Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Мухтасар Абдулла қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек ва Америка бадиий асарларида умуминсоний қадриятлар ва уларнинг таржимада қайта яратилиши”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.РhD/Fil61. 
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10. 
Расмий оппонентлар: Джусупов Нурсултан Маханбет улы, филология фанлари доктори, доцент; Отажонова Дилдор Бахтияровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).  
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва америка адабиётидан таржима қилинган асарларда инсонпарварликка оид бўлган сўз, сўз бирикмаси ва ибораларнинг таржимада берилиши, ўзбек тилидан инглиз тилига ва, аксинча, инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилинган асарлар асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўзбек ва америка адабиёти мисолида меҳмондўстлик, халқпарварлик, инсонийлик, эзгулик, тенглик, тенгҳуқуқлилик, бирдамлик ва биродарлик каби хислатлар умуминсоний қадриятлар сифатида ҳар қандай жамият ижтимоий ва маънавий тараққиётнинг зарурий маҳсули эканлиги, у муайян бир даврнинг маънавий мағзи ҳамда жамият ижтимоий-сиёсий манзарасини акс эттириши асосланган;
таржимада умуминсоний қадриятларни қайта яратишда адабий ёндашув стратегияси бадиий асарнинг мазмуни ва шаклини ҳисобга олган ҳолда таржима қилиш мезонларига, лингвистик таржима аниқлик ва адекватлик мезонларига, герменевтик ёндашув “тушуниш” ва “талқин қилиш” мезонларига таяниши исботланган;
ўзбек адабиёти намуналарининг инглиз тилига тўғридан-тўғри ва билвосита рус тили орқали ўгирилган таржималарида меҳмондўстлик, бағрикенглик, халқпарварлик, бирдамлик ва биродарлик каби ўзбекона хислатларнинг қайта яратилишида ибора, клише, фразеологик бирлик ва бошқа хос иборалар орқали берилиши мақсадга мувофиқлиги исботланган; 
ўзбек-инглиз ва инглиз-ўзбек таржима амалиётида бадиий асар матннинг аслиятга монанд қайта яратилишидаги маъно ва мазмун мослиги баъзи ҳолатларда қайд этилган бўлса-да, таржима матнида ўгирилиши қийин бўлган лексема ва бирикмаларнинг нотўғри берилиши ёки тушуриб қолдирилиши таржимоннинг ўзбек менталитетини билмаслиги, реалияларнинг асл моҳиятини англамаслиги ҳамда қадрият сифатида ўрганилмаганлиги туфайли содир бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва америка бадиий асарларида умуминсоний қадриятлар ҳамда уларнинг таржимада қайта яратилишини тадқиқ қилиш доирасида олинган натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:  
ўзбек ва америка адабиёти мисолида меҳмондўстлик, халқпарварлик, инсонийлик, эзгулик, тенглик, тенгҳуқуқлилик, бирдамлик ва биродарлик каби хислатлар умуминсоний қадриятлар сифатида ҳар қандай жамият ижтимоий ва маънавий тараққиётнинг зарурий маҳсули эканлиги, у муайян бир даврнинг маънавий мағзи ҳамда жамият ижтимоий-сиёсий манзарасини акс эттириши ҳамда таржимада умуминсоний қадриятларни қайта яратишда адабий ёндашув стратегияси бадиий асарнинг мазмуни ва шаклини ҳисобга олган ҳолда таржима қилиш мезонларига, лингвистик таржима  аниқлик ва адекватлик мезонларига, герменевтик ёндашув “тушуниш” ва “талқин қилиш” мезонларига таянишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамиятига берилган Давлат гранти 56-01/10 “Тарихий ёдгорликлар тарғиботида Ўзбекистон зиёратгоҳлари каталогининг (беш тилли) инновацион имкониятлари” доирасида бажарилган “Ўзбекистон зиёратгоҳлари ва муқаддас қадамжолари” каталогини таржима қилишда фойдаланилган (“Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамиятининг 2021 йил 18 октябрдаги 077-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек халқининг урф-одатлари ва маданияти ўзбек маданиятига боғлиқ сўз ва ибораларни изоҳ ҳамда қўшимча маълумотларини бериш билан бирга уларнинг инглиз тилидаги аналогларини эмас, айнан миллий колоритни англатувчи сўзларни транслитерация, транскрипциясини ҳам бериш орқали ўгириш мақсадга мувофиқлиги юзасидан далилланган илмий янгилиги ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилишда самарадорликка эришишга сабаб бўлган; 
ўзбек адабиёти намуналарининг инглиз тилига тўғридан-тўғри ва билвосита рус тили орқали ўгирилган таржималарида меҳмондўстлик, бағрикенглик, халқпарварлик, бирдамлик ва биродарлик каби ўзбекона хислатларнинг қайта яратилишида ибора, клише, фразеологик бирлик ва бошқа хос иборалар орқали берилиши мақсадга мувофиқлигига оид хулосалардан Эрасмус+ дастурининг 585845-EPP-I-2017-I-ES-EPPKA2-CBHT-JP “Development of the interdisciplinary master program on Computational Linguistics at Central Asian Universities: Class” грант лойиҳасида  фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2021 йил 23 октябрдаги 01/10-11-6731-сон маълумотномаси). Натижада, таржимада нафақат сўзма-сўз ўгириш, контекстуал таржима ёки эквивалентларини бериш орқали амалга оширилиши лойиҳа доирасида зарур бўлган муҳим ёзишмалар, конференция материаллар таржимасининг адекватлигига эришишда муҳим ўрин эгаллаши кўзга ташланган; 
ўзбек-инглиз ва инглиз-ўзбек таржима амалиётида бадиий асар матннинг аслиятга монанд қайта яратилишидаги маъно ва мазмун мослиги баъзи ҳолатларда қайд этилган бўлса-да, таржима матнида ўгирилиши қийин бўлган лексема ва бирикмаларнинг нотўғри берилиши ёки тушуриб қолдирилиши таржимоннинг ўзбек менталитетини билмаслиги, реалияларнинг асл моҳиятини англамаслиги ҳамда қадрият сифатида ўрганилмаганлиги туфайли содир бўлишига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалининг  2021 йил 18 августда эфирга  узатилган “Мавзу” ва “Тақдимот” кўрсатувлари сценарийларни ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 18 август 02-14-1324-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинлар умуминсоний қадриятларга оид сўзларнинг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг таржимада қайта яратилишига оид ҳамда қиёсий адабиётшунослик борасидаги билимлари ошишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish