Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахманов Мехридин Синдаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари фаолиятини иқтисодий-математик моделлаштириш йўллари (банк операциялари мисолида)”, 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Iqt.1115. 
Илмий раҳбар: Мирзаев Фарҳод Исамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Имомназар Қаландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Хотамов Очилди Қурбанович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари даромадини оширишда уларнинг операцияларини иқтисодий-математик моделлаштириш орқали такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акцияларнинг реал (бозор) ва номинал нархи ўртасидаги фарқ кўрсаткичларини ҳисобга олиш орқали тижорат банкларининг фонд бозорида акцияларга таъсир қилувчи молиявий рискларни таъсирчанлик даражасининг 2024 йилгача прогнози ишлаб чиқилган ва шу асосда Гаусс Copulaси модели такомиллаштирилган; 
депозитларни ўтган маълум бир даврдаги ўртача баҳоси (депозитнинг йиғма) кўрсаткичини ҳисобга олиш орқали жалб қилинадиган депозитлар хажмини 2024 йигача прогнози ишлаб чиқилган ва Лаплас интеграл формуласига депозит қўйилмалари мижозларини муддатидан олдин маблағларини қайтиб олиш эҳтимоли ҳисоблашни киритиш таклиф этилган;
тижорат банкларида қимматли қоғозларнинг ўтган даврдаги баҳосини циклик яъни, даврий юқорилаш ва пасайишини такрорланиб туришини ҳисобга олиш орқали акциялар нархининг хавфсиз чегарасини 2024 йилгача прогнози ишлаб чиқилган ва Safety-first моделида лагопаробалик чизиқларидан фойдаланиш таклиф этилган;
тижорат банкларида депозит қўйилмалари фоизи ставкаси билан бериладиган банк кредитлари фоизи ставкаси ўртасидаги фарқланишни акцияни реал нархига боғланган ҳолда қисқартириш орқали банк мижозлари сонини ошириши имконияти асосланган ва  кўп омилли индекс усулига киритиш таклиф этилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тижорат банклари фаолиятини эконометрик моделлар асосида такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
акцияларнинг реал (бозор) ва номинал нархи ўртасидаги фарқ кўрсаткичларини ҳисобга олиш орқали тижорат банкларининг фонд бозорида акцияларга таъсир қилувчи молиявий рискларни таъсирчанлик даражасининг 2024 йилгача прогнози бўйича таклифи “Агробанк” фаолиятига жорий этилган (“Агробанк” АТБ бошқарув раисининг 2020 йил 28 августдаги 89/4-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида молиявий рискларни бошқариш имконияти яратилган ва шу асосида банкнинг 441 дона акциялар эмиссия қилиб даромад даражасини тизимли равишда юқори бўлиши таъминланган;
депозитларни ўтган маълум бир даврдаги ўртача баҳоси (депозитнинг йиғма) кўрсаткичини ҳисобга олиш орқали жалб қилинадиган депозитлар хажмини 2024 йигача прогнози бўйича таклифи “Агробанк” депозит сиёсатига киритилган (“Агробанк” АТБ Бошқарув раисининг 2020 йил 6 февралдаги 14/2-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида аҳоли ва хўжалик субъектларидан жалб қилинган депозитлар миқдорини 67,3 фоизга ўсишга эришилган;
тижорат банкларида қимматли қоғозларнинг ўтган даврдаги баҳосини циклик яъни, даврий юқорилаш ва пасайишини такрорланиб туришини ҳисобга олиш орқали акциялар нархининг хавфсиз чегарасини 2024 йилгача прогнози ишлаб чиқилган таклифи “Агробанк”ва “Микрокредитбанк” фаолиятига жорий этилган (“Агробанк” АТБ Бошқарув раисининг 2020 йил 29 январдаги 11/2-сон маълумотномаси, “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раисининг 2021 йил 19 май 05-26/2686-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий этилиши натижасида банкнинг бозордаги акциялар нархининг хавфсиз чегарасини 1175 сўм белгилаш асосида банк даромадини 17,2 фоизга оширилишга эришилган;
тижорат банкларида депозит қўйилмалари фоизи ставкаси билан бериладиган банк кредитлари фоизи ставкаси ўртасидаги фарқланишни акцияни реал нархига боғланган ҳолда қисқартириш орқали банк мижозлари сонини ошириш таклифи “Агробанк” ва “Микрокредитбанк“фаолиятига жорий этилган (“Агробанк” АТБ Бошқарув раисининг 2020 йил 30 мартдаги 35/5-сон маълумотномаси, ”Микрокредитбанк”АТБ Бошқарув раисининг 2021 йил 19 май 05-26/2686-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банк мижозлари сонини ошириш ҳисобига банкнинг фоизли даромади ўтган йилга нисбатан 5,2% ўсишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish