Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамраева Гулчехра Шахобовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳакида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 билан касалланган беморларни оммавий қабул қилишда реанимацион хизматни ташкил этиш ва интенсив терапия хусусиятлари», 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент, 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1. DSc/Tib525.
Илмий маслаҳатчилар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибадов Равшан Алиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Шарипова Висолатхон Хамзаевна, тиббиёт фанлари доктори; Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
 II. Тадқиқотининг мақсади: SARS-CoV-2 коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни оммавий қабул қилишда реанимацион хизматни самарали ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда интенсив терапия хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослаштирилган кўп тармоқли тиббиёт марказига беморлар оммавий келиб тушганида хавф гуруҳлари респиратор қўллаб-қувватлашнинг дастлабки тактикасини COVID-19 коронавирус инфекциясининг оғир турларида ёш ва гендер мезонлари бўйича амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
касалликнинг асоратли кечишида SARS-CoV-2 нинг қонда тром хосил бўлиш ҳавфи юқорилиги сабабли салбий оқибатлар эҳтимолини лаборатория услубиёти ёрдамида эрта аниқлаш интенсив даволаш тактикасини танлашга таъсир этиши асосланган;
респиратор дистресс синдромининг оғир атипик шаклларида сиқилган альвеолаларнинг очилиши сабабли қон сатурацияси даражасининг ўзгаришига танланган респиратор қўллаб-қувватлаш ва ўпка вентиляцияси режимларининг таъсири аниқланган;
нафас етишмовчилигининг оғирлигига қараб юқори оқимли назал оксигенотерапия, ўпкани ноинвазив ёки инвазив механик вентиляциясини ўтказиш мезонларини танлаш тактикаси такомиллаштирилган;
илк бор COVID-19 билан касалланган беморларда ўпка тўқимасининг шикастланиш хажмига агрессив патогенлар ва микроблар ассоциацияси юқорилигининг (Klebsiella pneumoniae, Pseudomonas aeruginosa и Staphylococcus aureus) таъсири асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID-19 пандемияси шароитида коронавирус билан касалланган беморларга реанимация ёрдами кўрсатиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги коронавирус инфекцияси COVID-19 билан касалланган беморларни оммавий қабул қилинганда малакали тиббий ёрдамни ташкил этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида «COVID-19 пандемияси фонида беморлар оммавий қабул қилиниши шароитида малакали тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш тизимини оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 сентябрдаги 8н-з/306-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома реанимация бўлимларида интенсив терапия пайтида тактик камчиликлар ва техник носозликлар фонида патологик жараённинг тезлиги ва сонини камайтириш имконини берган;
янги коронавирус инфекцияси COVID-19 билан касалланган беморларни олиб бориш бўйича олинган илмий натижалар асосида «COVID-19 билан касалланган беморлар оммавий қабул қилинганда интенсив терапия протоколларини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 сентябрдаги 8н-з/306-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома барча қабул қилинган ва реанимация бўлимларида даволанганлар учун ўлим даражасини 5,8%дан 2,7% гача камайтириб, даволаниш самарадорлигини оширган ва касалхонада қолиш муддатини қисқартириш имконини берган;
COVID-19 пандемияси шароитида коронавирус билан касалланган беморларга реанимация ёрдами кўрсатиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, «Зангиота-1» ва «Зангиота-2» Республика ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохоналари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 сентябрдаги 8н-з/306-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари оғир ва ўта оғир COVID-19да нафас олишни бирламчи қўллаб-қувватлаш усулини танлашда такомиллаштирилган тактик ёндашувлардан фойдаланиш инвазив вентиляцияга бўлган эҳтиёжни 17,4% дан 6,7% гача камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish