Sayt test rejimida ishlamoqda

Искандарова Нодира Бахрамбековнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Немис ва рус мумтоз шеъриятида шарқона мотивлар поэтикаси», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1625.
Илмий раҳбар: Халлиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.76.05. 
Расмий оппонентлар: Садиқов Зохид Якубжанович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Пардаева Зулфия Жураевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади немис ва рус мумтоз шеъриятидаги шарқона мотивлар поэтикасини очиб бериш ҳамда немис ва рус мумтоз шоирлари асарларининг шарқона мавзулар ривожига таъсирини аниқлашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ ҳаёт фалсафаси, шеърияти, санъат ва адабиётига Ғарб назари билан қараш ва шарқшунослик (ориентализм) тушунчасининг ўзаро алоқадорлиги далилланиб, ушбу ўзаро боғлиқлик асрлар давомида ҳар икки халқда бир хил кечганлигини ва немис адабиётида Гёте, Хайне, Рюккерт, рус адабиётида Пушкин, Лермонтов, Жуковский каби адиблар Шарқнинг ўзига хос поэтикасидан илҳомланиб, ўз ижодларида тарихий ва бадиий-поэтик эволюцияни бошидан кечиргани асослаб берилган; 
рус ва немис шеъриятидаги шарқона мотивларнинг тадрижий такомили аниқланиб, асарлардаги гуманизм, ҳаётий ҳақиқатга содиқлик, чуқур мушоҳада, умумлаштириш ва типиклаштириш, асар тилининг ранг-баранглиги каби бадиийлик мезонлари очиб берилган;
сюжет ривожига ва қаҳрамонлар характерига таъсир кўрсатган умуминсоний қадриятга эга ишларни амалга оширувчи қаҳрамонни тарбиялаш, ҳақиқий инсонийлик, у ўзини бошқаларга муҳаббати ила очганда ўзини намоён қилиши каби асосий шарқона мотивлар далилланган; 
рус ва немис поэзиясида бадиий мукаммал образ яратишда Шарқдаги маънавий-аҳлоқий жиҳатлар, ислом маданияти тарихи, цивилизацияси, динлараро бағрикенглик ва барча шарқона шахс маънавий қиёфасининг ўзига хос хусусиятлари  муҳим аҳамиятга эга бўлгани исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Немис ва рус мумтоз шеъриятида шарқона мотивлар поэтикаси тадқиқи натижаси асосида:
Қиёсий адабиётшуносликнинг асосий тушунча, тамойиллари ҳамда таҳлил методлари, замонавий адабиётшуносликдаги тарихий, гносеологик, мантиқий, методологик, маънавий, ғоявий мезонлар асосида тақдим қилинган назарий ҳамда амалий асослардан Erasmus+дастурининг 585845-EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-CBHT-JP “Development  of the interdisciplinary  master program on  Computational  Linguistics at  Central  Asian Universities:  CLASS”  грант лойиҳасида фойдаланилган (Урганч давлат университети 2021 йил 26 мартдаги 06-68/6 - сoн мaълумoтнoмaси). Натижада лойиҳа  профессор-ўқитувчилар учун яратилган ва тадбиқ қилинган “Қардош халқлар учун ҳамкор дастурлар” курсини яратишда материаллар билан бойитилган; 
муаллиф бадиий маҳорати ва услуби масалаларига доир очиб берилган илмий натижалар ҳамда материаллардан Махмуд Замахшарийнинг “Муқаддимат-ул-адаб” асарини таржима ва чоп қилиш” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистoн Республикaси Фанлар Академиясининг 2021 йил 05 июлдаги 3/1255-1962-сoн мaълумoтнoмaси). Натижада илмий назарий хулосаларнинг жаҳон адабиётшунослигининг устувор концепцияларига мувофиқлиги   исботланган, илмий доирага киритилмаган муайян манбаларнинг маданий-адабий ва ижтимоий-коммуникатив моҳияти  ёритилган.
немис ва рус мумтоз шеъриятидаги гуманизм, ҳаётий ҳақиқатга содиқлик, чуқур мушоҳода ва қаҳрамонлар ички дунёсининг маҳорат билан очиб берилиши каби бадиийлик мезонлари ғояларидан Хоразм вилояти телерадиокомпанияси муҳарририяти томонидан тайёрланган ”Таълим ва ислоҳот” радиоэшиттиришлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 6 апрелдаги 493-сон маълумотномаси). Натижада радиоэшиттиришнинг мавзулар кўлами бойитилган, радиотингловчилар жаҳон адабиётидаги дурдона асарлар, улардаги шарқона мотивлар ва умрбоқий ғоялар  ҳақида кенг маълумотларга эга бўлганлар.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish