Sayt test rejimida ishlamoqda

Давронов Шухрат Зухуровичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий суғурта тизимини ташкил этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSс/Iqt348.
Илмий раҳбар: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси,  DSc.20/13.05.2020.I.23/01.
Расмий оппонентлар: Тошматов Шухрат Омонович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор; Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий суғурта тизимини ташкил этишнинг методологик асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илғор хориж тажрибаларига мувофиқ пенсия суғуртаси бадалини тўлаш-дан манфаатдорликни ошириш мақсадида уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтиш асосида ижтимоий суғурта тизими такомиллаштирилган;
давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш ҳамда ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи махсус жамғарма ташкил қилиш таклиф этилган;
коронавирус пандемияси даврида аҳоли бандлигини ошириш ва даромадларини кўпайтириш мақсадида 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сонини 10 фоизга ошириш тавсия этилган;
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш концепцияси лойиҳасининг ишлаб чиқилишида ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари таъминоти тизимини такомиллаштириш зарурлиги асосланган;
ижтимоий суғурта тизимини янада такомиллаштириш, жумладан, “Ижтимоий суғурта тўғрисида”ги Қонун лойиҳасида ижтимоий суғурта тушунчаси, унинг турлари, пенсия, ишсизлик, меҳнатдан майиб бўлганлик ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан боғлиқ суғурта тўловларини амалга оширишга доир молиявий муносабатлар такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ижтимоий суғурта тизимини ташкил этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича  олинган илмий натижалар  асосида:
илғор хориж тажрибалари асосида пенсия суғуртаси бадалини тўлашдан манфаатдорликни ошириш мақсадида уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтиш орқали ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 ноябрдаги аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишнинг устувор масалаларига бағишланган йиғилишида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги 1-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Пенсия жамғармаси томонидан қатъий миқдордаги пенсия тўловлари тўланиши ҳисобига ўртача йиллик 5,6 трлн. сўм миқдорида эркин қолдиқ маблағлари шакллантирилишига эришилган;
давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш ҳамда ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи махсус жамғарма ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5953-сон Фармони иловасининг 4.4-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги 1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат томонидан соҳани молиялаштиришнинг ягона стандартлари ишлаб чиқиб, Давлат бюджети маблағлари, акциз ва атроф-муҳитга зарар келтирувчи ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобидан мажбурий тиббий суғурта жамғармаси маблағларини шакллантириш учун 520 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар йўналтирилган;
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сонини 10 фоизга ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5996-сон ҳамда 2021 йил 11 августдаги «Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6277-сон Фармонларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги 1-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимоясини ошириш ва даромадларини кўпайтириш имконини яратган;
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш мақсадида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги  «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 308-сон Қарорининг 1-бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги 1-сон маълумотномаси). Мазкур ахборот тизимининг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби соддалаштирилиши ва шаффофлиги таъминланиши билан бирга ўртача йиллик ҳисобида 220 млрд. сўм миқдоридаги маблағларнинг иқтисод қилинишига эришилган;
2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш концепцияси лойиҳасининг ишлаб чиқилишида ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари таъминоти тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5953-сон Фармонида ўз аксини топган олинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги 1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши фертил ёшдаги аёлларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари таъминоти учун ўртача йиллик 3,7 трлн. сўм миқдоридаги маблағларнинг мақсадли сарфланишига хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасида ижтимоий суғурта тизимини янада такомиллаштириш, жумладан, «Ижтимоий суғурта тўғрисида»ги Қонун лойиҳасида ижтимоий суғурта тушунчаси, унинг турлари ва амалга ошириш шартлари, пенсия, ишсизлик, меҳнатдан майиб бўлганлик, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан боғлиқ суғурта тўловларини амалга оширишга доир молиявий муносабатларни такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5953-сон Фармони иловасининг 4.4-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги 1-сон маълумотномаси). Натижада ижтимоий суғурта тушунчаси, унинг турлари, пенсия, ишсизлик, меҳнатдан майиб бўлганлик ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан боғлиқ суғурта тўловларини амалга оширишга доир молиявий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish