Sayt test rejimida ishlamoqda

Собиров Отабек Олимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хўжалик юритувчи субъектларда бошқарув хисобини такомиллаштириш йўналишлари», 08.00.08 – Бухгалтерия хисоби, иқтисодий тахлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1332.
Илмий раҳбар: Пардаев Абдунаби Холиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Курбанов Зиёт Ниёзович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация иши илмий ва амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  хўжалик юритувчи субъектларда бошқарув ҳисоби янада такомиллаштириш бўйича илмий жиҳатдан асосланган илмий тавсия ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
маҳсулотнинг таннархи ва баҳосини бюджетлаштириш тамойили асосида етказиб берувчи, ишлаб чиқарувчи, сотувчи босқичлари бўйича алоҳида ҳамда умумлашган ҳолда калькуляция қилиш тизими ишлаб чиқилган ва уни ҳисоб сиёсатига киритиш зарурияти асосланган;
масъулият марказларида харажатлар миқдорини оптималлаштириш мақсадида “АВС”, “Таргет костинг” ва “Кайзен костинг” калькуляцион тизимларни интеграллаштириш асосида қўллаш таклиф этилган;
мутахассис-ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг харажат, даромад, фойда ва инвестиция марказлари бўйича интеллектуал салоҳият, инновацион фаоллик ҳамда инвестицион жозибадорлик кўрсаткичлари таклиф этилган;
таннархни калькуляция қилиш ҳамда молиявий натижаларни ҳисобга олишни масъулият марказлари бўйича ҳисоблаш асосида уни ҳисоб сиёсатида акс эттириш такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
маҳсулотнинг таннархи ва баҳосини бюджетлаштириш тамойили асосида етказиб берувчи, ишлаб чиқарувчи, сотувчи босқичлари бўйича алоҳида ҳамда умумлашган ҳолда калькуляция қилиш тизими ишлаб чиқилган ва уни ҳисоб сиёсатига киритиш зарурияти асосланганлиги бўйича таклифидан Чет эл инвестицияси иштирокидаги "Toshkentvino kombinati" акциядорлик жамиятида бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва юритишда фойдаланилган. (Чет эл инвестицияси иштирокидаги "Toshkentvino kombinati" акциядорлик жамиятининг 2021 йил 26 октябрдаги 02/760-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида комбинатда яхлит тарзда, шунингдек унинг алоҳида олинган таркибий қисмлари, хусусан, масъулият маказларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини бюджетлаштириш асосида калькуляция қилиш имконияти яратилган, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархни алоҳида маҳсулот турлари бўйича масъулият марказларига тегишли қисмини унинг ўзида ҳисобга олиш имконияти пайдо бўлган. Натижада алоҳида олинган масъулият марказларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг шу сегментга тегишли харажатларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, четланишларни аниқлаш, назорат қилиб бориш имконияти яратилган;
масъулият марказларида харажатлар миқдорини оптималлаштириш мақсадида “АВС”, “Таргет костинг” ва “Кайзен костинг” калькуляцион тизимларни интеграллаштириш асосида қўллаш бўйича берган таклифларидан Чет эл инвестицияси иштирокидаги "Toshkentvino kombinati" акциядорлик жамияти томонидан амалиётда фойдаланилган. (Чет эл инвестицияси иштирокидаги "Toshkentvino kombinati" акциядорлик жамиятининг 2021 йил 26 октябрдаги 02/760-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш натижасида комбинатда маҳсулотлар билан бир қаторда бизнес-жараёнларини ва унинг таркибий элементлари (жараёнлар ва ишлар)ни ҳам норматив ҳисоб объектлари сафига киритиш ва алоҳида ҳисобга олиш имконияти яратилган. Натижада бутун комбинат миқёсида, шунингдек унинг алоҳида сегментлари, яъни масъулият марказларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархи билан биргаликда унинг ҳаракати билан боғлиқ барча бизнес-жараёнларининг харажат ва чиқимларини алоҳида-алоҳида ҳисобга олиш имконияти яратилган, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот танархини ташкил қилувчи харажатлари бўйича вужудга келадиган четлашишлар бўйича ҳисобни ташкил этиш имкониятини яратилган;
мутахассис-ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг харажат, даромад, фойда ва инвестиция марказлари бўйича интеллектуал салоҳият, инновацион фаоллик ҳамда инвестицион жозибадорлик кўрсаткичлари бўйича ишлаб чиқилган таклифларидан Чет эл инвестицияси иштирокидаги "Toshkentvino kombinati" акциядорлик жамияти амалиётида фойдаланилган (Чет эл инвестицияси иштирокидаги "Toshkentvino kombinati" акциядорлик жамиятининг 2021 йил 26 октябрдаги 02/760-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф комбинатнинг мутахассис-ходимлари фаолиятини улар фаолиятининг бевосита натижасини кўрсатадиган масъулият марказлари харажатлари ва даромадлари орқали баҳолаш имкониятини яратиб берган. Натижада ҳар бир мутахассис-ходимнинг меҳнати самарасини унинг харажатдаги улуши ҳамда даромадга қўшган ҳиссаси орқали баҳолаш имконияти яратилган.
таннархни калькуляция қилиш ҳамда молиявий натижаларни ҳисобга олишни масъулият марказлари бўйича ҳисоблаш асосида уни ҳисоб сиёсатида акс эттириш такомиллаштириш бўйича берган таклифиидан Чет эл инвестицияси иштирокидаги "Toshkentvino kombinati" акциядорлик жамиятининг стратегик мақсадларга эришиш даражасини прогнозлашда фойдаланилган (Чет эл инвестицияси иштирокидаги "Toshkentvino kombinati" акциядорлик жамиятининг 2021 йил 26 октябрдаги 02/760-сон маълумотномаси).  Мазкур таклиф комбинатда  харажат ва даромадларнинг бевосита улар вужудга келаётган объектларда, яъни харажат, даромад, фойда ва инвестиция марказлари бўйича бошқарув ҳисобини ташкил қилиш имкониятини яратиб берган. Натижада комбинат бўйича унинг алоҳида-алоҳида бўғинларида харажат ва даромадларни ҳисобга олиш имконияти яратилган, шунингдек харажат ҳамда даромад учун масъулларни эришган ижобий натижалари учун рағбатлантириш ёки салбий четланишларга йўл қўйганлирига нисбатан тегишли чора-тадбирларни кўриш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish