Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайпов Садулла Турсинбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта асрлар Хоразм сирланмаган сополлари (IX-XIV асрлар)”. 07.00.06 - Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tar786.
Илмий раҳбар: [Кдырниязов Мухаммад-Шариф], тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSc.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Муталибжон, тарих фанлари доктори; Қудратов Солижон Сулаймонович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ривожланган ўрта асрлар даври Жанубий Оролбўйи ва Хоразм воҳаси сирланмаган сопол мажмуалари асосида ҳунармандчиликдаги маҳаллий инновациялар, ихтисослашув ва маданий интеграцияларни очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Миздахқон, Пулжай ва Жампикқала ёдгорликларидан IХ-ХIV асрларга тегишли катта миқдордаги сопол буюмларининг техник-типологик даврлаштирилиши асосида Жанубий Оролбўйи ҳудуди кулолчилик мажмуаларининг IХ-ХI, ХII ва ХIII-ХIV аcрларга тегишли эканлиги исботланган;
Миздахқон ёдгорлигида топилган сирланмаган қора жилоли сопол буюмларида катта ва кичик вариантларга эга бўлган цилиндрсимон ва ярим сферали идиш турлари мавжудлиги аниқланиб, ривожланган ўрта асрлар даври Хоразм кулолчилик маданиятида маҳаллий анъаналарнинг шаклланганлиги далилланган;
Миздахқон ёдгорлиги сирланмаган сопол буюмларини ишлаб-чиқаришда қўлланилган хумдонларнинг тузилиши, турлари ва сопол маҳсулотларининг турличалиги асосида ривожланган ўрта асрлар даври Жанубий Оролбўйи кулолчилик ҳунармандчилигида ихтисослаштирилган устахоналар ёки “корхона”ларга ўтиш жараёни аниқланган;
Миздахқон, Пулжай ва Жампикқала ёдгорликлари ошхона идишларидаги геометрик ва хочсимон шакллар ҳамда ўсимликсимон босма безаклар асосида ўрта асрлар даври Жанубий Оролбўйи ва Хоразм шаҳарлари кулолчилик маҳсулотларининг Мовароуннаҳр, Жанубий Қозоғистон, Шимолий Хуросон ва Шарқий Европанинг Қора денгиз ва Қўйи Волга бўйи ҳунармандчилиги маҳсулотлари билан ўзаро маданий-технологик интеграцияси мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўрта асрлар Хоразмининг сирланмаган сополлари (IХ-ХIV асрлар)” мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида: 
Миздахқон, Пулжай ва Жампикқала ёдгорликларидан IХ-ХIV асрларга тегишли катта миқдордаги сопол буюмларининг техник-типологик таснифланиши ва даврлаштирилиши асосида Жанубий Оролбўйи ҳудуди кулолчилик мажмуаларининг IХ-ХI, ХII ва ХIII-ХIV аcрларга тегишлилигига оид хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Давлат тарихи ва маданияти музейи экспозициясини ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 15 сентябрдаги 368-сон маълумотномаси). Натижада музейга ташриф буюрувчи сайёҳларга Жанубий Оролбўйи кулолчилиги тарихига доир ишончли маълумотларни бериш имконияти яратилган;
Миздахқон ёдгорлиги сирланмаган қора жилоли сопол буюм мажмуаларида катта ва кичик вариантларга эга бўлган цилиндрсимон ва ярим сферали идиш турларининг аниқланиши асосида ривожланган ўрта асрлар даври Хоразм кулолчилик маданиятида маҳаллий инновацияларнинг жорий этилиши, сирланмаган сопол буюмларни ишлаб-чиқаришда қўлланилган ҳумдонларнинг тузилиши, турлари ва сопол маҳсулотларининг турличалиги асосида ривожланган ўрта асрлар даври Жанубий Оролбўйи кулолчилик ҳунармандчилигида ихтисослаштирилган устахоналар ёки “корхона”ларга ўтиш жараёни, сопол мажмуалардаги  геометрик ва хочсимон шакллар ҳамда ўсимликсимон босма безакларнинг мавжуд бўлгани асосида ўрта асрлар даври Жанубий Оролбўйи ва Хоразм шаҳарлари кулолчилик маҳсулотларининг Мовароуннаҳр, Жанубий Қозоғистон, Шимолий Хуросон ва Шарқий Европанинг Қора денгиз ва Қўйи Волга бўйи ҳунармандчилиги маҳсулотлари билан ўзаро маданий-технологик интеграцияси тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг телекўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 28 январдаги 02-40-122-сон маълумотномаси). Натижада Жанубий Оролбўйи кулолчилик ишлаб чиқаришида инновациялар, ихтисослашув ва интеграциялар тўғрисидаги ишончли маълумотлар бериш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish