Sayt test rejimida ishlamoqda

Сарибаева Дилором Акрамжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Доривор ўсимликлар экстрактлари асосида табиий шифобахш ичимликлар тайёрлаш технологиясини тадқиқ этиш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т2361.
Илмий раҳбар: Зокирова Машхура Содиқжоновна, техника фанлари  бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Маматов Шерзод Машрабжонович, техника фанлари доктори, доцент; Қаршиев Толиб Овлаевич, биология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қушқўнмас (Silybum marianum L.)  ва занжабил (Zīngiber officināle) доривор ўсимликлари экстрактлари асосида табиий шифобахш ичимликлар тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қушқўнмас ўсимлиги уруғини 70 Сда 80 %-ли этил спиртида, 60-80 мин давомида, хом ашё ва экстрагент 1:20 нисбатларда экстракциялаш амалга оширилганда флаволигнанларнинг максимал эриши (28,85 мг/100 мл) исботланган; 
занжабил илдизмевалари дастлаб 30 С-ли сув ҳаммомида 60 мин давомида сувли экстракциялаш ва иккиламчи хом ашёни 80 С -да 80 мин давомида  70% -ли этил спиртида экстракциялаш амалга оширилганда биологик фаол моддалар максимал даражада экстракцияланиши асосланган;
доривор ўсимликлар экстрактларини вакуумда буғлатиш билан концентрат таркибидаги биологик фаол моддалар 49,41 мг/100 мл-гача сақланиши исботланган;
қушқўнмас (Silybum marianum L.)  ва занжабил (Zīngiber officināle) доривор ўсимликлари экстрактлари асосида табиий шифобахш ичимликлар тайёрлаш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Шифобахш ичимликлар ишлаб чиқариш технологияси бўйича олинган натижалар асосида:
қушқўнмас (Silybum marianum) ўсимлиги экстракти олиш технологияси «Янгиқўрғон Агроинвест» МЧЖнинг «2021-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2021 йил 29 ноябрдаги 29-123/11-21-сон маълумотномаси). Натижада, юқори миқдорда биологик фаол моддалар сақлаган концентрат ишлаб чиқариш имконини берган;
занжабил (Zīngiber officinаle) ва қушқўнмас (Silybum marianum) ўсимликлари экстракт ва концентратлари асосида пархез шарбаотлар олиш технологияси «Наманган шарбати» МЧЖ «2021-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2021 йил 29 ноябрдаги 29-123/11-21-сон маълумотномаси). Натижада, биологик ва органолептик кўрсаткичлари юқори бўлган табиий шифобахш ичимлик ишлаб чиқариш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish