Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Қаҳҳоржон Аббосовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали боксчи қизларнинг мусобақаолди тайёргарлик босқичида машғулот юкламаларини оптималлаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped470.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12. 2019.Ped 28.01.
Илмий раҳбар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, доцент; Абдуллаев Фарход Турдалиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали боксчи қизларнинг мусобақаолди тайёргарлик босқичида машғулот юкламаларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори малакали боксчи қизларни спорт маҳоратини ошириш учун махсус жисмоний ва функционал тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб индивидуал ёндошув асосида ишчанлик қобилиятини сақлаб қолишга қаратилган ўртача амлитуда билан бажариладиган яккаликдаги (турли оғирликларда соя билан жанг) ва жуфтликдаги (қочириш машқи билан жанг) воситаларни ҳафталик машғулотларга киритиш ҳисобига организмни юқори шиддатга мослаштириш имконияти кенгайтирилган;
юқори малакали боксчи қизларнинг баҳслашиш жараёнида махсус (Espander-5) қаршилик ёрдамида қўл ҳаракатидаги зарба траекторияси бўйича ички импулсь кучини ривожлантириш ва оёқ ҳаракатидаги масофани сақлашда мушакларнинг доимий тортишиш кучини ушлаб туриш ҳисобига тезкор ва портловчан серияли зарба бериш имконияти кенгайтирилган;
юқори малакали боксчи қизларнинг мусобақаолди тайёргарлик босқичида махсус ҳаракат сифатларини ривожлантириш учун ишлаб чиқилган “Espander-5” технологияси орқали шуғулланувчиларнинг зарба тезлиги мушакларнинг портловчан кучини ташқи қаршилик билан чекланган вақт оралиғида машғулотга киритиш ҳисобига якка ҳаракат тезлигининг мажмуавий шакллари такомиллаштирилган;
юқори малакали боксчи қизларнинг спорт натижасини ошириш учун жисмоний сифатларни юрак қисқариш сонига қараб мусобақа шароитидан келиб чиқиб танлаб йўналтирилган умумий ва махсус воситаларни шиддат зоналари бўйича ривожлантиришга қаратилган машғулот услубиятини ишлаб чиқиш ҳисобига мусобақаолди тайёргарлик босқичида спортчиларни мусобақага тайёрлаш имконияти кенгайтирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори малакали боксчи қизларнинг мусобақаолди машғулот юкламаларини оптималлаштириш услубини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида: 
юқори малакали боксчи қизларни спорт маҳоратини ошириш учун махсус жисмоний ва функционал тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб индивидуал ёндошув асосида ишчанлик қобилиятини сақлаб қолишга қаратилган ўртача амлитуда билан бажариладиган яккаликдаги ва жуфтликдаги воситаларни асосида ҳафталик машғулотлар Ўзбекистон миллий терма жамоа боксчи қизларининг ўқув-йиғин машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 21 декабрдаги 03-07-08-3659-сон маълумотномаси). Натижада боксчи қизларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини тавсифловчи кўрсаткичлар 10-12% га яхшиланган ва организмни юқори шиддатга мослаштириш имконияти оширилган;
юқори малакали боксчи қизларнинг бахслашиш жараёнида махсус қўл ҳаракатидаги зарба траекторияси бўйича ички импульс кучини ривожлантириш ва оёқ ҳаракатидаги масофани сақлашда мушакларнинг доимий тортишиш кучини ушлаб туришга қаратилагн “Espander-5” мосламаси Ўзбекистон миллий терма жамоа боксчи қизларнинг ўқув-йиғин машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 21 декабрдаги 03-07-08-3659-сон маълумотномаси). Натижада олдинги қўлда максимал зарбаси 12,63% га ошган, орқа қўлда урган зарбаси 9,88% га, 5 секунд тезликда қўлларни букиб ёзиш 29,4% га ривожланган, максимал даражада 10,02% га яхшиланган; 
юқори малакали боксчи қизларнинг спорт натижасини ошириш учун умумий ва махсус воситаларни шиддат зоналари бўйича ривожлантиришга қаратилган машғулот услубиятини “СКУФ” спорт клуби боксчи қизлар терма жамоасининг ўқув-машғулотлари жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 21 декабрдаги 03-07-08-3659-сон  маълумотномаси). Натижада 2017, 2018 ва 2019 йилларда аёллар жамоаси Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларида 9 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза медаллар,  жамоа ҳисобида 2017 йил Ўзбекистон кубогида 2-ўринни, 2019 йилда 1-ўринни, 2016 йил ҳалқаро турнирда II ўринни, шунингдек Олимпия ўйинларига 1 та йўлланмани қўлга киритган;
шуғулланувчиларнинг зарба тезлиги мушакларнинг портловчан кучи, якка ҳаракат тезлигининг мажмуавий шаклларини такомиллаштиришга қаратилган “Espander-5” технологияси “Боксчиларни спорт педагогик махоратини ошириш (аёллар бокс)” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-302-сон гувоҳномаси). Натижада қўл ҳаракатининг зарба тезлиги мушакларнинг портловчан кучи 12,5% га ва якка ҳаракат тезлиги 10,4% га ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish