Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанов Дилшод Миркамиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда қайта суғурталашни такомиллаштириш йўллари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt979.
Илмий раҳбар: Баймуратов Турсунбой Махкамбаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қайта суғурталашнинг моҳияти, ҳозирги ҳолати ва мавжуд муаммоларини таҳлил қилиш орқали илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғурта маҳсулотларини риск, риск объекти ва кўрилиши эҳтимол бўлган зарар каби таркибий қисмларига кўра, маркировкалаш таклифи  асосланган;
суғурта ташкилотининг актив (кирувчи) қайта суғурталаш ва пассив (чиқувчи) қайта суғурталаш бўйича ўзаро оптимал нисбатини тўлов қобилиятига мос равишда аниқлаш орқали суғурта бозори сиғимини ошириш механизми таклиф этилган;
миллий суғурта (қайта суғурта) хизматлари бозорида ихтисослашган ўзаро қайта суғурта ташкилоти фаолиятини йўлга қўйишнинг концептуал асослари ишлаб чиқилган  ва амалий жиҳатлари асосланган;
суғурта ташкилотининг тўлов қобилиятини ҳисобга олган ҳолда суммалар эксцеденти асосида рискларни пропорционал қайта суғурталаш таклиф этилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қайта суғурталаш муносабатларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
суғурта маҳсулотларини риск, риск объекти ва кўрилиши эҳтимол бўлган зарар каби таркибий қисмларига кўра, маркировкалаш таклифи “KAPITAL SUG'URTA” акциядорлик жамияти (“KAPITAL SUG'URTA” АЖнинг 2021 йил 4 июндаги 003-сон маълумотномаси), “UZARO” икки томонлама суғурта қилиш матлубот жамияти  томонидан тадбиқ қилинган (“UZARO” икки томонлама суғурта қилиш матлубот жамиятининг 2021 йил 1 июндаги 001-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида “KAPITAL SUG'URTA” АЖда 2020 йил давомида иш юритиш харажатлари 510 млн. сўмга ёки олдинги йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга қисқартиришга эришилган. “UZARO” икки томонлама суғурта қилиш МЖда 2020 йил ва 2021 йилнинг олти ойи давомида иш юритиш харажатларини 240 млн. сўмга ёки олдинги йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга қисқартиришга эришилган;
суғурта ташкилотининг актив (кирувчи) қайта суғурталаш ва пассив (чиқувчи) қайта суғурталаш бўйича ўзаро оптимал нисбатини тўлов қобилиятига мос равишда аниқлаш орқали суғурта бозори сиғимини ошириш механизми таклифи “KAPITAL SUG'URTA” АЖ томонидан қабул қилинган (“KAPITAL SUG'URTA” АЖнинг 2021 йил 4 июндаги 003-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида “KAPITAL SUG'URTA” АЖда ушбу механизм жорий этилиши ҳисобига 2020 йилда 320 млн. сўм микдоридаги маблағ иқтисод қилинишига эришилган;
миллий суғурта (қайта суғурта) хизматлари бозорида ихтисослашган ўзаро қайта суғурта ташкилоти фаолиятини йўлга қўйишнинг таклиф этилган концептуал асослари ва амалий жиҳатлари Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси томонидан қўллашга қабул қилинган (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2021 йил 09 июндаги 64-сонли маълумотномаси). Натижада мамлакатимиз суғурта бозорида жами қайта суғурта мукофотлари ҳажмини 2018 йилга нисбатан 2021 йилда 3,87 баравар, 2022 йилда 5,2 баравар ошишига замин яратувчи концепция ишлаб чиқилган; 
суғурта ташкилотининг тўлов қобилиятини ҳисобга олган ҳолда суммалар эксцеденти асосида рискларни пропорционал қайта суғурталаш таклифи “KAPITAL SUG'URTA” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“KAPITAL SUG'URTA” АЖнинг 2021 йил 4 июндаги 003-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида мазкур акциядорлик жамиятининг 2020 йилда қайта суғурта фаолиятини баҳолаш харажатлари 52 млн. сўмга қисқартирилишига эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish