Уразметов Кахрамон Каримбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кечпишар шоли навлари ҳосилдорлигига экиш муддати ва меъёрларининг таъсири», 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Qx75.
Илмий раҳбар: Саимназаров Юлдаш Бекмирзаевич, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, PhD.27.06.2017.Qx.12.01.
Расмий оппонентлар: Ботиров Хидир Файзиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Сатторов Махсуд Ахтамович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республиканинг турли минтақаларида кечпишар шоли навларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришни таъминлайдиган мақбул экиш муддати ва меъёрларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республиканинг марказий ва шимолий минтақалар тупроқ-иқлим шароитларида кечпишар шолининг «УзРОС-7-13» ва «Мустақиллик» навларини экиш муддатлари аниқланган;
республиканинг марказий ва шимолий минтақалар тупроқ-иқлим шароитларида кечпишар шоли навларининг экиш меъёрлари ишлаб чиқилган;
марказий ва шимолий ҳудудлари тупроқ-иқлим шароитида кечпишар шолининг «УзРОС-7-13» ва «Мустақиллик» навлари ҳосилдорлигининг тупланиш даражаси ва рўвак кўрсаткичларига коррелятив боғлиқлиги (r=0,96-0,98) аниқланган;
турли муддат ва меъёрларда экилган шолининг тупланиш даражаси ва кўчат қалинлиги ўртасида юқори даражадаги коррелятив боғлиқлик (r=0,98-0,99) мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кечпишар шоли навлари ҳосилдорлиги, экиш муддати ва меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
кечпишар шолининг «УзРОС-7-13» ва «Мустақиллик» навларини етиштиришнинг мақбул агротехнологиялари Тошкент вилоятида 3,6 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 20 октябрдаги 02/21-550 маълумотномаси). Бунинг натижасида «УзРОС-7-13» навидан гектаридан 65 центнер, «Мустақиллик» навидан 75 центнер шоли дони ҳосили етиштирилиб, ҳар бир гектар майдондан 2200 минг сўм фойда олишга эришилган;
кечпишар шолининг «УзРОС-7-13» ва «Мустақиллик» навларини етиштириш агротехнологияси (экиш муддати – май ойининг иккинчи ўн кунлиги, экиш меъёри – 5,0 млн. унувчан уруғ) Хоразм вилоятида 18 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 20 октябрдаги 02/21-550 маълумотномаси). Бунинг натижасида «УзРОС-7-13» навидан 59–65 ц/га, «Мустақиллик» навидан гектаридан 68–72 центнер шоли дони ҳосили олинган ва иқтисодий самарадрлик 47520 минг сўмни ташкил этган.