Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимова Шодияхон Абраровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Кўмир саноати иккиламчи ресурслари билан модификацияланган импорт ўрнини босувчи литий сурков мойларини олиш», 02.00.08 – Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1707.
Илмий раҳбар: Арсланов Шарафутдин Султанович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Олим Рустамович, техника фанлари доктори, профессор; Хамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пластик сурков мойларнинг мақбул таркиблари ва қайта тикланган ишлатилган мотор мойлар ҳамда тўлдирувчи сифатида кўмир саноатининг иккиламчи ресурсларидан фойдаланиб уларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлатилган мотор мойларини намлик, тўйинмаган углеводородлар, олтингугуртли ва азотли бирикмалардан тозалашда бентонитнинг фракцион таркиби  0,073-0,25 мм ва ҳарорат интервали 80-120°С бўлган мақбул режим аниқланган; 
литий сурков мойларининг қайта тикланган ишлатилган мой ҳамда базавий мойнинг 30:70 нисбати ва  дисперс муҳитнинг дисперс фазасига 80:20 нисбатидан ташкил топган энг мақбул таркиби ишлаб чиқилган;
тўлдирувчи сифатида турли дисперсликдаги ва 4% концентрацияли графитдан фойдаланиш орқали литий сурков мойларининг триботехник хусусиятларини оширишнинг принципиал имконияти исботланган;
шикастланиш шароити муддати чекланган бўлганда сурков мойларидан фойдаланишда графит қўшимчаларининг дисперслилиги “металл-мой-металл” учлиги ишқаланишининг триботехник хусусиятларига деярли таъсир кўрсатмаслиги, мой узоқ вақт давомида ишлатиладиган ишқаланиш узелларида эса графитнинг майда дисперсли қўшимчалари эскиришга қарши хусусиятларнинг юқори даражада бўлишини кафолатлаши аниқланган;
литий сурков мойларини ишлаб чиқаришнинг мавжуд технологик схемаси кўндирма ва тўлдирувчиларни тайёрлаш учун қўшимча қурилмани қўшиш билан модернизацияланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ишлатилган мотор мойларини регенерациялаш ва кўмир саноатининг иккиламчи ресурсларидан фойдаланиб литий сурков мойлари олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дисперс муҳит сифатида ишлатилган мотор мойлари ва тўлдирувчи сифатида майда дисперсли графит қўлланилган литий сурков мойлари “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖнинг бурғилаш устуни кронблокининг тебратиш подшипникларида мойлаш учун амалиётга жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил 6 сентябрдаги 04-17-5/130-сон маълумотномаси). Натижада, юқори эксплуатацион хусусиятлари туфайли эскиришга чидамлилик ошган, ишқаланиш камайган, энергия сарф-ҳаражатлари қисқарган ва сезиларли тежамкорликка эришиш имконини берган;
кўмир саноати иккиламчи ресурслари билан модификацияланган литий сурков мойлари “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖнинг бурғилаш устуни кронблокининг тебратиш подшипникларини мойлаш учун амалиётга жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил 6 сентябрдаги 04-17-5/130-сон маълумотномаси). Натижада, реологик хусусиятлар ишқаланиш зонасига оптимал миқдордаги пластик сурков мойининг етиб боришини таъминлаган, ишқанашувчи қисмларнинг эскириши 5-15% га камайган, хизмат муддатини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish