Қудайбергенов Адилбай Абатбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Йирик магистрал каналларнинг сув ресурсларини тақсимлаш жараёнини оптимал бошқариш (Дўстлик магистрал канали мисолида)», 05.01.02 – Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т1799
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кабулов Анвар Василович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.13/30.12.2021.T.142.01.
Расмий оппонентлар: Джуманов Жамолжон Худойқулович, техника фанлари доктори, профессор; Кабильджанов Александр Сабитович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сувдан фойдаланувчи истеъмолчиларга сув ресурсларини етказиб бериш мониторинги ва оптимал бошқариш усуллари асосида магистрал каналларда сувни самарали тақсимлашнинг моделлари, алгоритмлари ва дастурий воситаларини ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
йирик магистрал канал қисмлари ва унинг ён ирмоқларидаги сув сарфи ва сув сатҳининг фактик ўзгаришларини ҳисобга олиб, сув ресурслари тақсимотини оптимал бошқаришнинг сифат мезонлари ишлаб чиқилган;
масса ва импульс сақланиш қонунлари асосида йирик магистрал каналларнинг сув ресурсларини тақсимлаш жараёнини оптимал бошқаришнинг математик моделлари ишлаб чиқилган;
йирик магистрал каналларни бошқариш тизимлари учун канал қисмларининг сув сарфи ва сатҳларини ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларини оптимал тақсимлашнинг зарурий шартлар ишлаб чиқилган;
йирик магистрал каналлар сув ресурсларини оптимал тақсимлашнинг зарурий шарти асосида оптимал бошқариш масаласини сонли ечишнинг усуллари, алгоритмлари ва дастурий воситаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Сувдан фойдаланувчиларни сув ресурслари билан таъминлашда ирригация тизими каналларида сувни оптимал тақсимлашни бошқариш бўйича олинган натижалар асосида:
ирригация тизими каналларида сувни етказиб беришни оптимал бошқаришнинг сифат мезонлари, ҳисоблаш алгоритмлари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «Кизкеткен-Кегейли» ирригация тизими бошқармаси объектларига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 31 августдаги 03/03-3-323-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида амалга оширилган ҳисоблаш алгоритмлари каналларнинг сув чиқарувчи гидротехник иншоотларининг самарадорлигини 5-7% га ошириш имконини берган;
сувнинг беқарор ҳаракатини ифодаловчи математик моделлардан Сен-Венаннинг хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар системаси билан берилган оптимал бошқаришнинг масаласини градиент усуллари ёрдамида ечишнинг алгоритмлари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Кегейли тумани ирригация бўлими каналларида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 31 августдаги 03/03-3-323-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ирригация тизими каналларида сувни тақсимлашни оптимал бошқаришда сув ресурсларининг йўқотишларини 5 7% гача камайтириш ҳисобига экин майдонларининг вақтида суғориш самарадорлигини ҳамда олинадиган ҳосил сифатини ошириш имконини берган;
сувнинг беқарор ҳаракатини ифодаловчи математик моделлардан Сен-Венаннинг хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар системасини такомиллаштирилган сонли ечишнинг усуллари ва ҳисоблаш алгоритмлари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «Қуаниш-жарма» ирригация тизими бошқармаси объектларига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 31 августдаги 03/03-3-323-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган ҳисоблаш алгоритми истеъмолчиларни сув билан таъминлашда ирригация тизими каналларида сув ресурсларини йўқотишларини 7 10% гача камайтириш ҳамда экин майдонларини суғоришнинг самарадорлигини 5% гача ошириш имконини берган.