Sayt test rejimida ishlamoqda

Кучкаров Кахрамон Исраиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистон Республикаси сейсмик кузатувлар тармоғининг самарадорлигини баҳолаш», 04.00.06 - Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/FM667.
Илмий раҳбарлар: [Артиков Турдали Усманалиевич], физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сейсмология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Сейсмология институти, DSc.02/30.12.2019.GM/FM.97.01.
Расмий оппонентлар: Туйчиев Ахмаджан Исмаилович, физика-математика фанлари доктори; Алимухамедов Илхом Мизратович, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Республикада сейсмик хавфсизликни таъминлашга қаратилган муаммоларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси сейсмик кузатув тармоғининг самарадорлигини баҳолаш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли хил энергияга эга бўлган зилзилалар учун грунтларнинг тебраниш тезлиги ва уларнинг спектрал амплитудаларини масофа бўйича сўнишини янги минтақавий боғлиқликлари аниқланган;
зилзилаларни қайд этишнинг қуйи чегарасини магнитудалар орқали ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
амалдаги сейсмологик кузатув тармоғининг зилзилаларни қайд этиш имкониятлари ҳамда зилзилаларнинг координаталари, чуқурлиги ва ўчоқдаги вақтни аниқлашдаги хатоликлар баҳоланган;
Республикадаги регионал сейсмик станцияларининг самарадорлиги баҳоланган;
Республикадаги регионал сейсмик кузатувлар тармоғи такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбекистон Республикаси сейсмик кузатувлар тармоғининг самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турли интенсивликдаги сейсмик таъсирни масофа бўйича сўнишини грунтларнинг тезлиги орқали ифодаланган янги эмпирик қонуниятлари Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2021 йил 30 октябрдаги 2/4/32-3036-сон маълумотномаси). Натижада, республикамиз ва унга чегарадош бўлган ҳудудларда содир бўладиган зилзилалар кучини (магнитудаларда) ҳисоблаш аниқлигини оширишга хизмат қилган;
сейсмик станциялар тармоғининг кучсиз зилзилаларни қайд этиш имкониятини баҳолаш ҳамда сейсмик кузатувлар тармоғи бўйича зилзилалар координаталари, чуқурлиги ва зилзила ўчоғи вақтини аниқлашдаги хатоликларни ҳисоблаш натижалари Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2021 йил 30 октябрдаги 2/4/32-3036-сон маълумотномаси). Натижада, Республика ва унга чегарадош ҳудудларда содир бўлаётган зилзилалар параметрларини аниқлашдаги хатоликларни камайтириш имконини берган;
сейсмик кузатувлар тармоғини баҳолаш натижасида 40 та сейсмик станциядан самарадорлиги юқори бўлган 26 та станциялар ажратиб олиниб, қўшимча станция очиш ҳисобига такомиллаштирилган сейсмик кузатувлар тармоғи Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2021 йил 30 октябрдаги 2/4/32-3036-сон маълумотномаси). Натижада, зилзилалар параметрларини юқори аниқликда топиш ҳамда Ғарбий Ўзбекистон ҳудуди учун кучсиз зилзилаларни қайд этиш имкониятини икки баробарга ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish