Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳалимов Фурқат Эминжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Жисмоний тарбия ва спорт муассасаларида молиявий муносабатларни такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Iqt505.
Илмий раҳбар: Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Dsc.03/10.12.2019.1.16.01
Расмий оппонентлар: Рахмонов Дилшод Алиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жисмоний тарбия ва спорт муассасаларида молиявий муносабатларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар йиллик фойдасининг 2 фоизи миқдорида жойлашган ҳудуди бўйича спортни ривожлантириш жамғармасига ўтказиш таклиф этилган;
олий таълим муассасалари жисмоний тарбия ва спорт фаолияти йўналишларининг битирувчи курсида таҳсил олаётган талабаларга ойлик иш ҳақи тўлаб бориш асосида жисмоний тарбия йўриқчиси-ўқитувчиси ҳамда тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш таклиф этилган;
маҳаллий ва хорижий туристларнинг дам олишини ташкил қилишда чавандозлар мактаби, камондан отиш ва кўп тармоқли спорт мажмуаларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш таклиф этилган;
давлат хусусий шерикликка асосланган молиявий-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш ва киберспортни ривожлантиришни эътиборга олган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини 2025 йилгача ривожлантиришда соҳавий ва молиявий-иқтисодий жиҳатдан самарали ёндашув эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жисмоний тарбия ва спорт муассасаларида молиявий муносабатларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар йиллик фойдасининг 2 фоизи миқдорида жойлашган ҳудуди бўйича спортни ривожлантириш жамғармасига ўтказиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳасига киритилган (Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 26 августдаги 04-17-02/5625-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудларда спорт майдонлари ва иншоатлари қурилиши 2,7 баробарга ошган;
олий таълим муассасалари жисмоний тарбия ва спорт фаолияти йўналишларининг битирувчи курсида таҳсил олаётган талабаларга ойлик иш ҳақи тўлаб бориш асосида жисмоний тарбия йўриқчиси-ўқитувчиси ҳамда тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасига киритилган (Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 26 августдаги 04-17-02/5625-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари жисмоний тарбия ва спорт фаолияти йўналишларининг битирувчи ишга жойлашиши 48 фоизга ошган;
маҳаллий ва хорижий туристларнинг дам олишини ташкил қилишда чавандозлар мактаби, камондан отиш ва кўп тармоқли спорт мажмуаларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПҚ-5212-сон “Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига киритилган (Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 26 августдаги 04-17-02/5625-сон маълумотномаси). Натижада чавандозлар мактаби ва камондан отиш бўйича янги иншоатлар барпо этилган ва бу ерларга маҳаллий ва хорижий туристларнинг оқими 30 фоизга кўпайган;
давлат-хусусий шерикликка асосланган молиявий-иқтисодий муносабат-ларни кенгайтириш ва киберспортни ривожлантиришни эътиборга олган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини 2025 йилгача ривожлантиришда соҳавий ва молиявий-иқтисодий жиҳатдан самарали ёндошув эканлиги бўйича таклифлар “2025 йилгача жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантириш Концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 26 августдаги 04-17-02/5625-сон маълумотномаси). Натижада республикамизда киберспортнинг 52 фоизга кўпайиши прогноз қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish