Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозорова Рўзигул Шарофовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оилада меҳрни умуминсоний қадриятлар асосида сингдиришнинг ижтимоий-фалсафий масалалари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Fal319.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари” миллий тадқиқотлар университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Ҳусейнова Абира Амановна фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Назаров Қиём Нормерзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Саифназаров Исмоил, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилада меҳрни умуминсоний қадриятлар асосида сингдириш орқали оилавий муносабатларни мустаҳкамлашнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳр тушунчасининг фозиллик, ўзгалар ҳақида ғамхўрлик, муҳтожларга мурувват кўрсатиш каби фалсафий-аҳлоқий жиҳатлари, сахийлик ва инсонни қадрлаш каби филантропик, назария ва амалиёт бирлигига оид рационал-прагматик, ижтимоий-ахлоқий тарбияга оид халқпарварлик, фазилатларни ривожлантириш ва иллатлардан ҳимояланиш функцияларининг моҳияти очиб берилган;
меҳр тушунчасининг генезисида давлатга садоқат ва табақалар иерархиясига боғлиқлик каби ижтимоий, шахслараро муносабатларда ўзаро аҳиллик, садоқат ва фидоийлик каби фалсафий кўринишлари ҳамда унинг бурчга содиқлик, ақлга мувофиқлик, ҳақиқатпарастлик, бирлашиш, референтлашиш, ўзаро аҳиллик каби гуманистик жиҳатлари очиб берилган;
меҳр тушунчасининг ўзаро мулоқотда ҳалоллик, ҳамфикрлик, хотиржамлик, ишонч каби ижобий руҳий кайфиятни бағишлаши сабабли шахс маънавий-ахлоқий фазилатларининг муҳим омили эканлиги, меҳрнинг табиат, эркинлик, бағрикенглик, тинчлик, маданий мерос, дин каби тушунчалар билан диалектик алоқадорлиги, ижтимоий муносабатларни барқарорлаштиришдаги келишмовчилик ва низоли жараёнларнинг олдини олишга қаратилган ижтимоий-фалсафий аҳамияти асосланган;
оила ҳамда жамиятда меҳр ва меҳрлиликни барқарор қилишда ижобий самарага эришишда умуминсоний, миллий, мафкуравий, синфий, диний, иқтисодий қадриятларнинг диалектик уйғунлигини таъминлашда, инсон қадри, қобилияти, истеъдодини намоён қилиш орқали ижтимоий иммунитетни таъминланиши фалсафий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оилада меҳрни умуминсоний қадриятлар асосида сингдиришнинг ижтимоий-фалсафий моҳиятини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
меҳр тушунчасининг фозиллик, ўзгалар ҳақида ғамхўрлик, муҳтожларга мурувват кўрсатиш каби фалсафий-аҳлоқий жиҳатлари, сахийлик ва инсонни қадрлаш каби филантропик, назария ва амалиёт бирлигига оид рационал-прагматик, ижтимоий-ахлоқий тарбияга оид халқпарварлик, фазилатларни ривожлантириш ва иллатлардан ҳимояланиш функцияларининг моҳиятига оид хулоса ва янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг “Никоҳ уйлари ва маҳаллаларда ташкил этилган махсус ўқув-тарбиявий курслар”ида ҳамда “Меҳримиз сизга ” аёллар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий хуқуқий қўллаб қувватлаш марказининг 66-13/79-сон “Биргаликда камбағалликка барҳам берамиз!” амалий лойиҳасини (2020-2021 йй) амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг 2020 йил 1 июндаги 01-11/292-сон маълумотномаси). Натижада, меҳр тушунчасининг оилаларда шахс маънавий-ахлоқий фазилатларининг муҳим омили эканлиги, ижтимоий муносабатларни барқарорлаштиришдаги аҳамияти бугунги кунда долзарб аҳамият касб этиши асосланган ва умуминсонийлик, инсонпарварлик меҳр ва меҳрлилик ҳодисасидан унумли фойдаланиш жамият ҳаётида учраб турадиган салбий иллатларга ечим эканлиги сингдирилган;
меҳр тушунчасининг генезисида давлатга садоқат ва табақалар иерархиясига боғлиқлик каби ижтимоий, шахслараро муносабатларда ўзаро аҳиллик, садоқат ва фидоийлик каби фалсафий кўринишлари ҳамда унинг бурчга содиқлик, ақлга мувофиқлик, ҳақиқатпарастлик, бирлашиш, референтлашиш, ўзаро аҳиллик каби гуманистик жиҳатларига оид янгилик ва амалий натижалардан “Фалсафа”, “Диншунослик”, “Фуқаролик жамияти” каби фанларнинг ўқув дастурларини мазмунан такомиллаштириш ҳамда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот марказининг ўқув тренинглари материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 89-03-3816-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим тизимида ўқитиладиган фан дастурларининг мазмунан бойиши, ўқитиш сифатининг ошишига, ёшларнинг оилада меҳр-муруват кўрсатиш, бир-бирига меҳрли бўлишлари учун методик ёрдам сифатида хизмат қилган; 
меҳр тушунчасининг ўзаро мулоқотда ҳалоллик, ҳамфикрлик, хотиржамлик, ишонч каби ижобий руҳий кайфиятни бағишлаши сабабли шахс маънавий-ахлоқий фазилатларининг муҳим омили эканлиги, меҳрнинг табиат, эркинлик, бағрикенглик, тинчлик, маданий мерос, дин каби тушунчалар билан диалектик алоқадорлиги, ижтимоий муносабатларни барқарорлаштиришдаги келишмовчилик ва низоли жараёнларнинг олдини олишга қаратилган ижтимоий-фалсафий аҳамиятига оид хулоса ва натижаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил иш режасидаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” вазифалар ижросига қаратилган маънавий маърифий тарғибот тадбирлари дастури сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 28 октябрдаги 02/07-917-сон маълумотномаси). Натижада кенг халқ оммасига олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, ижросини таъминлаш, маърифий тарғибот тадбирларининг сермазмунлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
оила ҳамда жамиятда меҳр ва меҳрлиликни барқарор қилиш аниқ, позитив, ижобий самарага эришишда, умуминсоний, миллий, мафкуравий, синфий, диний, иқтисодий қадриятларнинг диалектик уйғунлигини таъминлашда, инсон қадри, қобилияти, истеъдодини намоён қилиш орқали ижтимоий иммунитетни таъминланишига оид илмий хулосалар ва натижалардан Бухоро вилояти телерадиокомпанияси дастурларида эфирга узатилган “Муносабат”, “Ассалом Бухоро”, “Қадриятлар қадим бешиги” кўрсатувлари дастур сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2020 йил 8 июндаги 1/140-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга, томошабинларда меҳр ва меҳрсизлик тушунчаларининг ижтимоий оқибатлари, авлодлар ворисийлигини сақлашда меҳр муносабатларининг таъсири, миллий маънавиятни юксалтириш ва оилага бўлган меҳр-муҳаббатни кучайтиришга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish