Sayt test rejimida ishlamoqda

Зияев Камолиддин Зухритдиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Автомобиль ҳаракат режимларини синтез услуби билан меъёрий ҳаракат циклини яратиш», 05.08.06–Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т155.

Илмий раҳбар: Мухитдинов Акмал Анварович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, DSc.27.06.2017.Т.09.01.

Расмий оппонентлар: Алимухамедов Шавкат Пирмухамедович, техника фанлари доктори, профессор; Иноятходжаев Жамшид Шухратуллаевич, техника фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: енгил автомобилларнинг шаҳар шароитида ҳаракат режимларини ифодаловчи меъёрий ҳаракат циклини аниқлаш услубини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

шаҳар шароитида автомобиль ҳаракати режимларини синтезлаш орқали ҳаракат циклини аниқлаш услуби яратилган;

меъёрий ҳаракат циклларининг мураккаблик даражасини баҳолаш мезони ишлаб чиқилган;

шаҳар шароитида автомобиллар ҳаракат режимлари мониторинги маълумотларининг таҳлил тизими яратилган;

Тошкент шаҳри ҳаракат шароитини ифодаловчи енгил автомобиль ҳаракат цикли яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Автомобиль ҳаракат режимларини синтез услуби билан меъёрий ҳаракат циклини яратиш бўйича олинган натижалар асосида:

шаҳар ҳаракат режими учун енгил автомобилларнинг шаҳар шароитида ҳаракатланиш меъёрий циклини яратиш услуби Ўзбекистон Республикаси автомобиль ва дарё транспорт агентлигида жорий этилган (Автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2017 йил 30 октябрдаги маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижаси Тошкент шаҳри эксплуатацион шароитини ифодаловчи ҳаракат циклини яратиш имконини берган;

Тошкент шаҳрида автомобилларнинг ҳаракатланиш шароитини ифодаловчи ҳаракат цикли енгил автомобилларнинг ёнилғи сарфини ва экологик хавфсизлик кўрсаткичларини меъёрлаш жараёнига Ўзбекистон Республикаси автомобиль ва дарё транспорт агентлигида жорий этилган (Автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2017 йил 30 октябрдаги маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши тажриба синовлари харажатларини 60% га камайтириш, меҳнат унумдорлигини 35 % га ошириш имконини берган;

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларнинг ёнилғи тежамкорлик ва энергетик хусусиятларини ҳаракат циклларида баҳолашда йўл синовларини ташкил этиш услуби, мавжуд ҳаракат циклларини мураккаблик даражасини баҳолаш мезони «Ўзавтосаноат» АЖда жорий этилган («Ўзавтосаноат» АЖнинг 2017 йил 7 ноябрдаги 15/03-25-3642-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси ишлаб чиқарилаётган енгил автомобилларнинг конструкция параметрларини танлаш, уларни муайян шароит учун энергетик самарадорлигини баҳолаш ва шаҳар шароитидаги ёнилғи сарфини аниқлашга хизмат қилади. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish