Sayt test rejimida ishlamoqda

Умурзакова Муяссар Абубакировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ясси қуёш – хаво иситгичларнинг энергетик самарадорлигини хисоблаш усулларини такомиллаштириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”,
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2022.1.DSc/96.
Илмий раҳбар: Захидов Ромэн Абдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.Т.143.01. 
Расмий оппонентлар: Алимгазин Алтай Шурумбаевич, техника фанлари доктори, профессор (Козоғистон); Искандаров Зафар Самандарович, техника фанлари доктори, профессор; Колесников Игорь Константинович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши  мухандислик – иқтисод институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Рейнольдснинг кичик (Re < 2300) сонларида ясси қуёш-хаво иситгичларда иссиқликни рекуперациялаш самарадорлиги назари- ясини ривожлантириш ва унинг асосида иситгитчнинг оптимал иссиқлик-техник кўрсаткичларини аниқлаш учун номограммани ишлаб чиқиш хамда Рейнольдснинг катталашган (Re>2300) сонларида ЯҚХИ учун иссиқлик-энергетик самарадорлиги тенгламасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ясси қуёш-ҳаво иситгичнинг энергетик самарадорлигини аниқлаш усули абсорбер юзасида хосил бўладиган иссиқлик энергиясини конвекция жараёни ҳисобига исситгичнинг каналидаги ҳавога узатилиши асосида такомиллаштирилган;
иситгичда ҳавонинг табиий ҳаракатланишида иссиқлик беришни жадаллаштириш ҳисобига аэродинамик қаршиликни камайтириш ва иссиқлик-энергетик самарадорлик кўрсаткичларининг боғлиқлигини ифодаловчи математик модел ишлаб чиқилган;
иссиқликни рекуперациялаш самарадорлигини иссиқлик баланси,  иссиқлик узатувчи каналларнинг вертикал ва горизонтал жойлашувини эътиборга олиниб, узатиш нисбати катталиги бўйича аниқлаш асосланган;
ясси қуёш-ҳаво иситгичининг абсорберида иссиқликни жадаллаштирувчи турбулизатор уюрмаларни хосил қилиш асосида харорат ва конструктив параметрларининг ўзгариши исботланиб,  иссиқлик алмашинувининг математик модели ишлаб чиқилган;
иссиқлик узатиши жадаллаштирилган ясси қуёш-ҳаво иситгичларининг иссиқлик алмашиниш ва аэродинамик қаршилигини таққослашнинг иссиқлик-энергетик самарадорлиги юқори Рейнольдс (Re>2300) сонлари учун асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ясси қуёш-ҳаво иситгичларнинг самарадорлигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қуёш-ҳаво иситгичи ва қуритиш камерасидан иборат бўлган қуёшли қуритиш қурилмаси ирригация тизимининг Сирдарё–Сўх хавзаси бошқармаси қошидаги насос станциялар ва энергетика бошқармасига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 25 ноябрдаги 03/25–4514-сон маълумотномаси). Натижада бир йилда 59733,3 кВт∙соат электр энергия миқдорини тежамаш имконини берган;
ясси қуёш-ҳаво иситгичи Сирдарё–Сўх хавзаси бошқармаси қошидаги насос станциялар ва энергетика бошқармасига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 25 ноябрдаги 03/25–4514-сон маълумотномаси). Натижада атроф-муҳитга чиқарилаётган СО2 миқдорини 1000 тоннага камайтириш имконини берган.
ясси қуёш-ҳаво иситгичи трансформатор чўлғамларини қуритиш учун Сирдарё–Сўх хавзаси бошқармаси қошидаги насос станциялар ва энергетика бошқармасига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 26.02.2020 йилдаги 02–13–1176-сонли маълумотномаси). Натижада кутилаётган йиллик иқтисодий самарадолик 322 600 000 (уч юз йигирма икки миллион олти юз минг) сўмни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish