Sayt test rejimida ishlamoqda

Еон Сангҳеумнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Ўзбек тилида модал маъноли кўмакчи феъллар ва уларнинг корейс тилида ифодаланиши”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fil1512.
Илмий раҳбар: Рихсиева Гулчеҳра Шовкатовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.2019.Fil/Таr.21.01.
Расмий оппонентлар: Усмонова Шоира Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор; Каланова Дилноза Темуровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги модал маъноли кўмакчи феълларни, уларнинг корейс тилидаги муқобил шакллари, ифодаланиш усулларини қиёсий аспектда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилида модал маъно ифодаловчи кўмакчи феълларни корейс тилидаги кўмакчи феъллар билан қиёслаш орқали уларнинг корейсча кўмакчи феъл, кўмакчи сифат, мустақил феъл каби муқобил шаклларига тўғри келиши исботланган;
ўзбек тилида модал маъно ифодаловчи 13 та кўмакчи феълнинг боғланиш воситасига кўра -(и)б ва -а, й билан қўлланиши бўйича ажратилиб, корейс тилидаги -아/어, -고, -지, -게 каби воситалар билан боғланган муқобил шакллар орқали ифодалаш тўғрилиги далилланган;
ҳар икки тилнинг агглютинатив тил гуруҳига киришига алоқадор тарзда бутунлай кўмакчи феълга айланган бирорта феълнинг мавжуд эмаслиги, “етакчи феъл + кўмакчи феъл” шаклида, аффикслар орқали бирикиб, кетма-кет қўлланиши каби универсалияларнинг мавжудлиги аниқланган;
ўзбек тилида инкор шаклида қўлланган модал маъно ифодаловчи кўмакчи феъллар корейс тилида асосан -지 воситасида боғланиб, ўзи инкор маънони билдирадиган 않다, 말다 каби кўмакчи феъллар билан ифодаланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида модал маъно ифодаловчи кўмакчи феъллар ва уларнинг корейс тилида ифодаланишини тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ол кўмакчи феъли равишдошнинг -а, -й аффикслари орқали ясалган турларининг қўлланилиши ҳақидаги фикр ва мулоҳазалардан ОТ-Ф1-78 рақамли “Ҳозирги глобаллашув даврида ўзбек тили, унинг тарихий тараққиёти ва истиқболлари (ўзбек тили вазифавий услублари таҳлили асосида)” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (ЎзР ФA Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг 2021-йил 17-декабрдаги 175-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тили луғат таркиби тараққиёти ҳақидаги назарий фикрларнинг далилланиш даражаси ортган;
ўзбек тилидаги кўмакчи феълларнинг семантик-синтактик ва прагматик хусусиятлари ҳақидаги назарий қарашлардан Корея Республикаси Ҳанкук чет тиллари университети Марказий Осиё кафедрасида ўқув дастури бўйича олиб борилаётган “Ўрта босқич ўзбек тили грамматикаси”, “Ўрта босқич ўзбек тилида сўзлашув”, “Юқори босқич ўзбек тили” фанлари бўйича маъруза ва амалий машғулотларнинг назарий ва амалий жиҳатдан бойишига хизмат қилган. Шунингдек, Корея Республикаси томонидан қўллаб-қувватлаган CFL (Махсус хорижий тиллар таълими) дастури доирасида кафедра томонидан қишки ва ёзги таътил даврида ўтказилаётган “Ўзбек тили” интенсив курсларини ўқитишда ҳамда дарслик ва ўқув қўлланмалар яратишда фойдаланилган (Корея Республикаси Ҳанкук чет тиллар университетининг 2021 йил 8 ноябрдаги маълумотномаси). Натижада хорижий талабалар учун мураккаб ҳисобланган “Кўмакчи феъллар” мавзусини ёритиш ва бу категориянинг талабалар томонидан қулай ўзлаштирилишида ёрдам берган;
ўзбек ва корейс тилларида кўмакчи феълларнинг ўзига хос хусусиятлари ва фарқли жиҳатларига оид илмий-назарий хулосалардан Корея Республикаси элчихонаси қошидаги Корея Республикаси Таълим маркази дарсликларини яратишда фойдаланилган (Корея Республикаси элчихонаси қошидаги Корея Республикаси Таълим марказининг 2021 йил 10 ноябрдаги КЕC-21-119-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон Республикасида корейс тили ўқитувчиларини тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш дастурларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish