Sayt test rejimida ishlamoqda

Холбадалов Уткиржон Шокиржоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришда солиқ имтиёзларини такомиллаштириш йўналишлари», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1322.
Илмий раҳбар: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Исламкулов Алимназар Худжамуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Комолов Одилжон Сайфуддинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туризм соҳасини ривожлантиришда солиқ имтиёзларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвестицион солиқ имтиёзлари ва солиқ «таътил»лари солиқ чегирмаларига қараганда юқори самарадорликка эгалиги асосланган ҳамда соҳага хорижий мутахассисларни жалб қилишда самарали бўлган солиқ «таътил»и муддатини узайтириш таклиф қилинган;
туризм соҳаси субъектлари учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ имтиёзининг бекор қилиниши солиқ юкини оширганлиги асосланган ҳамда жойлаштириш воситалари, туроператорлар ва умумий овқатланиш нуқталари учун қўшилган қиймат солиғи пасайтирилган ставкасини қўллаш таклиф этилган;
туризм соҳасидаги солиқ имтиёзларининг манзиллилигини таъминлаш мақсадида, туроператорлардан фарқли равишда тургагентларга юридик шахс ташкил этмасдан фаолият олиб бориш ҳуқуқини бериш ҳамда улар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммасини камайтириш таклиф қилинган;
туризм соҳасида амалдаги ва таклиф этилган солиқ имтиёзларини қўллашни инобатга олган ҳолда соҳа мақсадли кўрсаткичларининг 2030 йилгача бўлган узоқ муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Туризм соҳасини ривожлантиришда солиқ имтиёзларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
инвестицион солиқ имтиёзлари ва солиқ «таътил»лари солиқ чегирмаларига қараганда юқори самарадорликка эгалигининг асосланганлиги ҳамда соҳага хорижий мутахассисларни жалб қилишда самарали бўлган солиқ «таътил»и муддатини узайтириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПҚ–4755-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 06/04-02-32/1487-сон ҳамда Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 25 майдаги 03-15/1755-сон маълумотномалари). Натижада, 2020 йилнинг иккинчи ярмида жами 1305,5 млн. сўм ҳажмидаги солиқ имтиёзлардан фойдаланган ҳолда 14 та жойлаштириш воситалари томонидан 30 нафарга яқин хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва фаолият юритиши таъминланган;
туризм соҳаси субъектлари учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ имтиёзининг бекор қилиниши солиқ юкини оширганлиги асосланганлиги ҳамда жойлаштириш воситалари, туроператорлар ва умумий овқатланиш нуқталари учун қўшилган қиймат солиғи пасайтирилган ставкасини қўллаш бўйича таклифи Туризм соҳаси субъектларини солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 25 майдаги 03-15/1755-сон маълумотномаси). Натижада, туризм соҳасини ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш учун солиқ тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилашга доир ишлаб чиқилган таклифларни бойитишга имкон берган;
туризм соҳасидаги солиқ имтиёзларининг манзиллилигини таъминлаш мақсадида, туроператорлардан фарқли равишда тургагентларга юридик шахс ташкил этмасдан фаолият олиб бориш ҳуқуқини бериш ҳамда улар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммасини камайтириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-5969-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 14 июлдаги 04/5-05-35-сон ҳамда Молия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 06/04-02-32/1487-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида, Ўзбекистонда фаолияти лицензияланадиган 1200 тадан ортиқ туроператорлар икки фаолият турига, яъни юридик шахс мақомидаги туроператор ва жисмоний шахс бўлган турагентларга ажратилган ҳамда турагентларнинг жисмоний шахс сифатида солиқ юкини камайтириш имкониятини яратган;
туризм соҳасида амалдаги ва таклиф этилган солиқ имтиёзларини қўллашни инобатга олган ҳолда ARIMA модели асосида ишлаб чиқилган соҳа мақсадли кўрсаткичларининг 2030 йилгача бўлган узоқ муддатли прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармони билан тасдиқланган «2019 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепцияси»да белгиланган вазифалар ижросини мониторингида фойдаланиш учун қабул қилинган ҳамда коронавирус пандемиясидан кейинги даврда соҳанинг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда қўлланган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 25 майдаги 03-15/1755-сон маълумотномаси). Натижада, коронавирус пандемиясидан кейинги туризм соҳасини ривожлантириш мақсадли кўрсаткичлари прогнозлаштирилган ва белгиланган кўрсаткичларни такомиллаштириш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish