Sayt test rejimida ishlamoqda

Павлова Вероника Юрьевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Геофизик усулларини комплекслаш асосида грунт шароитларини ва гидротермал тизимларнинг чиқиш-пасайиш зоналарини ўрганиш (Камчатка мисолида)», 04.00.06 - Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/GM104.
Илмий раҳбарлар: Умурзаков Рахимжан Абдуразакович, геология-минералогия фанлари доктори; Делемень Иван Федорович, геология-минералогия фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Сейсмология институти, DSc.02/30.12.2019.GM/FM.97.01.
Расмий оппонентлар: Раджабов Шухрат Сайфуллаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Абдуллаев Шавкат Хадияевич, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: георадиолокация ва каротаж усулларини комплекс қўллаш ҳамда материалларни талқин қилиш методикасини ишлаб чиқиш асосида грунт шароитларини ва гидротермал тизимларнинг чиқиш-пасайиш зоналарини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Камчатка шароитида георадиолокацион усуллар ёрдамида табиий ётишидаги грунтларнинг контраст электрофизик хусусиятлари аниқланган ҳамда улар асосида кесимнинг литологик таркиби ва сувланганлик даражаси аниқланган;
Камчатка шароитида грунт хусусиятларини ва гидротермал манбаларнинг чиқиш-пасайиш зоналарини баҳолаш комплекс геофизик методларнинг оптимал турлари аниқланган;
георадиолокация, гамма-каротаж ва хусусий қутбланиш потенциаллари комплекс маълумотлари ёрдамида гидротермал системаларнинг гидрогеологик ҳолати баҳоланган;
гидротермал системаларнинг чиқиш-пасайиш зоналарининг тузилишини ва муҳандислик-геологик хусусиятларини комплекс баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Геофизик методларини грунт шароитларини ҳамда гидротермал системаларни баҳолаш учун ишлаб чиқилган оптимал комплексини қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
геофизик кузатув параметрларини танлаш ва маълумотларни комплекс талқин қилиш методикаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожданиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 18 июндаги 02-02/3567-сон маълумотномаси). Натижада, грунтлар шароитларини баҳолашда радарограммаларни талқин қилиш аниқлигини ва ишончлилигини ошириш имконини берган;
физик шовқинлар фонида фойдали геофизик сигналларни ажратиш ҳамда радарограммаларда нуқтали ва чўзиқ объектлар мезонларининг маълумотлилигини ошириш методикаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 18 июндаги 02-02/3567-сон маълумотномаси). Натижада, қурилиш майдонларида олиб бориладиган муҳандислик геофизик ўлчовларининг аниқлиги ҳамда георадар фацияларни ажратиш ишончлилиги ошириш имконини берган;
геофизик усулларнинг комплекс қўлллаш методикаси ҳамда грунтларнинг тузилиши ва шароитлари бўйича олинган маълумотлар Геопульс Илмий Инновацион Марказ МЧЖнинг ишлаб чиқариш жарёнига жорий қилинган (Геопульс Илмий Инновацион Марказ МЧЖнинг 2021 йил 29 июндаги 629/06-01-сонли маълумотномаси). Натижада, Петропавловск-Камчатск шаҳридаги қурилиш-лойиҳалаш ишларида иншоотларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish