Sayt test rejimida ishlamoqda

Тураев Абдунаби Рустамовичнинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ички ишлар ходимларининг интеллектуал маданиятини юксалтириш омиллари”, 09.00.04 – Ижтимоий-фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fal491.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
Илмий раҳбар: Негматова Шахзода Шухратовна, фалсафа фанлар доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Хажиева Мақсуда Султоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ички ишлар ходимлари интеллектуал маданиятини юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ички ишлар ходимлари интеллектуал маданиятининг юқори даражада мослашувчанлик, янгиликларни тез ўзлаштириш каби мезонлари, адолат ва халқпарварлик каби тарихий, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳамда шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш каби замонавий хусусиятлари, инновацион фаолиятнинг гносеологик (билишга оид) ва эпистимологик (ҳақиқатни англаш) фалсафий категориал асосларини аниқлашга қаратилган услубий жараён ишлаб чиқилган; 
ички ишлар ходимлари интеллектуал маданиятининг ривожланишида физиологик ва руҳий ҳолат каби табиий ҳамда салоҳиятни намоён қилиш, имкониятлар тенглиги каби ижтимоий детерминантларнинг уйғунлашуви тизим ходимлари имижининг мезонлари сифатида белгиланганлиги сабабли асосий баҳоловчи омил сифатида жараённи рационал идрок этиш ва такомиллаштириш имконини бериши фалсафий жиҳатдан аниқланган;
ички ишлар ходимлари интеллектуал маданиятини юксалтиришнинг ўз билимини такомиллаштириш ва илмий билимлар билан қуролланиш каби ички ҳамда ташқи кўриниш ва киришимлилик каби ташқи динамикаси, унда амалга ошириладиган интеллектуал ёндашув ва интеллектуал маданиятнинг сегментацияси (ажратилиши), маънавий-ахлоқий ва интеллектуал маданият аккумуляцияси (қўшилиши) асослаб берилган;
ички ишлар ходимлари интеллектуал маданиятини юксалтиришга қаратилган ташкилий парадигмадаги профилактикада тезкорлик, ҳамкорликни ташкил этишнинг самарали тизимини яратиш, халқ манфаатларига хизмат қилиш каби ўзгаришлар тизими, ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида фан ютуқларидан, замонавий технологиялардан ва ахборот тизимларидан фойдаланишнинг объектив ва субъектив қонуниятларининг ментал хусусиятлар нисбати мантиқий далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ички ишлар ходимларини интеллектуал маданиятининг юксалтиришга доир фалсафий-концептуал хулосалар ва илгари сурилган илмий янгиликлардан: 
ички ишлар ходимлари интеллектуал маданиятининг юқори даражада мослашувчанлик, янгиликларни тез ўзлаштириш каби мезонлари, адолат ва халқпарварлик каби тарихий ва фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳамда шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш каби замонавий хусусиятлари, инновацион фаолиятнинг гносеологик (билишга оид) ва эпистимологик (ҳақиқатни англаш) фалсафий категориал асосларини аниқлашга қаратилган услубий воситалар ва унга доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170928696-рақамли “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг концептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” (2017-2020 йй) амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2021 йил 16 октябрдаги 04/11-6582-сон маълумотномаси). Натижада, амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришга, уни янада такомиллаштиришга ва Ўзбекистонда ички ишлар ходимларини интеллектуал маданиятини юксалтириш стратегиясининг хусусиятлари, ушбу йуналишда махсус концепция яратиш эҳтиёжи ва миллий маънавият, миллий ғоя каби омиллар заруратини асослашга хизмат қилган;
ички ишлар ходимлари интеллектуал маданиятининг ривожланишида физиологик ва руҳий ҳолат каби табиий ҳамда салоҳиятни намоён қилиш, имкониятлар тенглиги каби ижтимоий детерминантларнинг уйғунлашуви тизим ходимлари имижининг мезонлари сифатида белгиланганлиги сабабли асосий баҳоловчи омил сифатида бу жараённи рационал идрок этиш ва такомиллаштириш имконини беришига доир умумлашган хулоса ва тавсиялардан “Юридик психология” ўқув қўлланмасининг “Муомала ва ижтимоий гуруҳларда шахслараро муносабат; Шахснинг ижтимоий мослашган дунёқараши психологияси; Гувоҳ, жабрланувчи, айбланувчи ва гумон қилинувчи шахслардан керакли бўлган маълумотни олишнинг психологик хусусиятлари; Шахсни ўрганиш чизмаси” мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат университетининг 2021 йил 4 ноябрдаги 10-4390-сон маълумотномаси). Натижада, нашр этилган ўқув қўлланмани илмий жиҳатдан такомиллаштиришга ва соҳада кузатиладиган зиддиятли ҳолатлар, манфаатлар, майллар тўқнашуви каби вазиятларда масъул ходимларнинг интеллектуал маданияти даражаси муаммосини ечишда муҳим факторлардан бири сифатида баҳоланган ҳамда мазмунан бойишига хизмат қилган;
ички ишлар ходимлари интеллектуал маданиятини юксалтиришнинг ўз билимини такомиллаштириш ва илмий билимлар билан қуролланиш каби ички ҳамда ташқи кўриниш ва киришимлилик каби ташқи динамикаси, унда амалга ошириладиган интеллектуал ёндашув ва интеллектуал маданиятнинг сегментацияси (ажратилиши), маънавий-ахлоқий ва интеллектуал маданият аккумуляцияси (қўшилиши)га оид хулосалар ва таклифлардан Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасининг 2021 йил режаси 3-банди “Шахсий таркиб билан ишлаш, касбий ва жанговор тайёргарлигини ошириш, хизмат интизомини ва қонуичиликни мустаҳкамлаш” бўлими, 3.2-банди “Ҳар бир ходимнинг ҳуқуқий билим савияси ва касб маҳоратини ошириш мақсадида миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ нормалари бўйича ҳамда сиёсий-ижтимоий, хизмат ва жанговар тайёргарлик бўйича ўқув машғулотларини ўтказиб бориш” бандлари ижросини таъминлашда, “Демократик ислоҳотлар – тараққиёт гарови” давра суҳбатини ўтказишда, “Ички ишлар ходимларини интеллектуал салоҳиятини ошириш имкониятлари” мавзусидаги семинар-тренингни ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Касбий тайёргарлик бошқармасининг 2021 йил 27 октябрдаги 2/4400-сон маълумотномаси). Натижада, ички ишлар органлари ходимларини интеллектуал маданиятини юксалтириш, шу соҳада олиб бораётган фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ички ишлар ходимлари интеллектуал маданиятини юксалтиришга қаратилган ташкилий парадигмадаги профилактикада тезкорлик, ҳамкорликни ташкил этишнинг самарали тизимини яратиш, халқ манфаатларига хизмат қилиш каби ўзгаришлар тизими, ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида фан ютуқларидан, замонавий технологиялардан ва ахборот тизимларидан фойдаланишнинг объектив ва субъектив қонуниятларининг ментал хусусиятлар нисбатига оид илмий хулоса ва умумлашмалардан Самарканд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 27 октябрь куни эфирга узатилган “Эътироф” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 1 ноябрдаги 01-11/533-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ички ишлар ходимларининг интеллектуал маданиятини оширишга қаратилган илмий-маърифий кўрсатувларнинг мазмунан бойишига, томошабинлар маънавий камолотини таъминлашга, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни халқ онгига сингдиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish