Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаев Отабек Тўхтамишовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қаттиқ фазали экстракцияда кумуш ва ренийларнинг N,P,S-тутган органик лигандлар билан комплекс ҳосил қилиши», 02.00.01 - Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/K454.
Илмий раҳбар: Даминова Шахло Шариповна, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Умаров Бақо Бафоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Фатхуллаева Муяссар, кимё фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қаттиқ фазали экстракцияда кумуш ва рeнийларнинг N,P,S-тутган органик лигандлар билан комплeкс ҳосил қилиш хоссаларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кумуш ва ренийнинг АВI, МАВ, FAB билан аралаш лигандли 14 та янги комплекс бирикмалар синтез қилинган;
рентгенфазавий ва спектрал усуллар ёрдамида синтез қилинган янги бирикмаларнинг индивидуаллиги ҳамда гетероҳалқали органик лигандларнинг кумуш ва рений ионларига координациялашуви аниқланган;
илк бор 2-амино-1-метилбензимидазол моногидрати, 2-амино-1-метилбензимидазол сульфат тузлари хамда 2-аминобензимидазол перренат комлекс бирикмасининг кристалл структураси аниқланган;
синтез қилинган бирикмаларнинг термик хоссалари аниқланган ва термолиз маҳсулотлари идентификацияланган;
квант-кимёвий усуллар ёрдамида лигандлар ва синтез қилинган бирикмаларнинг геометрик ва энергетик параметрлари, атомларда зарядларнинг тақсимоти, геометрияси ва реакцион қобилияти аниқланган;
илк бор ноионоген стирол-дивинилбензол сополимери асосидаги полимер матрица ва фаоллашган кўмирга металл иони табиатидан келиб чиққан ҳолда АВI, МАВ, FAB, диэтилдитиокарбамат (DEDTK), дифенилтиокарбазон (Dtz), бензгидроксам кислота (BGK), трибутилфосфат (TBF) ва триалкиламин (TAA) ларни импрегнирлаб, хоссалари олдиндан белгиланган янги қаттиқ экстрагентлар олинган;
илк бор олинган қаттиқ экстрагентларнинг Ag(I) ва Re(VII)  ионларига нисбатан сорбцион ва кинетик хусусиятлари, сорбция жараёнининг қулай шароити аниқланган;
сорбент фазасида ҳосил бўладиган комплекслар таркиби ва тузилишининг Ag(I) ва Re(VII) ионлари сорбциясига таъсири кўрсатилган, сорбция механизми, десорбцион хоссалар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Қаттиқ фазали экстракцияда кумуш ва рeнийларнинг N,P,S-тутган  органик лигандлар билан комплeкс ҳосил қилиш хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
иккита янги бирикмаларнинг рентген тузилиши таҳлили натижалари Кембриж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (The Cambridge Structural Database, https://www.ccdc.cam, CCDC: 2091084, 2091085). Натижада базага киритилган янги кимёвий бирикмалар ўхшаш бирикмаларни синтез қилишда, тузилишини тавсифлаш имконини берган;
MN202-МАВ, MN202-АВI, АУ-TBF сорбентлари «Навоий кон-металлургия комбинати» ДКда технологик эритмаларидан рений ионларни ажратиб олиш жараёнига жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2021 йил 21 июндаги 02-06-07/6452-сон маълумотномаси). Натижада ренийни ажратиш жараёнида анъанавий қўлланиладиган импортли сорбентларга нисбатан MN202-ABI альтернатив сифатида кўриб чиқиш имконини берган;
олинган қаттиқ экстрагентлар ва сорбентлар ОТ-Ф7-48 рақамли «Полимер материаллар сиртига иммобилланган металлар нанозаррачаларининг фазавий ўзгаришлари механизмини тадқиқ қилиш» мавзусидаги лойиҳада технологик ва экологик мақсадлар учун янги сорбцион материалларни яратиш ва чиқинди сувлардан металл ионларини тозалашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 ноябрдаги 89-06-955-сон маълумотномаси). Натижада ренийни сорбентлар ёрдамида концентрлаб спектрофотометрик аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish