Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаева Нигора Абраровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қулжуқтов эоцен ётқизиқларининг фораминифералар бўйича стратиграфияси (Марказий Қизилқум)», 04.00.05 –Палеонтология ва стратиграфия (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/GM103.
Илмий раҳбар: Кушаков Абдулла Романович, геология-минералогия фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, DSc.24/30.12.2019.GM.41.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хусанов Султонбой Тухтаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Джалилов Ғаффур Ғаниевич, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Геология ва геофизика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қулжуқтов тоғлари эоцен бўлими ётқизиқларининг стратиграфиясини такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш учун фораминифералар мажмуаларини батафсил аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қулжуқтов тоғининг ғарбий ва шарқий қисмлардаги эоцен бўлими ётқизиқларидаги фораминифералар ўрганилган бўлиб, улар асосида стратиграфик жиҳатдан табақаланганлиги ва улар ўзаро таққосланганлиги билан асосланган;
Қулжуқтов тоғи палеоген ётқизиқларининг стратиграфик схемасини Ўзбекистоннинг умумий стратиграфик шкаласи, Россиянинг умумий стратиграфик шкаласи ва Халқаро стратиграфик шкаласи билан ўзаро боғлиқлиги исботланган; 
Қулжуқтов тоғи палеоген даври ётқизиқларидан топилган фораминифералар 62 авлодга мансуб бўлиб, унда 130 турдаги фораминифералар аниқланган; 
илк бор 13 авлодга мансуб 20 турдаги фораминифераларнинг монографик таърифи берилган ҳамда 1та янги тур Nodosariata Mikhalevich кенжа синфи, Nodosariida hrenberg туркуми, Nodosariina Ehrenberg кенжа туркуми,Vaginulinidae Reuss, оиласи, Lenticulininae Chapman & Parr & Collins, кенжа оиласи, Robulus de Montfort авлоди, тур Robulus firdaus Musayeva, sp. nov. аниқланган ва таксономик таркиби исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Қулжуқтов тоғида бажарилган стратиграфик тадқиқотлар эоцен ётқизиқларининг фораминифералари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳар хил турдаги фораминифераларнинг тарқалиш ҳудудларини аниқлаш учун тавсиянома “Тошкентгеология”АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 13 апрелдаги 05-23-сон маълумотномаси). Натижада эоцен ётқизиқларининг ёшини аниқлаш имконини берган;
фораминифераларнинг қатламларда вертикал йўналишда тарқалиш схемаси ишлаб чиқилган ва тадқиқот ишларини олиб бориш учун тузилган тавсиянома “Тошкентгеология” АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 13 апрелдаги 05-23-сон маълумотномаси). Натижада, тавсиянома Қулжуқтов тоғи палеоген даври ётқизиқларини вертикал йўналишда табақалаштириш имконини берган;
Қулжуқтов тоғи эоцен ётқизиқларидаги фораминифералар қолдиқларининг Россия, Қозоғистон ва бошқа ҳудудлардаги фораминифера комплексларини аниқлаш бўйича тавсиялар “Тошкентгеология” АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 13 апрелдаги 05-23-сон маълумотномаси). Натижада, майдон бўйлаб тарқалган эоцен даври қатламларининг ёши ва стратиграфиясини аниқ белгилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish