Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарзиев Отабек Саъдиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда капитал бозорининг ҳуқуқий тизимини такомиллаштириш масалалари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Yu190. 
Илмий маслаҳатчи: Гулямов Саид Саидахрарович, юридик фанлар доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бахшилло Камолович, юридик фанлар доктори, доцент; Назаров Юсуф Бозорович, юридик фанлар доктори, доцент; Бекмуродов Адхам Шарипович, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда капитал бозорининг ҳуқуқий тизимини такомиллаштириш ва уни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
капитал бозоридаги муносабатларда янги субъект ҳисобланган – чет эллик номинал сақловчи ҳамда биржа облигацияларининг эмиссияси, жойлаштирилиши ва муомаласига оид нормаларнинг киритилиши зарурлиги асослантирилган;
давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш ва давлат улушига эга бўлган корхоналарни маҳаллий фонд биржасида оммавий таклиф орқали хусусийлаштиришни рағбатлантириш лозимлиги асослаб берилган; 
мавжуд облигация турларини «Сукук» облигациялари каби янги турларини жорий этиш орқали диверсификация қилиш, ислом молиялаштириш тамойиллари асосида қимматли қоғозлар ва капитал бозорига оид бошқа молия хизматларини татбиқ этиш зарурлиги асослаб берилган;
капитал бозорининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган «Ахлоқий қадриятлар танқислиги синдроми» илмий назарияси ишлаб чиқилиб ва уни самарали жорий қилишнинг янги концепцияси асослантирилган;
«Тошкент» Республика фонд биржасининг расмий веб-сайтида инвесторларга капитал бозоридаги мавжуд молиявий воситалар ва уларнинг ҳолати бўйича ягона очиқ манбани тақдим этадиган электрон маълумотлар платформасини ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш зарурлиги асослантирилган;
капитал бозори профессионал иштирокчиларининг ўзини-ўзи бошқарувчи нодавлат бирлашмасини ташкил этиш ва капитал бозори соҳасидаги миллий рейтинг агентликларининг фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш лозимлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Капитал бозорининг ҳуқуқий тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича олиб борилган тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
капитал бозоридаги муносабатларда янги субъект бўлган – чет эллик номинал сақловчи ҳамда биржа облигацияларининг эмиссияси, жойлаштирилиши ва муомаласига оид нормаларнинг киритилишига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ-387-сонли Қонуни таҳририда) 3-моддасига 2021 йил 27 августда киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 25 мартдаги 28-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф капитал бозорининг ривожланиши учун қўшимча имкониятлар тақдим этади ва инвесторлар учун таклиф этилаётган молиявий воситаларнинг сонини оширишга хизмат қилган;
давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш; давлат улушига эга бўлган корхоналарни маҳаллий фонд биржасида оммавий таклиф орқали хусусийлаштиришни рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207 сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “2021 — 2023 йилларда капитал бозорини ривожлантириш Дастури”ни ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 24 мартдаги 06/04-02-01-32/747-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф капитал бозорида рақобат муҳитини яхшилаш билан бир қаторда унинг ҳажмини орттириш ва Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгиланган кўрсаткичларга етказишга хизмат қилган;
мавжуд облигация турларини «Сукук» облигациялари каби янги турларини жорий этиш орқали диверсификация қилиш; ислом молиялаштириш тамойиллари асосида қимматли қоғозлар ва капитал бозорига оид бошқа молия хизматларини татбиқ этишга оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207 сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “2021 — 2023 йилларда капитал бозорини ривожлантириш Дастури”ни ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 24 мартдаги 06/04-02-01-32/747-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф капитал бозорида рақобат муҳитини яхшилаш билан бир қаторда унинг ҳажмини орттириш ва Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгиланган кўрсаткичларга етказишга хизмат қилган;
капитал бозорининг назарий асосларини такомиллаштиришга қаратилган “Ахлоқий қадриятлар танқислиги синдроми” илмий назарияси ишлаб чиқилиб ва уни жорий қилишнинг илмий концепцияси Нидерландиянинг Wolters Kluwer нашриёти томонидан нашр этилган “Comparative Law Yearbook of International Business” номли қўлланманинг 2021 йилги 43-сонида чоп этилди. Бундан ташқари ушбу илмий концепциядан Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат таълим йўналишида кадрлар тайёрлашда, хусусан «Қимматли қоғозлар бозори ҳуқуқи» модулини ўтишда фойдаланилмоқда (Тошкент давлат юридик университетининг 2022 йил 10 мартдаги маълумотномаси). Ушбу таклиф жаҳонда капитал бозорини ҳуқуқий тартибга солишда ҳозирги бирёқлама ёндошув ўрнига мувозанатлашган назарий асосини тақдим этган; 
«Тошкент» Республика фонд биржасининг расмий веб-сайтида барча инвесторлар учун очиқ бўлган маълумотлар базасининг электрон платформасини ҳуқуқий асосларини яратишга оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207 сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “2021 — 2023 йилларда капитал бозорини ривожлантириш Дастури”ни ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 24 мартдаги 06/04-02-01-32/747-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф инвесторларга капитал бозоридаги мавжуд молиявий воситалар ва уларнинг ҳолати бўйича ягона манбани тақдим этади, соҳада ўзини-ўзи бошқариш тизимини такомиллаштиришни назарда тутади ва миллий баҳоловчи субъектлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини таъминлашга хизмат қилган;
капитал бозори профессионал иштирокчиларининг ўзини-ўзи бошқарувчи нодавлат бирлашмасини ташкил этиш ва капитал бозори соҳасидаги миллий рейтинг агентликларининг фаолиятини ташкил этиш учун ҳуқуқий асослар яратишга оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207 сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “2021 — 2023 йилларда капитал бозорини ривожлантириш Дастури”ни ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 24 мартдаги 06/04-02-01-32/747-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф инвесторларга капитал бозоридаги мавжуд молиявий воситалар ва уларнинг ҳолати бўйича ягона манбани тақдим этади, соҳада ўзини-ўзи бошқариш тизимини такомиллаштиришни назарда тутади ва миллий баҳоловчи субъектлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish