Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғаниев Нурбек Ўктамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Навоий вилояти Қизилтепа тумани топонимларининг этимологик ва когнитив тадқиқи”  10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари),
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fil2039.
Диссертация бажарилган муассаса: Навоий давлат кончилик институти.
Илмий раҳбар: Равшанов Маҳмуд, филология фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02. 
Расмий оппонентлар: Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор; Эназаров Толиб Джуманазарович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Қизилтепа тумани топонимларининг этимологик жиҳатдан келиб чиқиш омиллари, номланишнинг ўзига хос сабаблари, ономасиологик-номинацион, семантик ва когнитив, этнографик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қизилтепа туманидаги Абу Муслимтепа, Азизонтепа, Азизобод, Хонобод, Тошработ, Работигарди, Хўжақўрғон, Ўртақўрғон каби номлар ясалишида тепа, обод, работ, қўрғон сингари компонентларнинг мамлакат топонимиясига доир умумийлик, хусусийлик, ва ўзаро алоқадорлик жиҳатлари далилланган; 
маҳаллий ҳудуддаги Қизилтепа, Найманча, Урганжи, Ғамхўр, Қалъайи Азизон, Ванғози, Шейхон, Халқобод, Роҳобод, Майизгарон, Собунгарон, Шейхон, Сўфиён каби жой номларининг келиб чиқиш генезиси, луғавий маънолари ва миллий-маданий семантикасининг аҳоли турмуш тарзи, истиқомат ўрни, миллий-маданий қадриятлари, касб-кори, диний эътиқодий қарашларига боғлиқлиги асосланган; 
туман жой номларининг атоқли оти сифатида шаклланган комонимлар таркибида антропоним, этноним, ранг-тус, ҳажм-ўлчов билдирувчи, касб-корни англатувчи, жойлашиш ўрнига ишора қилувчи бирликлар асосида шаклланган Холбой тепа, Биби Саида, Манғит, Найман, Сарой, Ўба, Арабон, Тожиклар, Эшонтўпи, Қизилтепа, Оқработ, Катта Араб, Кичик Найман, Бўлакработ, Ўртачўл, Қуйи Ревартун, Кулолон, Новвойлар, Вахмкор каби ономастик-этимологик типлари ҳамда ойконимларнинг ономастик лексика сатҳи меъёрларига мос лингво-ономастик хусусиятлари очиб берилган;
ҳудуд топонимларининг Манғит-Мангит-Мингат, Найман-Найманча, Дўрман-Дўрмон-Дурман, Қатағон-Қатаған, Эмакти-Этмакчи, Вахмкор-Вахм каби яширин маъноларининг мавжудлиги, халқлар дўстлигининг жой номлари уйғунлашувидаги лисоний манба сифатидаги қадимийлиги, табиийлиги ҳамда барқарорлиги каби жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қизилтепа тумани топонимларининг этимологик ва когнитив тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Қизилтепа туманидаги Абу Муслимтепа, Азизонтепа, Азизобод, Хонобод, Тошработ, Работигарди, Хўжақўрғон, Ўртақўрғон каби номлар ясалишида тепа, обод, работ, қўрғон сингари компонентларнинг мамлакат топонимиясига доир умумийлик, хусусийлик, ва ўзаро алоқадорлик жиҳатлари далилланган материаллардан «Илк ва ўрта асрлар Марказий Осиё минтақасида этнолингвистик вазият» мавзусидаги фундаментал лойиҳа (ОТ-Ф1-71 рақамли)да фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2021 йил 19 октябрдаги 03/2236-сон маълумотномаси). Натижада ҳудуд топонимлари пайдо бўлишининг назарий асосланиши илк Марказий Осиё минтақасидаги туркий компонентли жой номларини аниқлаш ва уларнинг келиб чиқиш масалаларини ёритишда хизмат қилган; 
маҳаллий ҳудуддаги Қизилтепа, Найманча, Урганжи, Ғамхўр, Қалъайи Азизон, Ванғози, Шейхон, Халқобод, Роҳобод, Майизгарон, Собунгарон, Шейхон, Сўфиён каби жой номларининг келиб чиқиш генезиси, луғавий маънолари ва миллий-маданий семантикасининг аҳоли турмуш тарзи, истиқомат ўрни, миллий-маданий қадриятлари, касб-кори, диний эътиқодий қарашлари асосида пайдо бўлганлиги асосланган материалларидан Ф1-ХТ-0-19919 рақамли «Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни» мавзусидаги фундаментал лойиҳа бажарилишида фойдаланилган (Навоий давлат педагогика институтининг 2021 йил 6 ноябрдаги 88-87-3207/04-сон маълумотномаси). Натижада фалсафий-мифологик хусусиятларга доир поэтик масалаларни ойдинлаштиришда асос бўлиб хизмат қилиши кўрсатилган;
ҳудуд топонимларининг Манғит-Мангит-Мингат, Найман-Найманча, Дўрман-Дўрмон-Дурман, Қатағон-Қатаған, Эмакти-Этмакчи, Вахмкор-Вахм каби яширин маънолари борлиги, халқлар дўстлигининг жой номларида уйғунлашувидаги лисоний манба сифатидаги қадимийлиги, табиийлиги ҳамда барқарорлиги хусусида маълумот берувчи жиҳатлари тўғрисидаги хулосалардан Қизилтепа тумани ҳокимлиги ҳузуридаги топонимик комиссия томонидан фойдаланилган (Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокимлигининг 2021 йил 12 ноябрдаги 06/839-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикасининг топонимик сиёсатига оид вазифаларни бажаришга, ҳудуд топонимикасида тарихий номларни тиклашга, географик ва бошқа топонимик объектларга қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни мониторинг қилиш ва мувофиқлаштиришга эришилган.
туман жой номларининг атоқли оти сифатида шаклланган комонимлар таркибида антропоним, этноним, ранг-тус, ҳажм-ўлчов билдирувчи, касб-корни англатувчи, жойлашиш ўрнига ишора қилувчи бирликлар асосида шаклланган Холбой тепа, Биби Саида, Манғит, Найман, Сарой, Ўба, Арабон, Тожиклар, Эшонтўпи, Қизилтепа, Оқработ, Катта Араб, Кичик Найман, Бўлакработ, Ўртачўл, Қуйи Ревартун, Кулолон, Новвойлар, Вахмкор каби ономастик-этимологик типлари ҳамда ойконимларнинг ономастик лексика сатҳи меъёрларига мос лингво-ономастик хусусиятлари ҳақидаги хулосалардан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг «Давлат тили – миллат ғурури», «Қадрият», «Алишер Навоий мероси ёшлар тарбияси ва истиқболининг бебаҳо хазинасидир», «Дахлдорлик туйғуси» мавзуларида кўрсатувлар ҳамда «Долзарб мавзу», «Муносабат» каби радиоэшиттиришларида фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 16 сентябрдаги 01-02/98-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ҳамда долзарблиги илмий-амалий аҳамият касб этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish