Sayt test rejimida ishlamoqda

Салаев Дилшодбек Жуманазаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ислоҳ қилиш масалалари (ННТ мисолида)», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ss128.
Илмий раҳбар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08. 
Расмий оппонентлар: Омонов Бахтиёр Ахтамович, сиёсий фанлар доктори; Деҳқонов Наримон Бурҳонжонович, сиёсий фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари шаклланиши ва ривожланиши жараёнларини тараққиётнинг янги босқичидаги ислоҳотлар асосида такомиллашувининг асосий тенденциялари ташкил этади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаролик жамияти ривожи янги босқичида халқ билан мулоқот тизимининг “қайта алоқа” фуқаро+давлат, маҳалла+давлат, ННТ+давлат, жамият+давлат механизми орқали сифат ва натижадорликка эришилиши жамиятни баҳолашнинг муҳим кўрсаткичи эканлиги очиб берилган;    фуқаролик жамияти шароитида миллий манфаатларни рўёбга чиқариш ёшлар манфаати, орзу-истакларига бевосита боғлиқ эканлиги ёшлар сиёсий онги, ижтимоий фаоллиги, тафаккури ва маданиятини дахлдорлик+ масъулият+жавобгарлик фазилатлари билан ривожлантириш асослаб берилган;
горизонтал даражада: фуқаролар - фуқаролик жамияти институтлари билан, вертикал даражада: фуқаролар - давлат ҳокимияти органлари ўртасида электрон мулоқот майдонини фаол ривожлантириш субъектив омиллардан ҳоли бўлган жамиятнинг негизи бўлиши очиб берилган;
жамиятда инсон қадр-қимматини юксалтириш фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий соҳаларда ўз-ўзини бошқариш, жамоатчилик назорати, миллий қадриятларга содиқлик, манфаатлар уйғунлиги каби етакчи механизмлар асосидаги фаолиятининг натижаси эканлиги илмий асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ислоҳ қилиш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада ривожлантириш, уларни ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар жараёнида иштирокини фаоллаштириш борасида ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида: фуқаролик жамияти ривожи янги босқичида халқ билан мулоқот тизимининг “қайта алоқа” фуқаро+давлат, маҳалла+давлат, ННТ+давлат, жамият+давлат механизми орқали сифат ва натижадорликка эришилиши жамиятни баҳолашнинг муҳим кўрсаткичи эканлиги билан боғлиқ илмий хулосалардан илмий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг №ПЗ-20170928710-сонли “Ҳаракатлар стратегиясини бажариш даврида мамлакатимизда маънавий хавфсизликни таъминлаш масалалари” (ОАВ мисолида) мавзусидаги лойиҳаси доирасидаги материалларни яратишда фойдаланилди ( Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 июлдаги 89-03-2453-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу лойиҳа доирасида яратилган “Тамаддунга даъват”, “Ижтимоий капитал – фуқаролик жамиятининг муҳим мезони”, номли ўқув қўлланмаларнинг яратилишида диссертациянинг асослантирилган хулосалари хизмат қилган;
фуқаролик жамияти шароитида миллий манфаатларни рўёбга чиқариш ёшлар манфаати, орзу-истакларига бевосита боғлиқ эканлиги ёшлар сиёсий онги, ижтимоий фаоллиги, тафаккури ва маданиятини дахлдорлик+масъулият+жавобгарлик фазилатлари асосида ривожлантириш билан боғлиқ бўлган тадқиқот хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг “Беш ташаббус олимпиядаси”, “ Ёш китобхон” каби лойҳаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2022 йил 31 мартдаги 04-13-23-849-сон маълумотномаси). Натижада, сиёсий институтларининг ёшлар маънавий салоҳиятини юксалтириш, ёшлар тарбиясида миллий ва умуминсоний қадириятларнинг ўрнини янада мустаҳкамлашда илмий-амалий аҳамият касб этиши ва самарадорлиги ошишига эришилган.
горизонтал даражада: фуқаролар - фуқаролик жамияти институтлари билан, вертикал даражада: фуқаролар - давлат ҳокимияти органлари ўртасида электрон мулоқот майдонини фаол ривожлантириш субъектив омиллардан ҳоли бўлган шаффоф, тезкор, таҳдидбардош, коррупциясиз жамиятнинг негизи бўлиши билан боғлиқ илмий хулосалардан Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”ни 2022 йилда амалга оширишга оид давлат Дастурини ижросини таъминлаш бўйича Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “Йўл ҳаритаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитасининг 2022 йил 8 апрелдаги 01-27/166-сон маълумотномаси). Натижада, партиянинг Давлат дастурини бажарилишидаги иштирокини амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишга, электорат ўртасида мафкуравий-тарғибот ишларини олиб боришга хизмат қилган.
фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий соҳаларда ўз-ўзини бошқариш, жамоатчилик назорати, миллий қадриятларга содиқлик, манфаатлар уйғунлиги каби етакчи механизмлар асосидаги фаолиятининг самарали натижаси жамиятда инсон қадр-қимматини юксалтириш даражасига хизмат қилиши билан боғлиқ таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сонли буйруғи асосида нашр этилган “Фуқаролик жамияти” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрдаги 89-03-4888–сон маълумотномаси). Натижада, ушбу қўлланманинг “Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фуқаролик жамияти институтларининг ўрни”  (I боб, 55-бет), “Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамияти шаклланишининг асосий мезонлари” (2.3-§, 56-63-бетлар) каби боб ҳамда параграфларини ёритишда диссертациянинг асослантирилган хулосалари ҳизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish