 2020 йилнинг 4-чорагида 1402,93 минг сўм (2016 йилга нисбатан ўсиш 52,5%)ни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2025 йилнинг 4-чорагида 7313,38 минг сўм (2020 йилга нисбатан 5,2 баравар)га ўсиши прогноз маълумотлари асосида аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish