Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекбутаева Наргиза Нургалиевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «“Олмалик КМК” АЖнинг камёб металлар ишлаб чикаришида ҳосил бўладиган чиқинди эритмаларидан молибденни ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.19 – Камёб, нодир ва радиоактив элементлар кимёвий технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т2379.
Илмий раҳбар: Шарипов Хасан Турабович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети “Фан ва тараққиёт” ДУК, “Олмалик КМК” АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шарафутдинов Улугбек Зиятович, техника фанлари доктори; Толибов Беҳзод Иброҳим ўғли,  техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: «Олмалиқ КМК» АЖни камёб металлар ишлаб чиқаришида ҳосил бўладиган сульфат кислотали чиқинди эритмалардан молибденни ажратиб олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори концентрациядаги сульфат кислотали чиқинди эритмалар таркибида молибденнинг мавжуд бўлиш шакллари ва мазкур эритмаларда молибден асосан комплекс молибденил сульфат анионлар [МоО2(SO4)n]-(2n-2) ва MoO2SO4 таркибидаги молибденил-ион МоО22+ шаклида эканлиги аниқланган;
турли смолалар билан сорбциялаш жараёни натижасида кислотали эритмалардан хелат катионит S-957, рН-2 гача кислоталиги камайтирилган эритмалардан эса молибден А-100 Мо смоласи ёрдамида ажратиб олиниши аниқланган;
S-957 ва А-100 Мо смолаларидан молибденни десорбциялаш жараёни натижасида молибденил-ионни молибдат ионига рекомбинацияси ҳисобига S-957 смоласида десорбция секин ва кўп босқичли кечиши аниқланган;
чиқинди эритмалардан молибденнинг S-957 катионитида ва А-100 Мо анионитида сорбцияланиш жараёни смолаларнинг функционал гуруҳлари билан [МоО2(SO4)n]-(2n-2) комплекс анионлар ва МоО22+ молибденил-ионларнинг ўзаро таъсири механизми аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
«Олмалиқ КМК» АЖни камёб металлар ишлаб чиқаришида ҳосил бўладиган сульфат кислотали чиқинди эритмалардан молибденни ажратиб олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молибденни сульфат кислотали чиқинди эритмалардан сорбция усули билан ажратиб олиш технологик схемаси «Олмалиқ КМК» АЖнинг мис эритиш заводи камёб металлар ишлаб чиқариш цехида жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2022 йил 6 апрелдаги АА-002628-сон маълумотномаси). Натижада, молибденни чиқинди эритмалардаги миқдоридан 72% ни ажратиб олиш имконини берган;
тўйинган А-100 смоласидан 12%ли аммиакнинг  эритмаси ёрдамида Мо десорбция қилиш технологияси «Олмалиқ КМК» АЖнинг мис эритиш заводи камёб металлар ишлаб чиқариш цехида жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2022 йил 6 апрелдаги АА-002628-сон маълумотномаси). Натижада, 76,9% МоО3 таркибли техник тетрамолибдат аммонийни олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish