Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжибекова Юлдуз Маратовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош ва бўйин сaрaтонининг нурли ташхислашда aнaтомик вa функционaл КТ вa МРТларнинг қўлланилиши» 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Tib340.
Илмий раҳбар: Икрамов Адхам Ильхамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Даутов Таирхан Бекполатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон); Юсупалиева Гулнора Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори доцент; Мухаммедаминов Шухрат Каримджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Постдиплом таълим олиш Россия тиббиёт академияси (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп параметрли КТ ва МРТ ёрдамида анатомик ва функционал тасвирларни шакллантириш орқали бош ва бўйин ўсмаларининг босқичини ташхислашни такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бош ва бўйин саратони ташхисида КТ ва МРТ самарадорлиги сифатли тасвирни таҳлил қилишда комплексдан фойдаланиш исботланган: контури ва тузилиши, периневрал тарқалиши, лимфа тугунларини жалб қилиниши ва тасвирни миқдорий таҳлил қилиш: ўсмадаги сув молекулаларининг ўлчанган диффузия коэффициентини ва ўсманинг фазовий гетерогенлиги «текстур индексини» аниқланган;
бош ва бўйин ўсмалари периневрал тарқалиш ташхисида, КТ ва МРТ маълумотларидан суяк канали ва нерв тешиклари кенгайиш белгилари аниқланган, шунингдек нервларнинг ёг тўқималарининг инфилтрация булиши исботланган;
МРТ текширувида бош ва бўйиннинг хавфсиз ва хавфли ўсмалари ўртасида дифференциал ташхис утказиш учун диффузияни рестрикция белгисини аниқлашда Т1, Т2 вазнли тасвирлар ва диффузион вазнли тасвирлардан фойдаланиш исботланган;
ўсимта хафсизлиги даражасини аниқлаш учун: G1, G2, G3, G4, гетерогенликнинг ягона интеграл курчаткичи - «эхтимоллик индекси» ни аниқлаш билан ўсимтанинг КТ ва МРТ тасвирларининг текшурув тахлилидан фойдаланиш, шу жумладан ўсимта дискриминацияси башоратчи сифатида исботланган; 
бош ва буйиннинг хавфсиз ва хавфли ўсмаларини ташхислашда функционал МРТнинг аниқлиги биринчи марта ўлчанган диффузия коэффициентининг бирлашиши билан исботланган: ўсимтанинг ҳужайра зичлигини ва ўсимтанинг фазовий гетерогенлигини «текстур индекси» чегара кийматидан юкори еки пастрокдан аникланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бош ва бўйин сaрaтонининг нурли ташхислашда aнaтомик вa функционaл компьютер ва магнит резонанс томографияларнинг қўлланилишини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бош ва бўйин сaрaтонининг нурли ташхислашда aнaтомик вa функционaл компьютер ва магнитли резонанас томографияларнинг қўллашга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Бош ва бўйин ўсмасини босқичма-босқич аниқлашда компьютер томографияси ва магнит-резонанс томография» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 августдаги 8н–з/277–сон маълумотномаси). Натижада бош ва бўйин сaрaтонининг нурли ташхислашда aнaтомик вa функционaл компьютер ва магнит резонанс томографияларнинг қўллаш орқали касалликни эрта ва аниқ ташхислаш ва беморларни даволашнинг самарадорлигини ошириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
бош ва бўйин сaрaтонининг нурли ташхислашда aнaтомик вa функционaл компьютер ва магнит резонанс томографияларнинг қўлланилишини такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Бурун ва бурун ён бўшлиқлари ўсмасини тасвирлаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7  августдаги 8н–д/277–сон маълумотномаси). Натижада бурун ва бурун ён бўшлиқлари ўсмасини тасвирлаш усуллари орқали соҳасида саратонини эрта ташхислаш ва хавфли ўсмаларнинг местазланишини олдини олиш, беморларни умр давомийлигини ошириш, соҳанинг функционал ҳолатини тиклаш орқали даволаш тизимини ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
Бош ва бўйин сaрaтонининг нурли ташхислашда aнaтомик вa функционaл компьютер ва магнит резонанс томографияларнинг қўлланилишини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятлари филиалларнинг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 05 апрелдаги 8н–д/127–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши бош ва бўйин ўсмаси ташхисотида тасвирлаш усулларидан фойдаланишни асослаш билан олинган натижалар ташхисот тактикасини оптималлаштириш, тўқималарни таҳлил қилиш кўрсаткичларининг башоратлаш қиймати юқори даражада дифференциацияланган ўсма билан хастланган беморларни ўртача, паст ва ажратилмаган ўсмалари бўлган беморлардан фарқлашда AУC CТ ROC-эгри - 0,84 ва МРИ ROC-эгри 0,81 қийматининг ўрни ва  терапевтик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, операция кўламини аниқлаштириш, шунингдек, ўсма касалликларини метастаз беришини камайтириш, бош ва бўйин ўсмасининг қайталаниши ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish