Sayt test rejimida ishlamoqda

Умирзакова Наргиза Акмаловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таълимни инсонпарварлаштириш контекстида биоэтиканинг онтологик ва гносеологик жиҳатларининг методологик таҳлили», 09.00.01. – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fal291.
Илмий раҳбар: Мухамедова Замира Мухамеджановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Раматов Жуманиёз Султонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ғаффарова Гулчехра Ғуламжановна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади биоэтика фанининг онтологик, гносеологик жиҳатлари асосида таълим соҳасини инсонпарварлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фундаментал-интегратив ва тизимли-интеграция принципларига таянган ҳолда «биоэтика» фани очиқ чизиқсиз, ўз-ўзини ташкил этувчи тизимларга тааллуқли бўлган тирик материя, онг шакллари, Биота ва Социум қонунлари, жамият ва биоэтика синергетик хусусиятларининг диалектик ўзаро таъсири сабабли ривожланиши, таълимни инсонпарварлаштиришда у экоцентристик ва биоцентристик дунёқараш шакллантириши, гносеологик-холистик, биоахлоқий-тарбиявий, витал-аксиологик, ноосферик-праксеологик  вазифаларни  бажариши асосланган;
инсон танаси ва руҳи яхлитлиги, соғлиқ ва касаллик, тириклик, туғилиш, ҳаёт ва ўлим «биоэтика» фанининг онтологик жиҳатларини ташкил этиши, ген инженериялари (сунъий уруғлантириш, суррогат оналик, клон яратиш) ва замонавий биотиббий технологияларнинг инсон борлиғига таъсирининг ахлоқий муаммолари (инсон аъзолари трансплантацияси), ҳаёт ва ўлим чегаралари трансформациясига сабаб бўлаётган антропологик ва экзистенциал (кома, эвтаназия) масалалар биоэтиканинг гносеологик жиҳатлари эканлиги очиб берилган; 
замонавий техноген тиббиётда инсон ҳаёти қадр-қиммати, соғлиқ, шахс автономияси, бемор ҳуқуқлари масалалари, инсон экологиясига янги биотиббий технологияларнинг таъсирлари сабабли «биоэтика» фани беморнинг жисмоний ва руҳий яҳлитлигини таъминлаши, ахлоқий, ҳуқуқий томонларни инсонийлик қадриятлари билан уйғунлаштириши, янгича энвайронментал онг асосида ҳимоя қилиши ҳамда таълимда аксиологик рефлексия асосида инсонпарварлик моҳиятига эга янги тиббий-гуманитар парадигмани шакллантириши фалсафий жиҳатдан асосланган; 
«биоэтика» фани эпистемологик тизимини ташкил этган «шахс автономияси», «хабардорликка асосланган розилик», «адолат» каби инсонпарварлик тамойиллари, деонтологик услуб ва «зиён етказма», «яхшилик қил», « шифокор-бемор ўзаро ҳамкорлиги» моделлари каби тиббий-фалсафий концепциялари жамият медикализацияси ҳамда тиббиёт дегуманизацияси шароитида тиббий таълимни инсонпарварлаштиришда муҳим омил эканлиги очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълимни инсонпарварлаштириш контекстида биоэтиканинг онтологик ва гносеологик жиҳатларининг методологик таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
фундаментал-интегратив ва тизимли-интеграция принципларига таянган ҳолда «биоэтика» фани очиқ чизиқсиз, ўз-ўзини ташкил этувчи тизимларга тааллуқли бўлган тирик материя, онг шакллари, Биота ва Социум қонунлари, жамият ва биоэтика синергетик хусусиятларининг диалектик ўзаро таъсири сабабли ривожланиши, таълимни инсонпарварлаштиришда у экоцентристик ва биоцентристик дунёқараш шакллантириши, гносеологик-холистик, биоахлоқий-тарбиявий, витал-аксиологик, ноосферик-праксеологик  вазифаларни  бажаришига оид илмий янгилик «Биоэтика» номли ўқув қўлланмада ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сонли буйруғи, 676-648 – сон нашр гувоҳномаси). Натижада биоэтика фанининг тамойил, услуб ва ёндашувлари тиббий таълимнинг «Тиббий биологик иш» (5510900) учун тайёрланган ўқув қўлланмада, «Профессионал таълим» (5111000), «Тиббий профилактика иши» (5510900), Даволаш иши (5510100), «Биотиббиёт муҳандислиги» (5313000), «Педиатрия иши» (5510200) таълим йўналишлари учун намунавий «Биоэтика модуль дастур»ларида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги 2020 йил 8 сентябрдаги  236-сонли буйруғи)да акс этган ҳамда Ўзбекистонда тиббий таълимни такомиллаштиришга хизмат қилган;
инсон танаси ва руҳи яхлитлиги, соғлиқ ва касаллик, тириклик, туғилиш, ҳаёт ва ўлим «биоэтика» фанининг онтологик жиҳатларини ташкил этиши, ген инженериялари (сунъий уруғлантириш, суррогат оналик, клон яратиш) ва замонавий биотиббий технологияларнинг инсон борлиғига таъсирининг ахлоқий муаммолари (инсон аъзолари трансплантацияси), ҳаёт ва ўлим чегаралари трансформациясига сабаб бўлаётган антропологик ва экзистенциал (кома, эвтаназия) масалалар биоэтиканинг гносеологик жиҳатлари эканлигига оид илмий янгиликдан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги «Маҳалла ва оила» илмий тадқиқот институти фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги «Маҳалла ва оила» илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 14 декабрдаги 01-11/281-сон далолатномаси). Натижалар замонавий оила муаммолари ечимларига хизмат қилган;
замонавий техноген тиббиётда инсон ҳаёти қадр-қиммати, соғлиқ, шахс автономияси, бемор ҳуқуқлари масалалари, инсон экологиясига янги биотиббий технологияларнинг таъсирлари сабабли «биоэтика» фани беморнинг жисмоний ва руҳий яҳлитлигини таъминлаши, ахлоқий, ҳуқуқий томонларни инсонийлик қадриятлари билан уйғунлаштириши, янгича энвайронментал онг асосида ҳимоя қилиши ҳамда таълимда аксиологик рефлексия асосида инсонпарварлик моҳиятига эга янги тиббий-гуманитар парадигмани шакллантириши тўғрисидаги илмий янгиликдан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Республика Аҳоли Репродуктив саломатлик маркази фаолиятида фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 0809/21549-сон маълумотномаси). Натижалар тиббий кадрларнинг касбий ахлоқий компетенцияларини ривожлантириш, тиббий таълим соҳасини оптималлаштириш, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасини биоэтизация ёрдамида такомиллаштиришга, янги биотиббий технологияларни амалиётга жорий этиш ҳамда аҳоли тиббий маданиятини ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасини биоэтизация ёрдамида оптималлаштиришга хизмат қилган; 
«биоэтика» фани эпистемологик тизимини ташкил этган «шахс автономияси», «хабардорликка асосланган розилик», «адолат» каби инсонпарварлик тамойиллари, деонтологик услуб ва «зиён етказма», «яхшилик қил», « шифокор-бемор ўзаро ҳамкорлиги» моделлари каби тиббий-фалсафий концепциялари жамият медикализацияси ҳамда тиббиёт дегуманизацияси шароитида тиббий таълимни инсонпарварлаштиришда муҳим омил эканлиги тўғрисидаги илмий янгиликдан Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази; Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси иш фаолиятида фойдаланилган (Фуқаролик жамиятини ривожлантириш марказининг 2021 йил 11 мартдаги 03/89-сон далолатномаси; Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси сиёсий кенгашининг 2021 йил 25 июндаги 01-05/222-сон маълумотномаси). Натижалар фуқаролик жамияти институтлари дастурларини такомиллаштириш, биоэтизация ёрдамида соғлиқни сақлаш соҳаси хизматларини оптималлаштириш, аҳоли тиббий маданиятини ошириш, замонавий ҳамда халқаро талабларга жавоб берадиган ижтимоий хизмат стандартларини амалиётга жорий этиш, Ўзбекистонда тиббий маданиятни юксалтириш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган Миллий дастур лойиҳасини ишлаб чиқишда ҳамда таълим соҳасини инсонпарварлаштириш орқали Ўзбекистонда тиббий таълимни такомиллаштиришда хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish