Sayt test rejimida ishlamoqda

Балтаева Замира Шаназаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Эркин Воҳидов лирикасида бадиий яхлитлик”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Fil1040.
Диссертация бажарилган муасссса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий раҳбар: Назаров Бахтиёр Аминович, ЎзР ФА академиги, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02. 
Расмий оппонентлар: Курамбаев Каримбой, филология фанлари доктори, профессор; Гайипов Дилшод Қадамбаевич, филология фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Эркин Воҳидов шеъриятида бадиий яхлитлик муаммосини матн, талқин ва ижодкор фитрати синтезида очиб бериш, шоир бадиий маҳорати ҳамда ифода услуби динамикасини, поэтик нутқ услубиятининг ички ривожланиш тамойилларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Э.Воҳидов шеърияти мавзу кўламининг хилма-хиллиги ички ва ташқи омилларга боғлиқлиги аниқланиб, жанрий ўзига хослик образ яратиш маҳоратига алоқадорлиги далилланган;
ижодкор поэтик дунёқараши босқичлари давр муҳити, халқ онги ва руҳиятидаги янгиланиш жараёнидаги ўзгаришлар миллий ғоя билан йўғрилганлиги асосланиб, муаллиф услубий изланишлари тадрижий равишда фалсафий мазмун, миллий оҳанг ва ифода услуби жиҳатдан бойиб боришининг миллий ғоя билан ёритилганлиги далилланган;
шоир бадиий изланишларида қўлланилган мавзу ва ифода усулларининг хилма-хиллиги, ижодкор таҳлилида поэтик талқин такомили мунтазам тарзда давомийлик касб этганлиги очиб берилган;
Э.Воҳидов адабий маҳоратининг ёрқин қирраларидан бири ташбеҳ қўллаш ва сўз танлашда халқ поэтик ижоди ҳамда мумтоз мерос бисотидан ўринли ва унумли фойдаланиш эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эркин Воҳидов лирикасида бадиий  яхлитлик муаммоси бўйича  олиб борилган  тадқиқотлар, олинган илмий натижалар асосида: 
Э.Воҳидов адабий мероси, жумладан, шеъриятида  асосий хусусиятлар – белги, оҳанг, мушоҳада ва фалсафий умумлашма бадиий яхлитлиги бўртиб туриши, вазн ва адабий турга мустақил ижодий ёндашуви, туйғу ва онг синтези, ташбеҳ қўлланмаси, ифода ёйиқлиги ҳамда поэтик мантиқ ўзига хослигига оид хусусиятлар юзасидан олинган натижалардан Ф1-Ф-1-005 рақамли  «Қоракалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» мавзусидаги илмий тадқиқотида фойдаланилган (Ўзбекистон  Республикаси  Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 19 октябрдаги  17.02/253-сон маълумотномаси). Натижада лирикада ифода субъекти, тасвир объектини таҳлиллаш малакаси шоир истеъдод даражаси, ўзига хос ифода услуби, гражданлик позицияси, асосан, маънавий ва инсоний камолот йўлидаги интилишлари, шахс концепцияси муаммоларига оид қарашлари муаллиф «мен»и талқинида  ёритилган, хусусан, адабий талқин муаллиф бадиий-эстетик қарашларини чуқурлаштириш, фалсафий мушоҳада баъзи жиҳатларини кенгайтириш, такомиллаштириш, янгича изоҳлар билан бойитишга хизмат қилган; 
шоир шеъриятида ўз ифодасини топган юксак ғоялар, умуминсоний камолот билан боғлиқ қарашлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ ryманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2015-2017 йилларда бажарилган ФА-А1 Г006- рақамли « Қорақалпоқ халқ қўшиқларининг тестологик таҳлили ва нашрга тайёрлаш'' мавзусидаги илмий-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоқ бўлимининг 2022 йил 25 январдаги 17.01/19-сон маълумотномаси). Натижада шоир ижодида поэтик маъно ва туйғу мутаносиблиги, мумтоз ва замонавий шеърият жанрлари, унинг образ яратиш маҳорати, сўз қўллаш услуби борасидаги талқинлар илмий манба вазифасини ўтаган, мавжуд қарашлар қамровини кенгайтиришга хизмат қилган; 
Эркин Воҳидов ижодида бадиий яхлитлик муаммоси бўйича умумлаштирилган хулосалар Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг адабий-бадиий кўрсатувларида жорий қилинган, хусусан,  «Әдебият ҳәм дәўир», «Ассалаўма алийкум Қарақалпақстан!», «Билимлендириўда реформа», «Өзбекстан ортақ үйимиз» кўрсатувлари ҳамда радиоканалнинг «Әдебий портрет», «Әдебият ҳәм дәўир», «Жаслар ушын», «Қайырлы таң», «Тилге итибар-елге итибар» эшиттиришларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2021 йил 03 мартдаги 01-02/175-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнинг илмий-маърифий савияси ошган; 
Эркин Воҳидов бадиий изланишлари тадрижи, адабий муҳит ва бошқа омилларнинг бу борадаги ўрнидан Ўзбекистон Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2012-2014 йилларда бажарилган А1-ХТ-0-92997 – рақамли «Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари» мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2021 йил 13 февралдаги 34-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish