Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Комал Самадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тоталитаризм сиёсати шароитида Шароф Рашидов фаолияти ва миллий лидерлик зиддиятлари», 23.00.01 –Сиёсат назарияси ва фалсафаси. Сиёсий таълимотлар тарихи ва методологияси (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ss233.
Илмий раҳбар: Алимардонов Тўлқин Турдиевич, сиёсий фанлар доктор, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08. 
Расмий оппонентлар: Қўчқоров Вахоб Хошимович, сиёсий фанлар доктори, профессор;  Хасанов Отабек Абдурашидович, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори, (PhD)
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тоталитаризм шароитида Ш.Рашидовнинг сиёсий лидерлик фаолиятини ва унинг зиддиятли хусусиятларини тадқиқ этиш доирасида илмий баҳолаш ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тоталитаризм сиёсий шароитида жамиятнинг ўзига хос ғайридемократик жиҳатлари сиёсий плюрализмнинг таъқиқланганлиги, монопол якка ғоя, мафкура ва марказлашган бошқарувга асосланган ягона комунистик партия томонидан бошқарилган жамият эканлиги илмий асослаб берилган;
иттифоқдош республикаларнинг тоталитар тизим шароитида реал ижтимоий, иқтисодий, сиёсий аҳволи советиттифоқи конституциясида белгиланган талаблардан амалда йироқдалиги, жамиятда инсон қадр-қиммати,ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланмаган, миллий қадриятлари қадрсизланган ижтимоий-сиёсий ривожи регрессив натижаларга, таназзулга олиб келган сиёсий тартиботи назарий жиҳатдан очиб берилган;
Ш.Рашидовнинг раҳбарлик давридаги мавжуд қарама-қаршиликлар, зиддиятлар, айрим салбий ҳолатлар ҳукмрон сиёсий тизимнинг ҳосиласи бўлиб, аслида аксарият ҳолатларда миллий лидернинг мақсад-умидлари ва хоҳишига зид бўлганлигини концептуал асосларда ёритиб берилган;
Ш.Рашидовнинг сиёсий лидерлик фаолиятида келажакка оптимистик, прагматик ёндошуви, бошқарувнинг привинтив, сиёсий консенсус усулидан фойдаланганлиги ва мавжуд мураккаб оғир шароитда маълум даражада жамиятни барқарорлигини таъминлашга хизмат қилганлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тоталитар сиёсати шароитида Ш.Рашидов фаолияти ва миллий лидерлик зиддиятини ўрганиш юзасидан олинган илмий натижалар:
Шароф Рашидовнинг раҳбарлик давридаги мавжуд қарама-қаршиликлар, зиддиятлар, айрим салбий ҳолатлар ҳукмрон сиёсий тизимнинг ҳосиласи бўлиб, аслида аксарият ҳолатларда миллий лидернинг мақсад-умидлари ва хоҳишига зид бўлганлигини концептуал асослари борасидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партия 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг ишлаб чиқилишида ҳамда I бандларида  белгиланган мақсад ва вазифаларини амалга ошириш йўлида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Марказий кенгашининг 2021 йил 05 майдаги 04/02-112-сон маълумотномаси). Натижада фуқароларнинг ҳамда ёшларнинг сиёсий онги ва маданиятини ривожлантиришни жадаллаштириш, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик, масъулият фазилатларини шакллантириш ва ёшларда лидерлик кўникмаларини ривожлантириш жараёнларига Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси эътиборини янада кучайтиришга хизмат қилган.
Тоталитаризм сиёсий шароитида жамиятнинг ўзига хос ғайридемократик жиҳатлари сиёсий плюрализмнинг таъқиқланганлиги, монопол якка ғоя, мафкура ва марказлашган бошқарувга асосланган ягона комунистик партия томонидан бошқарилган жамият эканлиги асослар бўйича илмий хулосалардан Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Республика бошқарувининг 2021 йилга мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқарув Кенгашининг 2021 йил 30 апрелдаги 02-02/70-сон маълумотномаси). Натижада, хулосалардан “Нуроний” жамғармаси Республика бошқарувининг 2021 йилга мўлжалланган иш режасида кўрсатилган вазифаларни амалиётда жорий этиш ҳамда фуқароларнинг сиёсий онги ва маданиятини ривожлантиришни жадаллаштириш, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик ва масъулият фазилатларини шакллантиришда “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилган.
Тоталитаризм сиёсий шароитида жамиятнинг ўзига хос ғайридемократик жиҳатлари сиёсий плюрализмнинг таъқиқланганлиги, монопол якка ғоя, мафкура ва марказлашган бошқарувга асосланган ягона комунистик партия томонидан бошқарилган жамият эканлиги аҳамияти билан боғлиқ илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022 йилларга мўлжалланган иш режаси 4,11-бандларини ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2021 йилга мўлжалланган иш режасининг 5-йўналиши 60-62-бандларини ишлаб чиқишда ҳамда “Келажак лидерлари” клуби аъзолари учун семинар-тренинг машғулотларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022 йил 1 апрелдаги 01-03/486-сон ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши 2022 йил 12январдаги 04-13/24-сон маълумуотномалари).Натижада, мазкур тавсия ва илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022 йилларга мўлжалланган иш режаси 4,11-бандларида ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2021 йилга мўлжалланган иш режасининг 5-йўналиши 60-62-бандларида кўрсатилган вазифаларни амалиётда жорий этиш ҳамда ёшларнинг сиёсий онги ва маданиятини ривожлантириш, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик, масъулият фазилатларини шакллантириш ва ёшларда лидерлик кўникмаларини ривожлантиришда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришда хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish