Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусова Севара Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат-хусусий шериклик асосида инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ва молиялаштиришни ривожлантириш», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt996.
Илмий раҳбар: Мухамедов Фарход Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хусанов Баходир Шералиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат-хусусий шериклиги асосида инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ва молиялаштиришни ривожлантиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун хусусий шерикнинг лойиҳа доирасида оладиган, кафолатланган энг кам даромадини таъминлаш мақсадида қайтарилмаслик шарти билан бюджетдан субсидиялар ажратиш таклиф этилган;
давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерик харажатларини лойиҳа якунига қадар бюджетдан маблағлар ажратиш орқали молиялаштириш фақатгина қиймати 10 млн. АҚШ долларидан юқори бўлган лойиҳалар учун тадбиқ қилиш таклиф этилган;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштиришни такомиллаштириш мақсадида хусусий шерикка Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан кредитлар ажратиш таклиф этилган;
давлат-хусусий шериклик лойиҳасида ташаббускорлар кўламини ошириш мақсадида давлат органи ва хусусий шерик билан бирга хусусий шерик консорциумини ташаббускор сифатида қўшиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Инфратузилма лойиҳаларида давлат-хусусий шериклик амалиётини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун хусусий шерикнинг лойиҳа доирасида оладиган, кафолатланган энг кам даромадини таъминлаш мақсадида қайтарилмаслик шарти билан бюджетдан субсидиялар ажратиш бўйича таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва уларни молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 509-сон Қарорининг 1-иловаси 3-бобида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 14 декабрдаги 46-01/05-32/1181-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2021 йилда давлат бюджетидан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим муассасаларига 930 500 млн. сўм субсидиялар ажратилган;
давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерик харажатларини лойиҳа якунига қадар бюджетдан маблағлар ажратиш орқали молиялаштириш фақатгина қиймати 10 млн. АҚШ долларидан юқори бўлган лойиҳалар учун тадбиқ қилиш бўйича таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва уларни молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 509-сон қарорининг 1-иловаси 2-бобида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 14 декабрдаги 46-01/05-32/1181-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларни давлат шериги ва хусусий шерик билан биргаликда молиялаштиришни амалга ошириш учун 2021-2023 йилларда жами 850 млрд. сўм ажратиш мўлжалланган. Шундан 2021 йилда 200 млрд. сўм ажратилган бўлса, 2022 йилда 300 млрд. сўм ва 2023 йилда 350 млрд. сўм ажратиш режалаштирилган; 
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштиришни такомиллаштириш мақсадида хусусий шерикка Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан кредитлар ажратиш бўйича таклифи Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 11 августдаги “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва уларни молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 509-сон Қарорининг 1-иловаси 5-бобида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 14 декабрдаги 46-01/05-32/1181-сон маълумотномаси). Таклифни амалиётга татбиқ этилиши натижасида хусусий шерик лойиҳани молиялаштириш учун имтиёзли фоиз ставкасида кредит олиш имконига эга бўлган; 
давлат-хусусий шериклик лойиҳасида ташаббускорлар кўламини ошириш мақсадида давлат органи ва хусусий шерик билан бирга хусусий шерик консорциумини ташаббускор сифатида қўшиш таклифи Ўзбекистон Республикасчи Президентининг “Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6218-сонли Фармони бўйича “Йўл харитаси”га чора-тадбир сифатида киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 14 декабрдаги 46-01/05-32/1181-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши орқали давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ташаббус қилишда хусусий шерик сифатида иштирок этувчилар сони ошишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish