Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматкулов Акмал Аxмадалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “15-17 ёшли ўқувчилар иш қобилиятининг жисмоний тайёргарлик даражалари билан ўзаро боғлиқлик технoлогияси”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped1461.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12. 2019.Ped 28.01.
Илмий раҳбар: Арипов Юнус Юсупович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Рахимов Владимир Шавкатович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг жисмоний ва функционал тайёргарликларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
15-17 ёшли ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражалари билан функционал кўрсаткичлари асосида тезкор-куч чидамлилигини оширишга йўналтирилган айланма машғулотда юклама миқдори ва дам олиш оралиқларининг давомийлигида машқларни даврий ўзгариши, машғулот вазифаларининг ҳар бир бекатларда  турли (делтасимон, тумшуқсимон-елка мушаги, олд, орқа ва латерал) мушак гуруҳларини ишлатиш ҳисобига спорт синовларининг меъёр талабларини бажариш имкониятлари оширилган; 
15-17 ёшли ўқувчиларнинг тезкор-куч чидамлилигини ривожлантиришга йўналтирилган айланма машғулотнинг белгиланган оралиқларида жароҳатланишни олдини олишга қаратилган статик  ва динамик режимда юмшоқ мушаклар ҳаракат амплитудасини оширишга қаратилган чўзилиш машқларини киритиш ҳисобига организмни машғулотларга мослаштириш имконияти такомиллаштирилган;
15-17 ёшли ўқувчиларнинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб, ўзини ўзи бошқариш кўникмаларини ривожлантириш учун кучли интенсив юкламалар таъсирида мушакларнинг ҳиссий кучланишини бартараф этишга қаратилган релаксацион нафас машқларини ишлаб чиқиш ҳисобига мушакларнинг бўшашиши ва тарангланишини онгли равишда мувозанатга келтириш имконияти кенгайтирилган;   
15-17 ёшли ўқувчиларнинг саломатлик даражаларини аниқлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган жисмоний ривожланиш ва саломатлик ҳолатларини акс эттирувчи кўрсаткичлар асосида жисмоний тайёргарлик ва функционал тайёргарлиги уйғунлашган югуриш, сакраш, улоқтиришга йўналтирилган эстафета машғулот жамланмасини ишлаб чиқиш ҳисобига ҳаракат тайёргарлиги такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг жисмоний ва функционал тайёргарликларини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотлар асосида: 
ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражалари билан функционал кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни инобатга олган ҳолда тезкор-куч чидамлилигини ривожлантиришга қаратилган айланма машғулотни қўллаш бўйича таклифлар “Ўқувчи ёшларнинг жисмоний тайёргарликларини ривожлантириш методикаси”  номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 583-сон буйруғига асосан 538-008-рақамли гувоҳнома). Натижада ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражалари босқичма-босқич ўзлаштириштирилган ҳамда жисмоний ривожланишлари билан функционал ҳолатлари 16-19% га яхшиланган;
ўқувчиларнинг жароҳатланишларини олдини олишга қаратилган статик  ва динамик  режимдаги ҳаракат амплитудасини оширишга йўналтирилган чўзилиш машқларини қўллаш бўйича таклифлар ва тавсиялар, Гулистон академик лицейи ва Гулистон профессионал таълим муассасаси таълим дастурига ўзгартиришлар киритиш асосида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 26 августдаги 03-17-02-5629-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарликлари ва жисмоний ривожланишлари 21% га яхшиланган; 
ўқувчиларнинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб, ўзини-ўзи бошқариш кўникмаларини ривожлантириш учун кучли интенсив юкламалар таъсирида мушакларнинг ҳиссий кучланишини бартараф этишга қаратилган релаксацион нафас машқларини қўллаш бўйича услубий тавсиялар, Гулистон академик лицейи ва Гулистон профессионал таълим муассасасида таҳсил олувчи ўқувчиларни жисмоний ривожлантириш ва соғломлаштириш дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 26 августдаги 03-17-02-5629-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарликлари ва саломатлик даражалари 23% га кўтарилган;
ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиш ва саломатлик даражаларини акс этувчи кўрсаткичлар асосида жисмоний тайёргарлик ва функционал кўрсаткичлар уйғунлаштирилиб югуриш, сакраш, улоқтириш - эстафета машғулот жамланмасини қўллаш бўйича таклифлар “Ўқувчи ёшларнинг жисмоний тайёргарликларини ривожлантириш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 583-сон буйруғига асосан 538-008-рақамли гувоҳнома). Натижада тажриба гуруҳидаги ўғил болалар 80%, қиз болаларнинг 75% назорат меъёрларини тўлалигича топшириш имкониятига эга бўлдилар.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish